Phd и. Камилова Маъруза режаси


-2023 йилларда Навоий вилоятида, Бухоро вилоятида, Қорақалпоғистон Республикасида шамол электр станцияларини қуриш учун 1960 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилиш кўзда тутил


Download 88.41 Kb.
bet5/8
Sana18.10.2023
Hajmi88.41 Kb.
#1707661
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3.Халқаро инвестициялар

2022-2023 йилларда Навоий вилоятида, Бухоро вилоятида, Қорақалпоғистон Республикасида шамол электр станцияларини қуриш учун 1960 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилиш кўзда тутилган.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 2022-2023 йилларда иссиққлик электр станцияларини қуриш учун 1294 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилиш кўзда тутилган.

3. Хорижий инвестицияларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли

2022 йил давомида 9506,4 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилиш кўзда тутилган.

2022 йилда жалб қилинадиган хорижий инвестицияларнинг технологик таркиби бўйича миқдорлари қуйидагича:

Янги қурилиш – 4411,8 млн. АҚШ доллари

Модернизация ва реконструкция – 3803,8 млн. АҚШ доллари

Бошқа йўналишлар – 1290,9 млн. АҚШ доллари.

3. Хорижий инвестицияларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли

2022-2026 йилларда бошқа йўналишлар бўйича хорижий инвестициялар жалб қилинган айрим йирик объектлар:

* Қандим гуруҳи конларини газни қайта ишлаш заводи қурилиши билан ўзлаштириш – 6250 млн. АҚШ доллари

* Ҳисор инвестиция блоки ва Устюрт минтақаси бўйлаб маҳсулот тақсимотига оид битимга асосан конларни ўзлаштириш ва углеводородларни қазиб олиш – 1795 млн. АҚШ доллари

* «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2017 - 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш дастурини амалга ошириш – 1150 млн. АҚШ доллари

Мaмлaкaтимиздa тaркибий ўзгaришлaрни изчил aмaлгa oширишдa қулaй инвeстиция муҳитининг ярaтилгaни aсoсий oмил бўлиб кeлмoқдa.

Инвестиция муҳити – бу мамлакатдаги инвестиция жараёнларига таъсир кўрсатувчи иқтисодий, сиёсий, меъёрий-ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа шарт-шароитлар мажмуи. Инвестиция муҳити энг аввало қуйидаги иқтисодий омиллар орқали белгиланади: табиий шарт-шароитлар, шу жумладан фойдали қазилмалар захиралари, ишчи кучи малакаси ва ўртача иш ҳақи даражаси, иқтисодий конъюнктура ҳолати, ички бозор сиғими ҳамда товарларни ташқи бозорда сотиш имкониятлари, кредит тизими ҳолати, солиққа тортиш даражаси, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг ривожланганлиги, хорижий капиталга нисбатан давлат сиёсати, унга нисбатан имтиёзли шарт-шароитларнинг белгиланганлиги ва ҳ.к.


Download 88.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling