Phd и. Камилова Маъруза режаси


Download 88.41 Kb.
bet1/8
Sana18.10.2023
Hajmi88.41 Kb.
#1707661
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3.Халқаро инвестициялар

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ КАФЕДРА: БАНК ИШИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР ФАН: ИНВЕСТИЦИЯ МАЪРУЗА 3-МАВЗУ: ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯЛАР (2 соат)

PhD И.Камилова

Маъруза режаси

1.Халқаро инвестицияларнинг мазмун-моҳияти ва турлари.

2.Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг иқтисодиётни модернизация қилишдаги роли.

3.Миллий иқтисодиётга халқаро инвестицияларни жалб қилиш турлари ва шакллари.

4Хорижий инвестицияларни Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишнинг объектив зарурлиги.

Халқаро инвестициялар

миллий иқтисодиётни модернизациялаш асосида рақобатбардошлигини таъминлашнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, ривожланаётган мамлакатларда халқаро инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб этиш кўламини кенгайтириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш давлат иқтисодий сиёсатининг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Хорижий инвестицияларини жалб этар эканмиз, ички жамғарма манбаларини самарали сафарбар этмасдан туриб, иқтисодиёт тузилмасини тубдан ўзгартириш вазифасини ҳал қилиш қийин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида халқаро инвестицияларни мамлакат иқтисодиётига кенг кўламда жалб этиш, хусусан, жалб қилинадиган халқаро инвестициялар ҳажмини 2026 йилга бориб 70 млрд. АҚШ долларига етказиш макроиқтисодий ўсиш суръатларини барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шартларидан бири сифатида эътироф этилган.

1. Халқаро инвестицияларнинг мазмун-моҳияти ва турлари.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилда қабул қилинган «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунида чет эл инвестицияларига қуйидагича тариф берилган:

«чет эл инвестициялари – чет эллик инвестор томонидан ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва бошқа фаолият турлари объектларига киритиладиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар».


Download 88.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling