Педагогиканинг умумий асослари


 Таълим муассасаларининг сиёсий партиялар ва ижтимоий сиёсий ҳаракатларнинг


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

10. Таълим муассасаларининг сиёсий партиялар ва ижтимоий сиёсий ҳаракатларнинг 
таъсиридан ҳоли бўлиши. 
Ёш авлодга дунёвий билимлар бериш, уларни том маънода ҳаётга, турмушга тайёрлаш, ёшларнинг 
фикрларини чалғитмаслик, гуруҳбозликка йўл қўймаслик мақсадида таълим-тарбия муассасалари 
сиёсий партиялар ва ижтимоий-сиёсий ҳаракатларидан ҳоли деб топилди. Ўқитувчи-тарбиячиларга эса 
сиёсий ва ижтимоий ҳаракатларни мактаб ҳаётига татбиқ этишларини қоралади. 
 
 
11. Тарбияланувчилар ва таълим олувчиларни хурматлаш. 
Таълим тизимида барча педагогларни давлат талаблари даражасида ўқитишни, мажбурий 
ҳисобланган фанларнинг режа ва ўқув дастурлари асосида олиб боришлари, тарбияланувчи ва таълим 
олувчиларнинг инсоний қадр-қимматларини хурмат қилиш, виждон эркинлиги, ахборот эркинлигини, 
ўз қараш ва эътиқодларини эркин ифода этишларига шароит яратиб бериш масъулияти юклатилди. 
Таълим олувчилар ва давлат стандартларига, ёш ва индивидуал хусусиятига, истеъдод ва 
қизиқишларига мувофиқ таълим олиш тавсия этилди. Таълим муассасаларининг устави ва ички тартиб 
қоидаларига риоя қилиш масъулияти аниқ белгилаб берилди. 


12. Педагог шахсини, унинг ижтимоий мавқеини хурматлаш. 
Олдинги қабул қилинган қоидалардан фарқли ўлароқ, янги Қонунда педагог шахсини, унинг 
ижтимоий мавқеини хурматлаш киритилди. 
Ўқитувчи-тарбиячиларини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматларини химоя қилиш, малака ошириш, 
қайта тайёрлашдан ўтиш, таълим шакли, методи ва воситаларини танлашда ташаббус кўрсатиш, 
педагогик меҳнатда танилган ўқитучи-тарбиячиларни давлатимиз орден ва медалари билан 
мукофотлаш, уларни қишлоқ, шаҳар, туман, вилоят ва республика олий органларига сайлаш умумхалқ 
вазифаси деб топилди. 
Шу билан бирга уларнинг ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилишлари, бола, ўқувчи ва талаба 
шахсининг қадр-қимматини хурматлашларини, маънавий, тарихий, маданий-миллий ва умуминсоний 
қадриятларга хурмат рухида, атроф муҳитга эхтиёткорлик билан муносабатда бўлиш рухида 
тарбиялаш масъулияти юклатилган ва хоказо. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling