Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
икки нуқта билан алмашиниши мум-
кинлиги ҳақида ишнинг Икки нуқта қисмида сўз юритганмиз. Ифодадаги ихчамлик ва англаш осон бўлишга қаратиш кўзда тутилиб, бир гапнинг икки- га бўлинган ҳолатда тақдим этилиши экспрессив синтаксис учун хос хусусиятдир. Бунда икки нуқта ва тиренинг ҳамкорлигида фаоллик кузатилади. Н.С.Валгина тире матнда вергулни алмаштири- ши мумкинлигини айтган. 2 Айрим адабиётларда қўштире термини ҳам қўлланилгани кузатилади. Аммо имло ёки пункту- ация қоидаларида бундай тиниш белгиси йўқ. Бу 1 Бу ҳақда яна қаранг: Маҳмудов Н., Мадвалиев А.П., Маҳкамов Н. Ўзбек тили пунктуациясининг асосий қоидала- ри. – Тошкент: Oʻzbekiston, 2015. – Б. 42. 2 Валгина Н.С. Русская пунктуация: принципы и назна- чение. (Знаки препинания в текстах разной функциональ- но-стилевой принадлежности). Пособие для учителей – Мо- сква: Просвещение, 1979. – С. 125. 13 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics аслида бир тиренинг гап таркибида ажратилган бўлак чегарасининг икки томондан тире билан белгиланишидир. Тире мана шу шаклда қўлла- нилганда ҳам эмоционаллик учун хизмат қилади: Биз – мен ва талабаларим – имтиҳонларга тай- ёргарлик тўғрисида гаплашиб олдик. Тошкент – Самарқанд йўналишида қатнайдиган “Афроси- ёб” поезди манзилга келиб тўхтади. Тошкент – Самарқанд поезди келди каби. Баъзан тиренинг ўринли ва ноўрин ҳолатларда қўлланилиши ҳам кузатилади. Ёзма матнларда, айниқса, унинг бадиий-публицистик кўринишлар- да қўллаш шу даражада фаоллашганки, баъзан унинг нима мақсадда қўлланилганлигини англаб бўлмайди. Мана бу: Эрнинг иши – элнинг бўйни- да, элнинг иши – эрнинг бўйнида; Ҳар ким – эли- га, Ўрдак – кўлига; Ҳар кимнинг ўз эли – ўзига ширин мақолларида шу ҳолат кузатилади. Улар олиб ташланса, матн ҳеч қандай зарар кўрмайди. Шундай экан, бу каби ўринларда тиренинг қўлла- ниши стилистик ғализлик сифатида баҳоланиши зарур. “Ўзбек халқ мақоллари” тўпламида қуйидаги шаклдаги мақолларни ҳам учратамиз: Олинг – олдирманг; Ҳар элнинг – ўз ирими; Барака – кўп- чиликда; Бизники – халтада, Сизники – ўртада каби. Уларда қўлланилаётган тиренинг вазифаси бизга тушунарли эмас. Ҳатто улар ортиқчадай бў- либ туюлади. Агар улар Олинг, олдирманг; Ҳар элнинг ўз ирими бор; Барака кўпчиликда; Бизники халтада, Сизники ўртада тарзида тузилса, матн мазмуни ёки шакли нима зарар кўрарди? Айтилганлардан хулоса қилиш мумкинки, тире ўзининг асосий пунктуацион вазифасидан ташқа- ри стилистик оттенкаларни ифодалаш имкони- ятининг кенглиги, турли хил маъноларнинг акту- аллашувига хизмат қилиши, кўпмаънолилиги ва умумлаштириш хусусиятига эгалиги билан бошқа тиниш белгиларидан фарқ қилиб туради. Resume. Intonation in the process of oral speech can be partially expressed in written speech using punctuation marks. Even for this partial expression, the punctuation mark must go beyond its orbit and take on an additional task: at the stylistic level of text analysis, these aspects, as well as questions of expressive syntax and the author’s individuality, must be illuminated. Therefore, the study of punctuation does not remain within the framework of semantic-grammatical studies. This article talks about the semantic and stylistic features of punctuation marks in the Uzbek language. Резюме. Интонации в процессе устной речи могут быть частично выражены в письменной речи с помощью знаков препинания. Даже для этого парциального выражения знак препинания должен выйти за пределы своей орбиты и взять на себя дополнительную задачу: на стилистическом уровне анализа текста должны быть освещены эти аспекты, а также вопросы экспрессивного синтаксиса и индивидуальности автора. Поэтому изучение пунктуации не остается в рамках семантико-граммати- ческих исследований. В данной статье говорится о семантико-стилистических особенностях знаков препинания в узбекском языке. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling