Келгусида Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўлини қуриш режаси бор. Ушбу йўл Ўзбекистондан экспорт қилинадиган товарларни ташиш харажатларини камайтиради. Ушбу темир йўлни қуриш хорижий инвестициялар асосида амалга оширилади. 4. Хорижий инвестицияларни Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишнинг объектив зарурлиги. Хорижий инвестициялар транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. Бетон қопламали "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" халқаро автомобиль йўлининг қурилиши, Тошгузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линиясининг қурилиши, Ангрен-Поп темир йўл линиясининг ишга туширилиши хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилган бўлиб, Ўзбекистоннинг транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим роль ўйнаган инвестициялар ҳисобланади. 4. Хорижий инвестицияларни Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишнинг объектив зарурлиги. Хорижий инвестициялар аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда муҳим ўрин тутади. Хорижий инвестициялар корхоналарнинг молиявий ҳолатини яхшиланишига, яъни фойдаси миқдорининг ошишига олиб келади. Бу эса, корхона ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорининг (иш ҳақи, мукофот, йил якуни бўйича қўшимча тўловлар) ошишига олиб келади. Бундан ташқари, хорижий инвестициялар ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳолатини яхшиланишига олиб келади. Бунинг натижасида аҳолининг тиббиёт хизматларидан фойдаланиши, ичимлик суви билан таъминланиши яхшиланади. 4. Хорижий инвестицияларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли Россия-Украина уруши натижасида Ғарб давлатларининг Россияга қарши қўллаган санкциялари Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш жараёнларига салбий таъсир кўрсатади. Бунга бир мисол келтираман. Ўзавтомоторс раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентига 2022 йилнинг 1-ярим йилида 160 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқаришни таъминлайман деб ваъда берган. Лекин, Россияга нисбатан қўлланилган санкциялар туфайли Россиянинг Владивосток порти биз учун ёпилиб қолди. Олдин Жанубий Кореяликлар бизга автомобилнинг бутловчи қисмларини Владивосток порти орқали етказар эди. Энди бу портга корейслар маҳсулот етказиб бермайдиган бўлди. Шу сабабли, Кореядан Ўзавтомоторсга юклар Туркия орқали келадиган бўлди. Бу жудаям узоқ йўл. Ўзавтомоторс раҳбари қараса Президентга берган ваъдасини бажара олмайди. Натижада, Ўзавтомоторс Кореядан товарларни самолётда олиб келишга мажбур бўлди. Битта самолётда ташиш заводга 3 млн. долларга тушди. Чунки, самолёт Кореяга бўш қайтиб кетади, шунинг учун бориш-келиш тўланади. Натижада, автомобиль заводи 18 млн. доллар қўшимча харажат қилишга мажбур бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |