Педагогиканинг умумий асослари


Халқ таълими тизимидаги таълим-тарбия муассасаларига тавсиф


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Халқ таълими тизимидаги таълим-тарбия муассасаларига тавсиф. 


Ўзбекистон Республикасида таълимнинг ягона тизими (11-18 модда) амал қилиб, у қуйидагиларни 
ўз ичига олади: 
1. Мактабгача таълим. 
2. Умумий ўрта таълим. 
3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими. 
4. Олий таълим. 
5. Олий ўқув юртидан кейинги таълим. 
6. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш. 
7. Мактабдан ташқари таълим. 
8. Оиладаги таълим ва мустақил равишда таълим олиш. 
Таълим тизимида ўқув режалари ва дастурлари мувофиқлаштирилади. Таълим босқичлари ва 
шаклларнинг изчиллиги, таълимнинг стандартларига мос келиши таъминланади. 
1. Мактабгача таълим. 
Мактабгача таълим бола шахсини соғлом, етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда 
шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таълим олти-етти ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк 
шаклидан қатъий назар бошқа таълим муассасаларида олиб борилади. Бундан кўзланган мақсад, бола 
камолоти асосларини шакллантиришдан, уни билимга қизиқишини таъминлашдан, маънавий-ахлоқий 
эхтиёжларини, дастлабки меҳнат кўникмаларини, илмга мухаббат қўйишни ўстиришдан, 
саломатлигини мустахтахкамлашдан, миллий анъана ва қадриятларимиз рухида тарбиялашдан 
иборатдир. 
2. Умумий ўрта таълим. 
Босқичлари қуйидагича: 
бошланғич таълим (I-IV синфлар); 
умумий ўрта таълим (I-IX синфлар); 
Бошланғич таълим умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик билим ва кўникма 
асосларини шакллантиришга қаратилгандир. Мактабнинг биринчи синфига болалар олти-етти ёшдан 
қабул қилинади. 
Умумий ўрта таълим билимларнинг зарур ҳажмини беради, мустақил фикрлаш, ташкилотчилик 
қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради, дастлабки тарзда касбга йўналтиришга 
ва таълимнинг навбатдаги босқичини танлашга ёрдам беради. Болаларнинг қобилияти, истеъдодини 
ривожлантириш учун ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиши, ўқувчилар танлови бўйича 
курслар жорий этилиши ва фанлар чуқур ўргатилиши мумкин. Бундай курсларнинг дастурлари 
умумтаълим муассасалари томонидан тасдиқланади. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling