Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Download 372.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet29/59
Sana04.10.2023
Hajmi372.76 Kb.
#1691957
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   59
Bog'liq
Maxmud Olaqosh. Peshonamdagi nur

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
шундай бир маънода гапирардики, бу маънодан ташқарида қолганларнинг барчаси
кофир эди гўё!
Жим бўлиб қолдим. Нима дейишимни билмасдим. У ҳам сўзлашдан тўхтади. Менга
шундай бир нигоҳ билан қарадики, кўзларида қайғуга ўхшаш бир маъно бор эди. 
– Салжуқбей! Мен бу ерга сиз билан тортишиш учун, сизни ранжитиш ёки дилингизга
озор бериш учун келганим йўқ!.. Аллоҳнинг лутфи билан кўришиб турганимиздек, имон
келтирганимиз ҳақиқатлар бор. Бир мусулмон сифатида ғоят қадрлаганим бу илоҳий
ҳақиқатларни сизга тушунтиришни, сиз билан ўртоқлашишни истадим. Бу ерга келишдан
ягона мақсадим шу, холос. 
Чин кўнгилдан айтган бу самимий сўзлари менга ниҳоятда ёқди. Балки, айб ўзимдадир.
Балки, унинг сўзларини охиригача диққат билан тинглаганим яхшироқмиди?.. Унинг
кўнглини кўтариш мақсадида:
– Зеро, мен ҳам сизни худди шунинг учун чақиргандим. Фақат, масжидлар ҳақидаги
сўзларингизга қўшилмайман. Истисно тариқасида гапирганингиз билан, кўп
масжидларда бундай муҳим мавзуларга аҳамият берилмаслигини, ўргатилмаслигини
айтдингиз. Ҳолбуки, барча масжидларимизда Исломнинг ҳаттоки энг кичик мавзуларига
ҳам ҳассослик билан ёндошилади.
– Мен масжидларда диннинг кичик масалалари ўргатилмайди, демадим. Булар
ўргатилади. Бир қанча масжидларда эътибор берилмайдиган хусус, билишимиз энг
муҳим бўлган тавҳид ҳамда ширк масаласи.
– Булар ўргатилмаётганини қаердан биласиз? 
Бу киши ниҳоятда сабрли инсон эканидан, эътирозларимни ғоят сокинлик билан эшитиб
ўтирарди. 
– Қанча вақтдан буён масжидга борасиз?
– Кичкиналигимдан буён.
– Албатта шунча йил давомида бир қанча имомлар ҳамда воъизларнинг
маърузаларини эшитгансиз.
– Шундай.
– Энди айтадиган сўзларимга диққат билан қулоқ солинг. Қуръони Каримга имон
келтирган барча домлалар, барча олимлар Расулуллоҳни (с.а.в.) ўзларига ўрнак деб
билишлари, у кишининг суннатларига амал қилишлари керак. Чунки, олимлар
Пайғамбаримизнинг ворисларидир. Пайғамбарлар яшамаган, ёхуд бошқа пайғамбар
келмайдиган даврларда пайғамбарларнинг насиҳатларини, даъватларини инсонларга
етказиш, ана шу пайғамбар ворислари бўлган олимларнинг бурчидир. Ана энди сизга бир
савол, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ва барча пайғамбарларнинг энг муҳим даъватлари қайси
эди, биласизми?
Бир оз ўйлаб қолдим. Масжидларда эшитганларимни эсладим. Жавоб нақд эди: 
– Аллоҳга қуллик қилишга чақириш.
– Жуда тўғри, бироқ бу тўлиқ жавоб эмас!..
– Нега?
– Ярми йўқ, жавобингизнинг.
– Тушунолмадим?
– Мана тингланг. Аллоҳ Таоло Қуръони Каримнинг Наҳл сурасида барча
пайғамбарларнинг юборилиш ғояларини икки асосга боғлаган. Инсонларни тоғутдан ва
тоғутга қулликдан қутқариб, Аллоҳга қуллик қилишга даъват этиш. Энди менга
29 / 59



Download 372.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling