Педагогиканинг умумий асослари
Янги ўқув материалини ўргатиш ва мустаҳкамлаш дарсларида таълим
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Педагогика маруза матн
Янги ўқув материалини ўргатиш ва мустаҳкамлаш дарсларида таълим
методлари. Яиги ўқув материалини ўргатиш ва мустаҳкамлаш дарсларида билимларни оғзаки баён этиш (ҳикоя, тасвир, маъруза), суҳбат, мустақил иш каби методларидан фойдаланилади. Таълим методи ўқув-тарбия жараёнини ўтказиш ва бошқаришнинг ҳам ташқи, ҳам ички ташкилий воситаси саналади. Таълим методи ташқи томондан ўқув материали устида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг интелектуал фаолиятини ўзаро уйғунлаштириш воситаси сифатида хизмат қилади: ўқув материалини ўқитувчи тушунтираётганда болалар тинглашади; ўқитувчи саволни ўртага ташласа, болалар жавоб излашади; ўқитувчи топшириқ берса, болалар бажаришга киришишади. Шу йўл билан таълим жараён субъектлари-ўқитиш ва ўқиш фаолиятлари ўзаро уйғунлаштирилади. Бу эса ўз навбатида ўқувчиларнинг ўқув материалини ўзлаштиришига олиб келади. Таълим методининг ички ташкилий хусусияти деганда айнан олинган методнинг ички таркибий қисмлари ва уларнинг ўқув материалига муносабати англашилади. Бунинг учун суҳбат методини таҳлил этамиз. Янги ўқув материали суҳбат методи ёрдамида ўргатилганда мавзуга оид омиллар кузатилади ( 1 ) , кузатилган-омиллар ўқитувчи топшириғига кўра чоғиштирилади ( 2 ) , чоғиштириш йўли билан ўқитувчи саволига жавоб изланади ( 3 ) , ўқувчиларнинг жавоблари тингланади ( 4 ) , хулосалар бирлаштирилиб, умумий хулоса чиқарилади ( 5 ) , чиқарилган хулоса дарсликдаги қоидаларга таққосланади (6), ва ниҳоят, ўқувчиларнинг хулосаси тўлдирилади (7), билимлар амалиётга татбиқ қилинади (8). Демак, ўқув материали суҳбат методи асосида ўргатилган ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти қуйидаги босқичларни босиб ўтади: 1-босқич-ўқитувчи кузатиш учун мавзуга оид омилий материал беради, ўқувчилар омилларни кузатишади: 2-босқич-ўқитувчи болалар кузатган, ҳис қилган омилларни чоғиштиришни буюради, ўқувчилар о милларни таққослашади; 3-босқич-чоғиштириш орқали саволларга жавоб излаш айтилади, ўқувчилар жавоб излашади; 4-босқич-ўқитувчи саволларига жавоб талаб этади, ўқувчилар жавоб беришади; 5-босқич-ўқитувчи жузъий хулосаларни умумлаштиришни буюради, ўқувчилар умумий хулоса чиқаришади; 6-босқич-ўқитувчи умумий хулосани дарсликдаги қоидаларга таққослашни буюради, ўқувчилар таққослаш йўли билан ўзлари чиқарган хулосанинг ютуқ ва камчиликларини англашади; 7-босқич-ўқитувчи болалар чиқарган хулосани тўлдиради, ўқувчилар ўқитувчи нутқини тинглашади; 8-босқич-ўқитувчи чиқарилган хулосанинг амалий қўлланилишини кўрсатади, ўқувчилар турли топшириқларни бажариш йўли билан билимларни берилган ўқув шароитига татбиқ этишади. Билимларни оғзаки баён этиш (маслан, тасвир методи) жараёнида қуйидаги босқичларга риоя қилинади: 1-босқич-ўқитувчи кузатиш учун омилий материал беради, болалар кузатишади; 2-босқич-ўқитувчи кузатилган омилларни таҳлил эта туриб билимларни тушунтиради, болалар ўқитувчи нутқини тинглашади; 3-босқич-ўқитувчи ўрганилган билимнинг пухталигини текшириш учун саволлар беради, болалар жавоб излашади, жавоб қайтаришади; 4-босқич-ўқитувчи мавзу юзасидан умумий хулоса чиқаради, болалар тинглашади; 5-босқич-ўқитувчи топшириқлар беради, болалар топшириқларни бажара туриб, ўрганилган билимларни мустаҳкамлашади. Юқоридагига ўхшаб мустақил ишлаш методининг ҳам ўзига хос босқичлари мавжуд: болаларни қўйилган масалани ўрганишга тайёрлаш, кўрсатмалар бериш(1), мустақил ишлаш ( 2 ) , мустақил ишнинг бажарилишини муҳокама қилиш ( 3 ) , хулоса чиқариш ( 4 ) , хулосаларни турли шароитларга татбиқ этиш (5). Янги ўқув материалини ўрганиш ва мустаҳкамлаш дарсларида таълим методларидан аралаш ҳолда фойдаланилади. Баъзан суҳбат методи билан мустақил ишлаш методи, баъзан эса тушунтириш, суҳбат, мустақил ишлаш методлари ўзаро қўшилади. Дарсда қўлланилган методлар қанча ранг-баранг бўлса, дарснинг самарадорлиги шунча ошади. Янги ўқув материалини ўрганиш ва мустаҳкамлаш дарсларининг турлари. Янги ўқув материалини ўрганиш ва мустаҳкамлаш дарслари турли кўринишларга эгадир. Дарс турининг ички кўринишлари «дарс тури» ибораси билан қайд этамиз. Фикр юритилаётган дарс турининг ўзи икки турли бўлади: ўтилганлар такрорлангач, янги ўқув материалини ўрганиш бошланадиган дарс (адабиётларда бундай дарс «аралаш дарс»,деб юритилади); бевосита янги ўқув материалини ўрганишдан бошланадиган дарс. Янги ўқув материалини ўрганиш ва мустаҳкамлаш дарсларида бундай турларга ажратилганда ўқитувчи мавзуни ўтишдан олдин ўрганилган мавзулардан қай бирини такрорлаш ёки такрорламаслик тўғрисида бош қотиради. Иккала дарснинг ташкилий қурилиши чоғиштириш учун қуйидаги жадвални келтирамиз: Аралаш дарс намунаси Бевосита янги ўқув материалини ўрганишда бошланадиган дарс намунаси Ўтилганларни такрорлаш; а)олдин ўрганилган мавзу юзаси б)савол-жавоб; в)қоида; таърифларни эсга тушириш 2. Янги ўқув материалини ўрганишга тайёргарлик; а) дарснинг мавзуси, мақсадини болаларга етказиш б) мавзуга оид омилларни таҳлил этиш; в) билишга рағбатлантирувчи саволларни ўртага ташлаш. 3. Янги ўқув материалини баён қилиш (тасвир, суҳбат, мустақил ишлаш каби методлардан фойдаланиб янги ўқув материалини тушунтирилади). 4. Янги ўқув материалини мустаҳкамлаш (машқ қилиш, мутақил ишлаш йўллари билан билимлар мустаҳ камланади. 5. Уй вазифасини белгилаш б. Болалар билимини баҳолаш. 7.Дарсни якунлаш 1. Болаларни янги ўқув материалини ўрганишга тайёрлаш а) дарснинг мавзуси, мақсади билан берилган омилларни таҳлил таништириш этиш; б) янги мавзуга оид омилларни таҳлил этиш 2. Янги ўқув материалини баён қилиш (ўқитувчи тасвир, тушунтириш, суҳбат методларидан фой. кузатилган омилларга асосланиб янги мавзуни тушунтиради) 3. Янги мавзуни мустаҳкамлаш; а)дарсликнинг маълум бетларини ўқиш,масала мисолларни бажариш. 4.0лдин ўрганилган мавзуларни, бугунги ўқув материалига оид билимларни ёнма-ён такрорлаш. 5.Уй вазифасини топшириш. б.Болалар билимини баҳолаш. 7.Дарс юзасидан якуний хулосалар чиқариш. Аралаш туридаги янги ўқув материалини ўрганиш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, бевосита янги мавзудан бошланадиган янги ўқув материалини ўрганиш ва мустаҳкамлаш дарсларининг қурилиши бир-биридан фарқ қилса-да, икки белги уларни бир тип, янги ўқув материалини ўрганиш ва мустаҳкамлаш дарси доирасида қарашни тақазо этади; иккала дарсда ҳам янги ўқув материалини ўрганиш ва мустаҳкамлаш бир пайтда олиб борилади; иккала дарснинг ҳам ядроси бир нарсадан-болаларни янги мавзуни ўрганишга тайерлаш, янги билимларни идрок этиш, мустаҳкамлашдан иборат. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling