Хорижий инвестицияларни жалб қилиш корхоналарда маҳсулотлар сотиш ҳажмини ошишига олиб келади. Бу эса, корхонанинг товар айланмасини ва фойдасини ошишига олиб келади. Бунинг натижасида корхона томонидан тўланадиган солиқларнинг миқдори кўпаяди. Бу ерда корхоналар тўлайдиган фойда солиғи, корхоналарнинг ходимлари тўлайдиган даромад солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиқлари назарда тутилмоқда. Ўз навбатида, корхоналар ва уларнинг ходимлари тўлайдиган солиқлар миқдорининг кўпайиши Давлат бюджетининг даромад базасини мустаҳкамланишига олиб келади. 3. Хорижий инвестицияларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли Хорижий инвестициялар мамлакатнинг экспорт салоҳиятини қуйидаги йўналишларда оширади: 1. Янги ускуна ва технологияларни корхоналар фаолиятига жалб қилиниши экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг сифатини ошишига ва таннархини камайишига олиб келади. Бунинг натижасида экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ошади. 2. Хорижий инвестициялар экспортни молиялаштириш манбалари ҳажмининг ошишига олиб келади. 3. Хорижий инвестициялар маҳсулотларни экспорт қилиш билан боғлиқ бўлган транспорт логистикасини ривожлантириш имконини беради. Бунинг натижасида товарларни ташиш билан боғлиқ бўлган харажатлар камаяди. 4. Хорижий инвестицияларни Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишнинг объектив зарурлиги. . Маҳсулотларни экспорт қилишда энг арзон транспорт бўлиб, сув транспорти (кемалар) ҳисобланади. Ҳеч қачон маҳсулотларни экспорт қилишда темир йўл транспорти сув транспортини ўрнини боса олмайди. Битта темир йўл состави 100 минг донагача стандарт контейнер ола олади. Битта кема 250 мингтача стандарт контейнер ола олади. Шунинг учун Ўзбекистоннинг сув йўлига чиқиши экспортни ривожлантиришда жуда муҳим роль ўйнайди. Биз учун сув йўлига чиқишнинг энг яқин йўли Афғонистон-Покистон орқали Ҳинд океанига чиқишдир. Лекин бунинг учун Толибон ҳукумати бизнинг юкларнинг хавфсизлигига тўлиқ кафолат бериши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |