Педагогиканинг умумий асослари


Маълумот-таълим-тарбия натижасида олинган ва тизимлаштирилган билим, ҳосил


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Маълумот-таълим-тарбия натижасида олинган ва тизимлаштирилган билим, ҳосил 
қилинган кўникма ва малакалар ҳамда шаклланган дунёқарашлар мажмуидир. 
Таълим, тарбия ва маълумот уйғунлашган ягона жараён бўлиб ўқитувчи-тарбиячи уларнинг 
шаклланишида етакчилик қилади. 
Педагогика фани якка ҳолда мукаммалликка эриша олмайди. У ҳам бошқа фанлар каби ижтимоий 
фан ютуқларидан фойдаланади ва мазмунан бойиб боради. Ҳозирги кунимизда умумбашарият 
томонидан яратилган билимлар ва келажак ҳақида маълумот берувчи назариялар муайян даражада 
педагогика фани учун манба бўлади. Бошқа фанлар каби педагогика ҳар бир инсоннинг ижтимоий 
камолотига хизмат қилади. Табиат ва жамиятнинг ривожланиш қоидалари тўғрисидаги маълумотларга 
асосланади ва ўзи ҳам ижтимоий фан сифатида ривожланиб боради. Шу сабабли фалсафа, тарих, 
иқтисод, психология ва социология, этика ва эстетика каби фанлар билан узвий алоқададир. 
Этика ва эстетика фанлари педагогиканинг тарбия назарияси бўлими бўйича маълумот беради. Бу 
фан ўқувчининг хулқи, одоби меъёрларини аниқлаш, белгилаш ҳамда гўзалликни чин маънода 
тушунтириш, ўқувчи онгида ҳаётнинг жозибали, нафис қирраларига бевосита рағбат уйғотиш 
борасида педагогика фани билан алоқададир. Фанларни ўқитиш йўллари ҳам педагогика фанининг 
дидактика бўлимига алоқадор, чунки ҳар қандай фанни ўқитиш методи шу фаннинг мазмуни, 
тизимини ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олинишига хизмат қилади. Демак, педагогика фани 
болалар анатомияси, физиологияси, болалар гигиенаси ва педиатрия каби фанлар билан ҳам мустаҳкам 
алоқада, бу фанлар бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Педагогика фани объекти йил сайин кенгайиб 
бормоқда, натижада унинг тармоқлари ҳам бир неча гуруҳларга ажралмоқда. Улар педагогика фанлари 
тизимини ташкил этади. 
Маълумки, турли соҳада билим олувчи ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашнинг назарий ҳамда 
амалий томонларини ёлғиз педагогика фанининг ўзи муфассал ёритиб бера олмайди. Педагогика фани 
тармоқлари мазкур муаммоларни ижобий ҳал этишда муҳим омил ҳисобланади. 
Ҳозирги вақтда педагогика бир нечта тармоқларга бўлинган. Жумладан, умумий педагогика 
(мактаб ёшидаги ўқувчиларни тарбиялаш ва ўқитиш ҳақида баҳс юритади), мактабгача тарбия 
педагогикаси (мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш муаммолари билан шуғулланади), маданий-
оқартув педагогикаси (маданий-маърифий ишларни бошқариш муаммоларини ўрганади), касб-ҳунар 
таълими педагогикаси, ҳарбий педагогика (армия сардорлари ва ўқувчиларини ватанимизнинг шон-
шарафи ва ор-номуси учун етук курашчи, ҳарбий қурол-яроғлардан самарали фойдалана оладиган 
ёшларни тарбиялаш йўналишида) каби тизим-тармоқлари мавжуддир. 
Педагогика фақат соғлом ўқувчиларнинг таълим-тарбияси билангина эмас, балки камолотида 
қусури бор болалар таълим- тарбияси билан ҳам шуғулланади. Бундай тармоқларни махсус 
педагогика тизимига олигофренопедагогика (ақлий жиҳатдан орқада қолган болаларга таълим-тарбия 
бериш), тифлопедагогика (кўзи ожиз болаларни тарбиялаш), сурдопедагогика (кар-соқов болаларни 
тарбиялаш) каби фанлар киради. 
Ўзбекистон мустақиликка эришгандан сўнг ўз тарихини, жумладан педагогика тарихини ўрганиш 
учун кенг йўл очилди. Ўтмишдаги педагогик тафаккур даҳоларининг шуҳратини тиклаш, уларнинг 
ғояларини ҳаётга тадбиқ этишдек улуғ ишлар амалга оширилмоқда. Дарҳақиқат, ота-боболаримиз ёш 
авлодни комил инсон қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор берганлар. Исломий тарбиянинг маънавий 
аҳамиятига катта эътибор берганлар. Юртбошимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Ислом дини-бу 
ота боболаримиз дини, у биз учун ҳам иймон, ҳам ахлоқ, ҳам маърифат эканлигини унутмайлик, Оллоҳ 
қалбимизда, юрагимизда». 
Тарбия тарихини ўрганар эканмиз, у жуда қадимий жараён эканлигини инсоният бутун ҳаёти 
давомида тарбия билан шуғулланганлигига ишонч ҳосил қиламиз. Тарбия жараёнида аждодларимиз 
тарбиявий таъсирнинг самарали йўл, методлари ва манбаларини қидириб ҳаётга тадбиқ қила


бошлаганлар, бунинг натижасида тарбия ҳақидаги ғоялар, назария ва тавсиялар пайдо бўла бошлаган. 
Бу педагогика фанининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Жаҳон мутафаккирлари ўзларининг педагогик 
ғоялари билан фаннинг ривожланишига ҳисса қўшдилар. Бу жараёнда ўзбек мутафаккирларининг 
жаҳон педагогикаси тарихига қўшган ҳиссалари чексиздир. Тарбия ҳақидаги ғоялар эрамиздан 
олдинги VI асрда шаклланганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Кейинги даврларда педагогик 
ғояларнинг шаклланишида зардўштийлик таълимоти унинг муқаддас китоби «Авесто»да қимматли 
фикрлар талқин этилган. Кишилик тарихида ислом таълимотининг тарбия ҳақидаги ғояларининг 
шаклланишида аҳамияти чексиздир. Қуръони Карим ва ҳадиси-шарифларда, мусулмон аҳлининг 
дунёқараши фалсафаси, маънавияти, ахлоқи, эътиқоди, ҳар томонлама баркамоллиги каби инсоний 
сифатларни шакллантириш йўллари баён қилинган. 
Тарбия ҳақидаги ғояларнинг ривожланишида Имом Бухорий, Ат-Термизий, Абу Наср Форобий, 
Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Юсуф Хос Хожиб, Ахмад Яссавий, Нақшбандий, Навоий, Беҳбудий, 
Абдулла Авлоний ва бошқаларнинг хизматлари каттадир. 
Президентимиз айтганларидек: «Фуқаролар энди ижтимоий-иқтисодий жараёнларни иштирокчиси, 
бажарувчиси эмас, балки бунёдкори ва ташкилотчисидир». Бундай янгича ёндашишлар педагогика 
фанининг объекти ва предметини кенгайтирди. Эндиликда педагогика фанининг объекти фақат 
таълим-тарбия жараёнининг назарий, методологик амалий таъминловчи эмас, балки комил инсон 
шаклланиши, ривожланишини таъминлайдиган кенг соҳаларни ўз ичига олади. Шунинг учун, 
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида»ги миллий таълим моделида шахс кадрлар тайёрлаш 
тизимининг бош объекти ва субъекти сифатида қаралади. Бундан ташқари педагогика фани олдига 
янгича фикрлайдиган, янгича тафаккур, миллий мафкурага эга кенг комил инсонни шакллантириш 
вазифалари қўйилди. 
Педагогика фанининг методологиясида, мазмунида, тарбия назариясида, таълимнинг ташкилий 
шаклларида, комиллик даражаси, сифатларини аниқлашда катта ислоҳий ўзгаришлар бўлди. Бу 
ўзгаришлар янги педагогик технологияларда ўз аксини топиши лозим. 
Президентимиз И.А.Каримов ўзларининг «Миллий мафкурамиз халқни халқ, миллатни миллат 
қилишга хизмат қилсин» номли «Тафаккур» журналининг (№2, 1998) бош муҳаррири билан бўлган 
мулоқотларида инсонни маънавий-ахлоқий шаклланишида ҳаётий жараённинг ҳамма жабҳалари 
моҳиятли эканлигини асослаб бердилар. Президентимиз И.А.Каримов «Фидокор» газетаси 
мухбирининг саволларига «Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман» номли 
жавобларида (2000, июн) “миллий мафкура кишиларда доимий узлуксиз шаклланадиган жараён 
эканлиги ҳақида «Халқ, миллат ўз миллий мафкурасини бутун умри давомида такомиллаштириб, 
бойитиб боради. Чунки мафкура қотиб қолган ақидалар йиғиндиси эмас. Бу узлуксиз жараён бўлиб, 
ҳаёт давом этар экан, унинг шиддат суръати туфайли мафкуранинг олдига қўйиладиган янги-янги 
талаблар ҳам пайдо бўлаверади», деган эдилар. 
Педагогика фанида бу улуғвор вазифа ҳар бир ўқув фани ўқитишда «Миллий таълим модели»дан 
келиб чиқиб, ҳар бир мавзу тушунчаларнинг таълимий, тарбиявий ривожлантирувчи функцияларини 
олишнинг методологик, тарбия назарияси ва амалиёти, таълим назарияси ва амалиёти, таълим 
тизимини бошқариш, педагогика тарихига доир бўлимларида асослаб берилади. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling