Педагогиканинг умумий асослари


Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар. 
Ўқувчилар жамоат ташкилотлари фаолиятига педагогик раҳбарлик. 
Ухитувчиларнинг жамоатчилик фаоллигини тарбиялаш ва ривожлантириш бобида: 
Ахлоқий тарбия. 
Ватанпарварлик тарбияси. 
Байналминал тарбияси 
Ҳуқуқий тарбия. 
Меҳнат тарбияси, касб танлаш. 
Экологик тарбия. 
Иқтисодий тарбия. 
Эстетик тарбия. Санитария-гигиена маорифи каби масалаларни мактаб режасида белгилаш 
ўринлидир. 
Иш режасининг-ўқувчилар билан олиб бориладиган синфдан ва мактабдан ташқари 
тарбиявий ишларни ташкил қилиш-бўлимида мактабда ўқувчилар ўртасида мавзуларда
анжуманалар, кечалар, уткир зехинлилар мушоираси ва экскурсиялар ўтказиш, кино ва театрларга 
жамоа бўлиб бориш, завод ва фабрикаларда ишлаб чиқариш ветеранлари билан учрашувлар 
ташкил қилиш, деворий газеталар чиқаришни йўлга қўиш каби ишлар белгиланади. 
Ўрта умумий таълим мактаблари иш режасидаги бу кичик бўлимчанинг энг муҳим вазифаси 
умуммактаб тарбиявий ишлар жамоасини ташкил этиш системасини очиб беришдан иборатдир. 
Умуммактаб жамоаси синфларнинг шунчаки йи/индисидан иборат бўлмай, балки бу жамоа бир 
неча ўқув йиллари давомида бутун педагогик жамоанинг катта куч-гайрат ишлатиши туфайли 
юзага келади. Мактабнинг иш режасидаги ота-оналар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб 
бориладиган ишлар- бўлимида ўқитувчиларнинг ота-оналар билан олиб бориладиган ишларнинг 
турли шакллари: ота-оналар мажлиси, ота-оналар билан гуруппа ва индивидуал тарзда суҳбат ва 
консультациялар, маҳалла ва аҳоли яшайдиган қишлоқларда, завод -фабрика ва курилиш 
ташкилотларида олиб бориладиган турли тарбиявий мавзулардаги педагогик ташвикот ва таргибот 
ишлари ҳамда жамоатчилик ва ота-оналарнинг мактабга качон ва қандай ёрдамини ташкил қилиш 
каби масалалар кўрсатилади. 
Иш планидаги мактабнинг оталик ташкилоти билан ҳамкорликда олиб борадиган ишлари 
бўлимида мактаб биносини ремонт қилиш, ўқув кабинетларини жиҳозлаш ишига оталик 
ташкилотининг эътиборини жалб этиш, оталик ташкилотидаги ишчи ва хизматчилар учун турли 
тарбиявий темаларда суҳбатлар олиб бориш каби ишлар режалаштирилади. 
Мактаб иш режасининг - мактаб кенгаши ва мактаб директори кошидаги йиғилиш-деган 
бўлимида, мактаб кенгаши ва директор кошидаги йиғилишнинг иш дастури кўрсатилади. Совет 
ишининг мавзуи ва мундарижаси аниқ кўрсатилади. Совет ишининг мавзуи мундарижаси аниқ 
кўрсатилади. Шу жойнинг ўзида кенгаш йиғилишларининг ўтказиш муддати ва кун тартиби
кенгашнинг мактабдаги методик бирлашмалар ва бошқа ташкилотлар билан алоқаси, бу 
бирлашмаларга раҳбарлик қилиш шаклларини кўрсатиш ўринли бўлади. Худди шунингдек, 
директор кошидаги йиғилишларнинг мавзуси, йиғилиш шакли, уни ўтказиш куни каби 
масалаларни ҳам мактаб директори мактаб иш режасининг шу бўлимида кўрсатиши мақсадга 
мувофиқ. 
Иш режасининг-педагогик жараёни бошқариш ва назорат қилиш деб номланган бўлимида 
мактаб ишларини бошқариш ва педагогик жараёнда раҳбарлик қилишнинг асосий етакчи 
принципи N-демократиялаштириш ва инсонпарварлаштириш акидаси асосида раҳбарлик қилиш 
тадбирлари белгиланади. Мактаб ички назоротини тўғри (аниқ мавзу ва мақсад асосида) 
амалга оширишга қаратилган ишлар, мактаб ички назоратининг шакл ва методлари, хусусан: 
ўқувчилар билимининг сифати ва ўқувчилар томонидан ўқув дастурларининг бажарилишини 
(дарсларга кириш ва таҳлил қилиш, лабаратория ва амалий ишлар, экскурсиялар: контроль ва 
ёзма ишлар, ишлаб чиқариш меҳнати, мактаб участкасидаги тажриба ишлари натижаларини 


таҳлил қилиш: ўқувчилар билан индивидуал ишлашнинг аҳволини аниқлаш, дафтар тутиш, синф 
журналларида ўқувчилар билан кайд этиш ва баҳолаш: ўқув фанлари бўйича ўқувчилар билими, 
уларнинг кўникма ва малакалар даражаси: мактаб маъмуриятининг назорат ишлари: дарслик 
ўқув жиҳозлари ва бошқаларнинг қандай ҳолатда эканлигини (текшириш). 
Факультативлар ишини назорат қилиш. Методий бирлашмалар, ўқитувчиларнинг ўз устида 
мустақил ишлашлари, синф раҳбари, кутубхоначилар, лабарантлар фаолиятини кузатиш. Мактаб 
ҳужжатларининг кай тартибда ёритилаётганлигини назорат қилиб бориш каби қатор масалаларни 
белгилаш муҳим аҳамият касб этади. 
Шуни таъкидлаш керакки, педагогик жараённи бошқаришнинг муҳим объекти улгурмовчи 
ва икки йил бир синфда қолувчи ўқувчилар билан системали, аниқ мақсадга қаратилган иш олиб 
боришдир. 
Режанинг мазкур бўлимида қуйидаги масалаларни ҳам кўрсатиш мумкин: 
а) улгурмовчи, ёрдам талаб ўқувчиларни ўз вақтида аниқлаб олиш: 
б) ана шундай ўқувчиларнинг тайёргарликларидаги камчилик ёки етишмовчиликларнинг 
характери ва сабабларини ўрганиш. 
в) буш ўзлаштирувчи ва ўзлаштирмайдиган ўқувчиларнинг барча ёзма ишларини, фанлар 
бўйича берилган топшириқларни бажарилиши ва мазкур ўқувчиларнинг оғзаки жавобларини 
текшириб боришни таъминлаш: 
г) улгурмовчи ва икки йил бир синфда қолувчи ўқувчилар билан гуруҳ ёки яккама-якка 
шакллада ўзлуксиз равишда ишлашни таъминлаш: 
д) ана шундай ўқувчиларни ўзлаштириувчи ўқувчилар қаторига қушиб олиб бориш
борасида ота-оналар ва улар ишлаб турган корхоналар билан ҳамкорликда олиб бориладиган 
ишларнинг самарали шакли ва методларини кидириб топиш каби қатор масалаларни белгилаш 
мақсадга мувофиқ бўлади. 
Иш режасининг-мактабнинг молия-хўжалик ишлари деб аталган бўлимида мактабни шу 
ўқув йилида ва ундан кейинги даврда ўқув моддий базасини янада мустаҳкамлаш, давлат т 
омонидан ва оталик ташкилоти томонидан ажратилган маблағларни тўғри, мақсадга мувофиқ 
ҳолда сарфлаш, молиявий ҳисоб-китобларни тартибга солиш тадбирларини белгиланади. 
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, мактабнинг иш режаларида ўқувчилар билан олиб 
бориладиган таълим-тарбия ишини такомиллаштириш, қадрлар малакасини ошириш, мактабнинг 
ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия ишларининг долзарб масалаларига 
қаратилган турли мавзуларда семинарлар, анжуманлар ўтказиш, мактаб ўқитувчиларининг 
педагогик ўқишларини ташкил этиш каби масалаларни режалаштириш ҳозирги куннинг муҳим 
талабларидан биридир. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling