Персонални бошқариш хизматида иш юритиш


Ҳисобот-статистика ҳужжатлари (ходимлар сони, иш вақти баланси, иш ҳақи, меҳнат унумдорлиги, ишдан бўшатиш ва ҳоказолар бўйича статистика ҳисоботлари)


Download 165.54 Kb.
bet3/7
Sana09.01.2023
Hajmi165.54 Kb.
#1085398
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Перс бош иш хиз иш юритиш (1)

Ҳисобот-статистика ҳужжатлари (ходимлар сони, иш вақти баланси, иш ҳақи, меҳнат унумдорлиги, ишдан бўшатиш ва ҳоказолар бўйича статистика ҳисоботлари).

Ижтимоий таъминот бўйича ҳужжатлар (нафақалар, имтиёзлар, ижтимоий суғурта ва ҳоказоларга оид ҳужжатлар).

Ички иш тартиби қоидалари йўриқнома тусидаги ҳужжат бўлиб, ундан меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, меҳнат фаолиятини такомиллаштириш, иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсади кўзланади. Мазкур ҳужжат одатда қуйидаги моддалардан иборат бўлади:

  • Умумий қоидалар.
  • Ходимни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тартиби.
  • Ходим ҳуқуқлари.
  • Ходим мажбуриятлари.
  • Маъмуриятнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
  • Иш вақти.
  • Ходимларни рағбатлантириш тартиби.
  • Ходимлар масъулиятлари.

Персонални бошқариш хизматининг фармойиш ҳужжатлари буйруқ, фармойиш, қарор шаклида расмийлаштирилади.

  • Персонални бошқариш хизматининг фармойиш ҳужжатлари буйруқ, фармойиш, қарор шаклида расмийлаштирилади.
  • Буйруқ корхона ёки ташкилот фаолияти энг муҳим тезкор масалаларини ҳал этиш мақсадида раҳбар ёки унинг вазифасини бажарувчи томонидан якка тартибда чиқарадиган меъёрий ҳужжат ҳисобланади.

Персонални бошқариш хизмати фармойиш ҳужжати ҳисобланган қуйидаги буйруқлар чиқариши мумкин:

  • штатлар жадвалига ўзгартишлар киритиш тўғрисида;
  • раҳбар ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш тўғрисида;
  • ходимларга ҳар йиллик ҳақ тўланадиган таътиллар бериш тартиби ва муддатлари тўғрисида;
  • ишга қабул қилиш, янги лавозимга тайинлаш, бошқа ишга ўтказиш, ишдан бўшатиш тўғрисида;
  • қўшимча (ўқув) таътили, навбатдаги таътиддан чақириб олиш тўғрисида;
  • тўлиқсиз иш ҳафтаси, тўлиқсиз иш куни ўрнатиш тўғрисида;
  • жазолаш тўғрисида;
  • малака разряди бериш тўғрисида;
  • хизмат сафарига юбориш тўғрисида ва ҳоказолар.

Download 165.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling