3. Миллий иқтисодиётга халқаро инвестицияларни жалб қилиш турлари ва шакллари. Хорижий портфелли инвестициялар республикамизга асосан давлат корхоналари ва давлат банклари томонидан жалб қилинмоқда. * Саноатқурилишбанк 2019 йилда 300 млн. АҚШ доллари миқдоридаги долларда ёзилган 5 йиллик облигацияларини Лондон бозорида сотди. Облигацияларнинг йиллик фоиз ставкаси – 5,75 %. * Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки 2019 йилда 300 млн. АҚШ доллари миқдоридаги долларда ёзилган 5 йиллик облигацияларини Лондон бозорида сотди. Облигацияларнинг йиллик фоиз ставкаси – 4,85 %. * Ўзбекнефтгаз 2020 йилда 700 млн. АҚШ доллари миқдоридаги долларда ёзилган 7 йиллик облигацияларини Лондон бозорида сотди. Облигацияларнинг йиллик фоиз ставкаси – 4,75 %. * Ўзавтомоторс 2021 йилда 300 млн. АҚШ доллари миқдоридаги долларда ёзилган 5 йиллик облигацияларини Лондон бозорида сотди. Облигацияларнинг йиллик фоиз ставкаси – 4,85 %. 3. Миллий иқтисодиётга халқаро инвестицияларни жалб қилиш турлари ва шакллари. Хорижий инвестицияларнинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли қуйидагиларда намоён бўлади: 1. Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш имконини беради. 2. Солиқ тушумларини кўпайтириш орқали Давлат бюджетининг даромад базасини мустаҳкамлаш имконини беради. 3. Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошишига олиб келади. 4. Транспорт инфратузилмасини яхшилаш имконини беради. 5. Ишсизлик даражасини пасайтириш имконини беради. 6. Аҳолининг даромадлари миқдорини ошириш имконини беради. 3. Хорижий инвестицияларни Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишнинг объектив зарурлиги. “Ўзметкомбинат” АЖ ишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадида 2022 йил давомида 96 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни жалб этиш кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |