Ушбу таърифдан кўринадики, хорижий инвестицияларнинг объекти бўлиб, пул маблағлари, қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар ҳисобланади. 1. Халқаро инвестицияларнинг мазмун-моҳияти ва турлари. Халқаро инвестицияларнинг 2 тури мавжуд: 2. Портфелли хорижий инвестициялар
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар
Янги объектлар қуриш ва мавжуд объектларни таъмирлаш мақсадида жалб қилинади
Техникалар, асбоб-ускуналар сотиб олиш мақсадида жалб қилинади
Хорижлик инвесторлар Ўзбекистон корхоналари ва банкларининг оддий акцияларини 10 фоизини ва ундан ортиқ қисмини сотиб олишади
Портфелли хорижий инвестициялар
Мамалакат резидентлари ўзларининг қимматли қоғозларини хорижлик инвесторларга сотадилар
Хорижлик инвесторлар Ўзбекистон корхоналари ва банкларининг оддий акцияларини 10 фоизгача бўлган қисмини (9,99%) сотиб олишади
3. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг иқтисодиётни модернизация қилишдаги роли. Хорижий инвестициялар миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг зарурий шарти ҳисобланади. Шу сабабли, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида кейинги 5 йил мобайнида 70 млрд. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни жалб қилиш вазифаси қўйилган. Шунингдек, мамлакатнинг қимматли қоғозлар бозоридаги савдо айланмасининг йиллик ҳажмини ҳозирги 200 млн. АҚШ долларидан 2026 йилга бориб 7 млрд. АҚШ долларига етказиш вазифаси қўйилган. Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича қуйидаги вазифалар белгиланган: *Инвестициялардан самарали фойдаланиш ҳамда экспорт ҳажмларини ошириш бўйича, «пастдан-юқорига» тамойили асосида, янги тизимни йўлга қўйиш; *2026 йилгача Хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш стратегиясини амалга ошириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |