Педагогиканинг умумий асослари
Тарбияда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Педагогика маруза матн
Тарбияда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг
устунлиги қоидаси. Ўқувчиларнинг умуминсоний ва Ватанимиз қадриятлари, бой маданияти билан таништириш, дунёвий ва диний билимларни эгаллашга бўлган талабларини шакллантириш малакаларини ошириш, уларни тобора бойитиш, эстетик тушунчаларини шакллантириш жуда муҳимдир. Ўзбек халқининг маданий меросини ўрганишда ва ривожлантиришда миллий ўзига хослиги, маънавий хусусиятлари ҳисобга олиниб, халқ педагогикаси анъаналарига суянган ҳолда иш кўрилиши мақсадга мувофиқ. Ўқувчиларда кишилик жамиятига муҳаббатни тарбиялаш, уларни табиат муҳофазаси, маданий ёдгорликларни сақлаш ишларига жалб қилиш лозим. Умуминсонийлик-бу барча инсонияга хос бўлган, унинг маданий ва миллий кўп қирралилигидир, яъни, турли миллат вакилларига ҳурмат, турли динлар ва бошқа маданиятларни ўзига хослигини тан олиш, қадриятларни ҳурматлашни назарда тутади. Ўқувчиларга энг аввало, ўз халқининг миллий-маданий меросига, тилига, анъана ва урф- одатларига, шунингдек, бошқа халқларнинг маънавий бойликларига бўлган қизиқишларини тарбиялаш лозим. Бунда унинг билим доирасини кенгайтиришга, турли халқлар маданияти билан таништиришга алоҳида аҳамият бериши зарур. Миллий қадриятлардан: она замин табиати, миллий халқ санъати, анъаналарининг миллий эстетик манбалари, шарқнинг жумладан, Ўзбекистоннинг бадиий маданияти, тарихи орқали ўқувчиларда миллий ахлоқ анъаналари руҳини шакллантиришда, миллий ўз-ўзини англатишда, байналминаллик ва ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришда фойдаланиш даркор. Маънавий қадриятлар ва ғоялар ҳар хил миллат ўқувчиларини бирлаштиради, ўқув ва меҳнат фаолиятларини уюштиришга ёрдам беради. Ўтмишга назар ташласак, халқ педагогикасини бола тарбиясидаги бой тажрибалари ҳаётга тўла тадбиқ этилмаганлиги, буюк алломаларнинг педагогик қарашлари, шарқона урф-одатлар, бой анъаналар, ҳаётга жорий этилмаганлиги тарбия борасида талай қусурларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Халқимизнинг кўп асрлик қадриятларини, ўлкан ва бой маданий меросини чуқур билмасдан, миллий ўзликни англаш, миллий ғурур туйғусини қарор топтириш мумкин эмас. Ўзбек халқи кўп асрлик тарихий тараққиётида катта маданиятни яратди. У яратган бойликлар ¸шлар тарбиясида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Исмоил-ал-Бухорий, Ал- Хоразмий, Беруний, Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Саъдиий Шерозий, Аҳмад Яссавий, Низомий Ганжавий, Фариддин Аттор, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ва бошқа буюк мутафаккирларнинг асарлари орқали ўқувчилари гўзал ахлоқ, бахт, инсоф, поклик, иффат, сабр-матонат, меҳр-шафқат, сиҳат-саломатлик, ота- онани ҳурмат қилиш қоидалари ҳақида кенг тасаввурга эга бўладилар. Инсонийлик ўз таркибига инсоннинг энг яхши ахлоқий хусусиятларини яъни, одамлар ўртасида ўзаро яхши муносабатда бўлиш, дўстлик, ота- онага садоқатлилик, меҳнатсеварлик, диёнатлилик каби фазилатларни қамраб олади. Халқимиз болаларнинг ёшлигидан ана шу гўзал фазилатларини тарбиялашга аҳамият бериб келади. Мактабларимиздаги тарбиянинг мазмунини миллий ва умуминсоний қадриятлар белгилаши лозим, яъни таълим-тарбия мазмунида инсонпарварлик, тенглик, халқпарварлик, демократия ғоялари устивор бўлиши лозим. Масалан, Ойбекнинг «Навоий», Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар», Абдулла Қаххорнинг «Синчалак» каби асарлари миллий ва уммуминсоний демократик ва гуманистик қадриятлар нуқтаи назаридан ўрганилиши мақсадга мувофиқдир. Одоб ҳақида Исломда ҳам кўп ибратли гаплар айтилагн. Исломда тарбия сўзи табиб сўзидан олинган. Бу дегани одам ўзига, қариндош уруғларига ва умуман таъсир доираси етадиган жамики кишиларга табиблик, аҳиллик қилиши лозим. Ислом одабида фақат инсонни эзгуликка, халолликка, ахлоқка чакирувчи даъватлар бор. Ислом одобини эсдан чиқариш, унга амал қилмасликнинг оқибати нималарга олиб келишини ҳаётнинг ўзи кўрсатяпти. Миллатнинг саодати, давлатнинг тинчлиги ва фаровонлиги аввало ёшларнинг тарбиясига боғлиқ. Шунинг учун унитилаёзган маънавий қадриятларимизни тиклаш ва келгуси авлодларга етказиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling