Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/54
Sana18.10.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1708801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. И. А. Каримов “Баркамол авлод орзуси” Т., “Шарқ” 1999 й
2. Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” Т., 2000 й
3. Ў. Асқарова, М. Нишонов, М. Хайитбаев “Педагогика” Т., “Талқин” 2008 й
4. А. Тўхтабоев, А. Эралиев “Ташкилий хатти-харакатлар” Андижон., “Хаёт” 2001 й
5. О. Мусурмонова “Маънавий қадриятлар ва ёшлар тарбияси” Т., “Ўқитувчи” 1990 й
6. Р. Мавлонова “Педагогика” Т., “Ўқитувчи” 2004 й 
 
3-мавзу. Ўзбекистон Республикасида таълим тизими.
таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари 
Режа 
1. Ўзбекистон таълим тизими ҳақида умумий тушунча. 
2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури моделлари. 


3. Ўзбекистонда халқ таълими тизими турлари.

Таълимий мақсад: Халқ таълими тизими хақида тушунча бериш, унинг тузилиши ва 
принцплари билан таништириш. 
Тарбиявий мақсад: Ўқитишнинг инсон хаётидаги ўрни ва ахамиятини асослашга ўргатиш. 
Ривожлантирувчи мақсад: Ўзбекистон ва жаҳон таълим тизимини қиёсий таҳлили. 
Халқ таълими тизими деб, муайян мамлакатнинг ички ва ташқи камолотига таъсир кўрсатувчи 
ҳамда маълум бир қоидалар асосида ташкил этилган барча таълим-тарбия муассасаларининг 
тузилишига айтилади. 
Ўзбекистон халқ таълими тизими республикамизни ижтимоий, иқтисодий ва маданий 
ривожлантиришнинг устивор соҳаси ҳисобланади. Шунингдек, у таълим соҳасидаги Давлат сиёсатини, 
умуминсоний қадриятларини, халқнинг тарихий тажрибасини, маданий ва фан соҳасидаги кўп асрлик 
анъаналарини, жамиятнинг истиқболдаги ривожини ҳисобга олган ҳолда иш юргизади. 
Халқ таълими тизими республикамизнинг ақл заковат ва илм борасидаги куч-қувватини, жамият, 
оила ва давлат олдидаги ўз масъулиятини англайдиган ҳар жиҳатдан баркамол, эркин шахсни 
шакллантириш мақсадини кўзлайди. 
Халқ таълими тизими Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Ўзбекистон 
Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги қонунга мувофиқ ташкил этилади ва 
назорат қилинади. 
Мустақил Республикамиз Конституциясининг 18 ва 41-моддаларида таъкидлаганидек, 
жумҳуриятимизда яшовчи барча фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб 
чиқиши. эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар билим олиш ҳуқуқига эга. 
Шунингдек, бепул умумий таълим олиши давлат томонидан кафолатлангандир. Бу ҳуқуқ илм 
олишнинг ҳамма турлари текинлиги. Ёшларга умумий мажбурий ўрта таълим беришнинг амалга 
оширилиши, ўқитишни ҳаёт билан, унумли меҳнат билан боғлаш асосида ривожлантириш билан, 
ўқувчиларга ва талабаларга Давлат стипендиялари ва имтиёзлар бериш билан, мактаб дарсликларини 
текин бериш билан (қисман), мактабда давлат тилида (ўзбек тили) ўқитиш имкониятларини яратиб 
бериш билан кафолатланади. 
1991 йилнинг 1 сентябр республикамиз ҳаётида тарихий воқеа-республикамиз мустақиллиги эълон 
қилинди. Шу муносабат билан дунё тажрибаларидан келиб чиқиб, энг биринчи навбатда мустақил 
республикамизнинг халқ таълимини қайта қуриш масаласи кўтарилди. 
Мустақилликка эришганимизнинг дастлабки йилларида, яъни 1992 йил 2 июлда Мустақил 
Ўзбекистоннинг «Таълим тўғрисида»ги биринчи Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун аввало, 
Ўзбекистон таълимида илгари эришилган муваффақиятларни сақлаб қолишга хизмат қилди. Аниқроғи, 
эски тузумдан янгисига ўтишга кўпроқ вазифасини ўтади. Шу билан бирга 1992 йилда қабул қилинган 
«Таълим тўғрисида»ги қонун яратган имкониятларга сабаб, таълим тизимига қатор янгиликлар кириб 
келди. Олий ва ўрта махсус билим юртларига тест тизими жорий қилиниши, касб-ҳунар билим 
беришга эътиборни кучайтирилиши кабилар шулар жумласидандир. 
Янги тузум талабларига жавоб берадиган, халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қиладиган қонун 
қабул қилиш эҳтиёжи қондирилиб, 1997 йил 29 августда Ўзбекистоннинг янги «Таълим тўғрисида»ги 
Қонуни қабул қилинди ва таълим тизимини жиддий янгиланишига сабаб бўлди. Олдинги қабул 
қилинган Қонунлардан фарқли ўлароқ, таълим ижтимоий тараққиёт соҳасида устивор деб эълон 
қилинди ва халқ таълими тизими тузилишининг қуйидаги Янги қоидалари жорий қилинди: 
1- Таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характер эканлиги. 
Бунинг моҳияти шундаки, биздаги барча халқ таълими тизимига кирувчи муассасаларда 
берилаётган таълим ва тарбия инсонларни моддий ва маънавий камолотини, ақл-заковатининг ўсиши, 
инсоний фаолиятининг барқ уриши ва ниҳоят, ўзлигини билиш ва хақ-хуқуқлари учун курашадиган 
чин ватанпарвар бўлиб етишишларини мақсад қилиб қўяди. 
2- Таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги. 
Мустақил Ўзбекистонимизнинг халқ таълими муассасаларида берилаётган таълим ва тарбия 
узлуксиз (яъни бир-бирини тўлдиради) ўзаро боғлиқ. Ҳар бир бошланғич таълим ўқув режа ва 
дастурлари асосида кейинги таълим турларига мосланган, шу сабабли кейинги босқичлар 
олдингиларининг давоми сифатида фаолиятда бўлади. Бу ўз навбатида бир мактабдан иккинчисига, 
бир олий ўқув юртидан иккинчи олий ўқув юртига кўчиб ўтиш имкониятини яратади. Таълим эса ўқув 
юртига кўчиб ўтиш имкониятини яратади. Таълим ўқув режаси ва дастури, Давлат таълим 
стандартлари асосида тизимли, изчил фаотиятда бўлади. 
3- Умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги. 


1930 йилда бошланғич, 1949 йилда етти йиллик, 1958 йилда саккиз йиллик, 1970 йилда ўрта 
умумий мажбурий таълимга асос солинди. 1984 йилдан бошлаб. Ўн бир йиллик мажбурий таълимга 
ўтилди. 
Мустақиллик шарофати билан мазкур масалада ҳам ўзгариш содир бўлди. Янги Қонун умумий 
ўрта (I-IX синф) таълим, яъни IX синф ва кейинги уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар (лицей ёки 
коллеж) таълимини мажбурий деб тасдиқлади. 
4- Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг йўналиши: академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида 
ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги. 
Янги Қонун ёш авлодни қизиқишлари, истеъдоди, имкониятларни ҳисобга олган ҳолда ҳаётда 
ўз йўлини танлашига кенг имконият беради. Олий ўқув юртлари қошида ташкил этиладиган, ўзлари 
ҳоҳлаган йўналишда чуқур билим оладиган академик лицейда ўқиш ёки касб-ҳунарга мойиллигини, 
лаёқатларини, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантирадиган, танлаган йўналишлари бўйича бир 
ёки бир неча замонавий касб-ҳунарга мойиллигини, лаёқатларини, билим ва кўникмаларини чуқур 
ривожлантирадиган, танлаган йўналишлари бўйича бир ёки бир неча замонавий касб эгаллаш имконни 
берадиган касб-ҳунар коллежларида ўқишни танлаш ихтиёрийдир. 
5- Таълим тизимининг дунёвий характер эканлиги. 
Республикамиздаги барча таълим муассасаларида дунёвий билимлар берилади. У илмий 
асосларга эга бўлиб, фан, техника, маданият ва маърифатнинг энг янги муваффақиятлари ва инсон ақл-
заковати туфайли такомиллашиб боради. Улар ўқувчиларни объектив дунёни бевосита билиш, улар 
ҳақида хаққоний фикрлаш, тегишли хулосалар чиқариш, дунёни билиш, ўзининг жамиятда тутган 
ўрни ва вазифаларини аниқлаб олишга, бирон бир касбни онгли эгаллашларига йўналтирилгандир. 
6- Давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги. 
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳам таълим-тарбия масаласига алоҳида ўрин 
ажратилган. Чунончи, Қомуснинг 41-моддасида шундай дейилган: «Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. 
Бепул умумий таълим олиш Давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари Давлат назоратидадир. 
Бу сермазмун ва пурмаъно қонун 42-моддада янада ривожлантирилади». «Ҳар кимга илмий ва 
техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш хуқуқи кафолатланади. Давлат 
жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади.» 
7- Таълим дастурини танлашга ягона ва табақалаштирилган ўқув режа ва дастурларини 
тасдиқлайди. Уларнинг бажарилиши юзасидан назорат қилади. Давлат таълим стандартлари асосида 
фанлараро боғланишни ҳисобга олиб, уларни ўқитиш соатларини аниқлаб беради ва уларга жавоб 
берувчи дарсликлар тузилиши, нашр этилишини таъминлайди. Шунингдек ўқувчиларнинг истеъдоди, 
қобилиятини ҳисобга олган ҳолда табақалаштиради (бирор бир фанга чуқурлаштирилган ёки айрим 
нуқсонларни бартараф этишга қаратилган дастур). Олиб бориладиган таълим-тарбиявий ишлар ёш 
авлодни маънавий бой, рухан тетик, жисмонан бақувват, ахлоқан пок, тафаккури кенг ва меҳнатсевар 
бўлиб вояга етиши учун барча моддий ва маънавий шароит ҳозирлайди. 
8- Билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш. 
Таълим-тарбия муассасаларида таълим олаётган билмдон ва истеъдодли ўқувчиларни 
рағбатлнтириш кўзда тутилган. Республикамиз тажрибасида билимдон, истеъдодли ўқувчилар учун 
стипендия, турли кўринишдаги мақтов ёрлиқлари, моддий ёрдам шаклида ташкил этилган. Ўқувчилар 
турли танлов, конкурсларга қатнашадилар ва билимларни кўрсатадилар. Ўолиблар тақдирланади ва 
хатто олий ўқув юртига имтиҳонсиз кириш, бирор касб бўйича гувохномаларга эга бўлиш 
хуқуқларига эгадирлар. 
9- Таълим тизимида Давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш. 
Таълим муассасаси мастақил юридик шахс бўлиб, қонунларда белгиланган тартибда барпо 
этилади. Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаси давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан
бошлаб, юридик шахс хуқуқини қўлга киритади. 
Таълим муассасаларига муайян мақом (гимназия, лицей, коллеж, олийгоҳ, академия ва шу кабилар) 
берилиши, таълимни бошқарига тегишли идоралари томонидан аттестация асосида амалга оширилади. 
Таълим муссасалари ўзаро битим тузишга, ўқув тарбия комплекслари ва ўқув илмий-ишлаб чиқариш 
бирлашмалари ва уюшмалари таркибига киришга хақлидирлар. 
Бундай комплекс ва бирлашмалар таркибига кирувчи муассасаларнинг вазифалари, хуқуқлари ва 
мажбуриятлари ўз уставларида белгиланади. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling