Педагогиканинг умумий асослари
Билим ва малакаларни умумлаштириш дарслари
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Педагогика маруза матн
Билим ва малакаларни умумлаштириш дарслари
Билим ва малакаларни умумлаштириш дарсларида маълум катта мавзу ёки билим бўйича ўзлаштирилган билимлар қайта умумлаштирилади, мавзу юзасидан якуний хулосалар чиқарилади. Бундай дарслар ўрганилган билим, ҳосил қилинган малакаларни тизимга келтирш ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантиришнинг асосий шакли ҳисобланади, Таълим жараёнида билимлар ўзаро боғланган икки хил даражада: эмприк ва тушунча даражаларида умумлаштирилади, Эмприк умумлаштиришда ўрганилаётган ҳодисанинг ҳис қилинган хусусиятлари ўзаро таққосланади, иккиламчи белгилар ҳисобга олинмайди, ўхшаш белгилар умумий хусусият сифатида қабул қилинади, Масалан, 4-синфда «Отларнинг бирлик ва кўпликда қўлланилиши» мавзуси ўтилаётганда бирлик (қалам) ва кўплик (қаламлар) ўзаро таққосланади, - лар қўшимчасининг бошқа белгилари ( ҳурмат, кесатиш, тур маъноларини билдириш) ҳисобга олинмайди, -улар фомантининг умумий хусусияти сифатида кўплик маъноси, кўпликнинг зидди сифатида бирлик маъноси, ажратилади. Машғулот шу белгилар (кўплик, бирлик) атрофида ташкил этилади. Психологик тадқиқотлардан маълумки, бола турли ҳодисаларни, фанларни уларнинг белгиларини маълум тушунча остида тўплайди. Психологияда бундай боғланиш «Локал ассоциация» термини билан юритилади. Боланинг турмуш тажрибаси ортган сари, у предметларни конкрет (аниқ) ажрата бошлайди. Бола онгида ҳосил қилинган локал ассоциация аста-секин ўз хусусиятини йўқотади. Таълим жараёнида ҳам худди шу ҳодисани кузатиш мумкин. Ўқувчи бирор мавзуни ўрганиш пайтида унга оид билимларни бошқа ҳодисалардан фарқлай олмайди, мавзуга доир омил келтиришда қийналади. Мавзу бўйича етарли омил тўплаб, улар таҳлил қилингач, ўқувчи билимларни ўз сўзлари билан эркин айта олади, шу мавзу бўйича берилган омилларни ажрата билади. Ўқитувчининг вазифаси шу боғланишларга оид омилларни таҳлил қилиш, ўқувчилар билимини тизимга келтириш, локал ассоциацияларни умумлашган билимлар даражасига кўгаришдан иборат. Кўринадики, эмприк умумлаштириш тушунча даражасида умумлаштиришни тақазо этади. Демак, билим ва малакаларни умумлаштириш дарсларнинг психологик замини тушунча даражасида умумлаштириш ҳисобланади. Тушунча даражасида умумлаштиришда маълум ҳодисанинг ҳис қилинаётган аниқ белгилари эмас, балки унинг умумий хусусиятлари назарда тутилади. Бунда асос қилиб олинган хусусият ўрганилган ҳодисаларнинг бир қанчаси учун муштарак ҳисобланади. Машғулотларда юқори даражада абстракциялашни таъминлайдиган муаммо, машқ, савол, топшириқлардан фойдаланилади. Ақлий операциялар (анализ, синтез ва уларнинг ҳосиласи абстракциялаш, конкретлаштириш, умумлаштириш, таққослаш, классификациялаш) инсон ақлий тараққиёти даражасининг кўрсаткичи бўлиб, улар кишида шаклланган билимлар тизими билан белгиланади. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling