Педагогиканинг умумий асослари


Тарбияни ҳаёт билан, меҳнат билан боғлиқлиги қоидаси


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/54
Sana18.10.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1708801
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Тарбияни ҳаёт билан, меҳнат билан боғлиқлиги қоидаси. 
кайси давр, кайси шароитда бўлмасин ота-боболаримиз ўз авлодининг ҳар томонлама комил
инсонлар бўлиши учун қайғурганлар. Чунки жисмонан бақувват, ақлан соғлом, маънавий юксак,
билим ва ҳунар соҳиби, ахлоқан пок фарзандларгина авлоднинг чинакам давомчиси, юртнинг 
эгалари, миллат боқийлиги ва бойлигининг таъминловчиси ҳисобланган. 
Ўқувчиларни она-Ватанни севиш, ардоқлаш, унинг фаровонлиги, гуллаб яшнаши,
тараққиёти учун садоқат билан хизмат қилиш, она-диёрнинг ҳар бир қарич ерини, 
бойликларини, табияти ва ҳайвонот дунёсини авайлаб асраш, келгуси авлодларга қолдириш,
уларни муқаддас, табаррук деб билиш, аждодлари тарихи, маданияти билан ғурурланиш ҳиссини 
туйиш, миллий урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар ва удумларни ҳурмат қилиш руҳида 
тарбиялаш жуда муҳим.
Тарбияни ҳаёт ва меҳнат билан боғлиқлиги қоидаси ўқувчиларда жамоа ахлоқи ва турмуш 
қоидаларига ҳурмат билан қарашни, шахсда фуқаролик ва ижтимоий масъулият ҳисларини
ривожлантиришни, ўзи яшаётган мамлакатнинг равнақи, инсоният тараққиётини барқарор сақлаб 
қолиш йўлида ғамхўрликни, экологик тарбияни шакллантиришни назарда тутади. 
Мактабда ўқувчиларни ижтимоий фойдали фаолиятга жалб қилиш, уларда ижтимоий 
фаолликни ривожлантиришга имкон беради. Ўқувчилар жамиятимиз тўғрисида олган 
билимларни амалда қўллаш, ижтимоий ўз-ўзини бошқариш органларида фаол қатнашиш
орқали ҳаётга тайёрланиб борадилар. Агар улар теварак-атрофдаги турмушга бепарво бўлсалар, 


ижтимоий ишлардан четда турувчи томошабин деб ҳис қилсалар, оқибат натижасида уларнинг 
руҳида бўшанглик, лоқайдлик ҳосил бўлади. 
Бу қоиданинг амалга оширилиши ўқувчиларни турмушга, меҳнатга, онгли равишда касб-
ҳунар танлашга ҳар томонлама тайёрлаш учун замин яратади. 
Бу қоида ўқувчиларни мамлакатимиздаги ва чет эллардаги кундалик воқеалар билан 
мунтазам суратда танишиб боришлари зарур, деган талабни ҳам билдиради. 
Ўқувчиларнинг ишлаб-чиқариш илғорлари, ҳурматли кишиларни, меҳнат фахрийлари 
билан учрашувлари, ижтимоий фойдали ва унумли меҳнатда бевосита иштирок этишлари уларни 
атроф-муҳит билан, мустақил жамият қурилиши амалиёти билан таништиришда яхши ёрдам
беради. 
Ўқувчиларнинг қурилиш майдончалари, йиғим-терим гуруҳлари ва бригадалари сафларида, 
ҳунармандчилик, халқ амалий санъатида, беморларни парваришлаш ва нафақахўрларга хизмат 
кўрсатиш шароитларида, почта (алоқа) кўрсатиш бўлимларида, ҳовлиларни ва кўчаларни 
тартибга келтиришда, саноат корхоналаридаги ишларини алоҳида қувватломоқ лозим. 
Ўқувчилар мактабда нафақат катта ҳаётга тайёргарлик кўрадилар, балки ана шу ҳақиқий 
ҳаёт билан яшайдилар. Тарбияни ҳаёт ва меҳнат билан кўникаб олиб бориш қоидаси
ўқувчиларни теварак-атрофдаги ҳаёт билан таништириб боришни ва ўзгартиришда
ўқувчиларнинг қатнашишларини талаб қилади. 
Республика бозор шароити шаклланаётган ҳозирги шароитда ўқувчиларни ҳаётга ва 
меҳнатга янгича муносабатли, лаёқатли қилиб тайёрлаш лозим. Бунинг учун ўқувчиларни давлат 
ва жамоа хўжаликлари далаларида, томорқа ва ижара олинган ер майдонларидаги унумли 
меҳнатларини ташкил қилиш керак. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling