Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics боис, биз ҳам тире
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
11
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics боис, биз ҳам тире атамасидан фойдаланишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Тиренинг грамматик вазифаси ёзувда сўз, би- рикма ва гап шаклидаги тил бирликлари ўртасида тенгликни ифодалашдан иборат. Унинг қўлланиш тартиби Ҳ.Ғозиев, К.Назаровларнинг юқорида номлари тилга олинган асарларида, айниқса, Н. Маҳмудов ва бошқаларнинг “Ўзбек тили пунктуа- циясининг асосий қоидалари”да атрофлича баён этилган. К.Назаров “Тиниш белгилари ва ёзма нутқ” асарида тиренинг полифункционаллиги ҳақида гапириб, унинг ёзувда 20 дан ортиқ вазифани ба- жариши ҳақида маълумот берган. 1 Тиренинг бу кўпвазифалилиги ёзувда у ифодалайдиган семан- тик-стилистик маънолар билан боғлиқ. Гап таркибидаги тенгликни ифодалаш унинг бош – грамматик вазифаси саналади. Масалан: Тоҳир саройга – Бобурнинг ҳузурига келди (П.Қодиров, Юлдузли тунлар), Лекин Абдулла- тифни темурийлар хилхонасига – отасининг ёнига қўйишни мўйсафидлар маъқул кўрмади (П.Қодиров, Она лочин видоси) каби. Айни пай- тда, унинг ёрдамида таъкидлаш, ажратиб кўр- сатиш, қаршилантириш, зидлаш сингари турли хил семантик-стилистик оттенкалар ҳам намоён бўлади, қисқарувлар содир бўлади. Бу оттенкаларни яққол пайқамоқ учун тиренинг ёки у иштирок этган гап бўлакларининг синони- мик муносабатларини кўздан кечирмоқ жоиз. Ма- салан, Отам – ирригатор = Отам ҳам иррига- тор гапларини қиёслайлик. Бу каби ҳолатларда тире кучайтирув-таъкидлов воситаси – ҳам билан синонимик муносабатда бўлади. Чунки бирин- чи гапда тире ота ва ирригатор сўзларининг мантиқан бир-бирига тенглигини тасдиқлайди. Иккинчи гапдаги ҳам эса бўлаклар ўртасидаги тенгликни ифодалаш баробарида гап мазмунига отаси бошқалар қатори ирригатор эканлигини тас- диқловчи қўшимча оттенка олиб киради. Бу ўрин- да стилистик оттенка тире туфайли эмас, балки ҳам воситаси орқали юзага чиқаяпти. Энди отам ирригатор = отам – ирригатор гапларини олиб қарайлик. Улар ўртасидаги си- нонимик муносабат тире туфайли юзага кел- ган. Гарчи бундай ҳолатларда тиренинг қўлла- ниш-қўлланмаслигини фарқлаш қийин кечса ҳам, бу фарқлашга зарурат бор. Чунки улар ўртасида стилистик фарқ мавжуд. Биринчи ҳолат – отам ирригатор гапи ким ирригатор, деган саволга жавоб бўлади ва отамдан бошқа киши эмас, де- ган маъно келиб чиқади. Отам – ирригатор эса 1 Назаров К. Тиниш белгилари ва ёзма нутқ. – Тошкент, 1974. – Б. 26. отанг нима қилади, деган саволга жавоб бўлади. Бу отамнинг касби ирригаторлик, бошқа касб эмас, деган маънони англатади. Жавобларнинг ёзма нутқда бу тарзда фарқланишига фақат тире орқали эришиш мумкин. Таркибида тире иштирок этган боғловчисиз қўшма гапнинг эргаш гапли қўшма гапга айланти- рилган шакли ўртасида ҳам синонимик муносабат пайдо бўлади: Қўшнинг тинч – сен тинч = Қўш- нинг тинч бўлса, сен ҳам тинч бўласан. Олим бўлсанг, олам сеники = Олим бўл – олам сеники каби. Бу гаплар мазмунан бир хил, аммо стили- стик фарқларга эга. Бирида фикр ихчам, иккинчи- сида батафсил баён этилган. Биринчиси оғзаки, иккинчиси ёзма нутққа хосланган. Таркибида тире иштирок этган бу каби синтак- тик қурилмалар боғловчисиз қўшма гапларга хос ва мақоллар таркибида фаол қўлланилади. Маса- лан, Вақтинг кетди – бахтинг кетди каби ҳолат- ларда унинг грамматик вазифани бажариши яққол намоён бўлади. Айни пайтда, бу жараёнда юзага келадиган Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling