Педагогиканинг умумий асослари


 Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш касб билмлари ва


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/54
Sana18.10.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1708801
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

6. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш касб билмлари ва 
кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлайди. 
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. 
7. Мактабдан ташқари таълим. 
Болалар ва ўсмирларнинг якка тартибдаги эхтиёжларини қондириш. Уларнинг бўш вақти ва дам 
олишини ташкил этиш учун давлат органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек бошқа юридик ва 
жисмоний шахслар маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларида мактабдан 
ташқарии таълим муассасаларини ташкил этишлари мумкин. 
Мактабдан ташқарии таълим муассасаларига болалар, ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, 
клублари ва марказлари, санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, 
санъат мактаблари, студиялар, кутубхоналар, соғломлаштириш муассасалари ва бошқалар киради. 
Турли хилдаги мактабдан ташқарии муассасалар фаолиятига давлат томонидан кўмак берилади ва 
назорат қилинади. 
8. Оиладаги ва мустақил равишда таълим олиш. 
Давлат оилада таълим олишга ва мустақил равишда таълим олиш тегишли муассасаларнинг 
дастурлари бўйича амалга оширилади. Таълим олувчиларга ваколатли давлат муассасалари томонидан 
услубий, маслаҳат ва бошқа йўсинда ёрдам кўрсатилади. 
9. Таълим муассасаларида чет тилларини ўрганиш, дин тарихи ва жахон маданияти соҳасида 
билим олиш учун шароитлар яратиш. 
Октябрь инқилобидан кейин халқ комиссарлари Советининг 1918 йил январ ойидаги қарори билан 
мактаб черковдан, дин давлатдан ажратилди. Мактабларда диний билимлар бериш бекор қилинди. 
Дин ва дин хомийлари таъқиб остига олинди. Диний руҳий ёзилган барча китоблар ёқиб 
юборилди. Чет тилларини ўрганиш сусайди. Миллий таълим-тарбия эътибордан четда қолди. Шу 
тариқа Республикамиз ёшлари фан-техника ва дунё маданияти тарихи ва янгиликларидан хабарсиз 
бўлиб ўсишди. Дунёқарашларида чегараланиш аломатлари рўй берди. 
Халқ таълими ва янги Қонун асосида ўқувчиларнинг билим ва истеъдодларини ватанпарварлик 
сифатларини шакллантириш ва тарбиялаб вояга етказиш мақсадида чет тилларни амалда ўрганиш 
борасида шароитлар яратди, чет тилларни чуқур ўргатадиган мактаб, лицей ва гимназиялар очди. 
Ватан тарихини чуқур биладиган, жахон маданияти тарихидан хабардор ўқувчиларни тарбиялаб вояга 
етказиш учун барча воситалар, шароитлар яратилмоқда. Дин ва маданият тарихи бўйича мактаб 
режаларига янги фанлар киритилди ва хоказо. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling