Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Бўстон (сўридан тушади). Келинг... келин-
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
Бўстон (сўридан тушади). Келинг... келин-
глар... Марасул. Э, келинг, хола, келинг! Ўйнаб-ку- либ келдингизми... Насибахон, аям қанилар? (А.Қаҳҳор, Аяжонларим) Келтирлган мисолни юқоридагисига солиштириш орқали ҳам бу фикрга қўшилса бўлади. Саида келиб чамадонини икки қўллаб кўтариб сўрига қўйганидан кейин Қаландаров сўрашгани қўл узатди. – Келинг... Қийналмай келдингизми? (А.Қаҳҳор, Синчалак) Жумладаги келинг ва ундан сўнг қўлланган кўпнуқтада расмийлик, бетакал- луфлик оттенкаси бор. Ўқувчининг бу бетакал- луфликни аниқроқ сезишига ёзувчининг ўзи кўма- клашади: эркак кишининг аёл киши чемоданини сўрига қўйгунча кутиб турганлигини баёни орқали сездиради. Бадиий услубдан ташқари сўзлашув услуби- да ҳам кўпнуқтани турли стилистик маъноларда тез-тез учратиш мумкин. Аммо инсон руҳиятида- ги бу ўзгаришларнинг бирортасини ёзма матнда кўпнуқтасиз амалга ошириб бўлмайди. Зеро бу тиниш белгисининг стилистик ва бадиий-эстетик аҳамияти ҳам ана шундадир. 2020 йилда – пандемия даврида концерт бер- ган Аваз Охуннинг саҳнадаги афишасида томо- шабин…сиз деган ёзув бор эди. Нутқий вазиятда томошабин иштирокисиз маъносини англата- диган бу сўзни томошабинсиз тарзида ёзиш ҳам мумкин бўлган. Аммо экспрессивлик нуқтаи наза- ридан улар ўртасида жиддий фарқ бор. Халқнинг кайфиятини кўтариш мақсадида берилаётган бу концерт жараёнида шароит тақозоси билан зал бўм-бўш эди, афсусланарли эди. Матндаги кўп- нуқта айнан ана шу оттенкани бера олганлиги би- лан ғоятда ўринли қўлланилган. Тире. Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғри- сида”ги Қонунини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 1995 йил 24 августда қабул қилган “Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини тас- диқлаш ҳақида”ги 339-сон Қарорида шу пайтга қа- дар қўлланилиб келинган тире, дефис атамалари ўрнига чизиқ ва чизиқча деган атамалар ишлатил- ган. Чизиқча (-) шу пайтга қадар қўлланиб келина- ётган дифес ўрнида ишлатилган. Ҳатто “Қоида”да “Чизиқча билан ёзиш” деган алоҳида бўлим ҳам мавжуд. Аммо чизиқ (–) ҳақида ҳеч нарса дейил- маган. Муаллифлари Н.Маҳмудов, А.Мадвалиев, Н.Маҳкамовлар бўлган “Ўзбек тили пунктуаци- ясининг асосий қоидалари”да тире атамаси ўз кучида қолган (Тошкент, 2015). Тил ислоҳотлари доирасидаги мунозаралар ҳали давом этаётгани |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling