Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

салқин тун…/ Мен дераза очга-
ним чорбоғ, / Сокин ухлар тун кўрпасида. / Майин 
қўшиқ ёйилар ҳар ён, / Эсиб ўтган ел шарпасида 
(1.57). Бу парча “Тун” шеъридан олинган. Шеър 
яна жим қолиш билан тугалланади: Кўзларимда 
эриб кетди тун, / Ёйилмоқда ёрқин 
жувон кун… 
(1.58). 
7. Тасвирдаги баъзи деталлар шоира учун аҳа-
миятсиз бўлиб туюлганда ҳам жим қолиш усули-
дан фойдаланилади: Ёзибсиз бойликлар… уруш 
ва яна / Ўзингиз ва менинг унвоним ҳақда (1.134).
8. Диалогик нутқда ўз фикрини охиригача ай-
тишга этика йўл қўймаганда (камтарликни ифо-
далашда): Чўпон дейди: “Ҳар юз совлиқдан / Юз 
ўттиз беш оламиз қўзи…” (1.150).
9. Кучли руҳий ҳолат таъсирида фикрни охи-
ригача давом эттиришнинг иложи бўлмаганда 
жим қолинади: Сирқирайман… ҳижрон илонин 
/ Янчишга заиф одам. / Шунинг-чун, ишқ, бахт, 
ҳижрон доғи / Жуфт яшар борки 
олам… (1.227).
Шундай қилиб, жим қолиш усули ёрдамида му-
аллиф ва ўқувчи ўртасида ўзига хос тарзда боғла-
ниш пайдо бўлади. Бу усул кўмагида фақатгина 
экспрессив-эмоционал маънолар, оттенкалар 
берилиб қолмасдан, муаллиф ёки қаҳрамоннинг 
руҳий изтироблари ҳам берилади. 
Айрим гаплардан англашиладиган стилистик 
оттенкалар фақат кўпнуқта туфайли юзага чиқа-
ди, деган хулосага келишга шошилиш керак эмас. 
Бу семантик-стилистик маъноларнинг юзага кели-
шига гап таркибидаги бошқа бирликлар ҳам саба-
бчи бўлади. Масалан: 
Гўзал бир йигит эшикни қоқди. Сочига бит-
та-иккита оқ оралаган хотин чиқиб очди.
– Келинг, 
келинг... Марҳамат. (А.Қаҳҳор, 
Қайғулар)
Миллий менталитетга хос бўлган эшикдан кел-
ган меҳмонни очиқ кўнгиллик билан кутиб олиш га-
пда келинг сўзининг такрорланиши ва марҳамат 
сўзлари орқали ифодаланган. Кейинги келинг сў-
зидан сўнг кўпнуқтанинг қўйилиши эса бу маънони 
яна қўшимча стилистик оттенка билан тўлдирган. 
Кутиб олаётган одам аёл киши, меҳмон эса шун-
чаки таниш эканлигидан келиб чиқадиган одоб 
этикаси бир қадар расмийликни тақозо этади. Ке-
линг дан кейинги кўпнуқта, марҳамат дан кейин-
ги нуқта ўқувчига айнан ана шу маънони ҳис этиш-
га ёрдамлашади. Уларнинг ундов белгиси билан 
алмаштирилиши ўқувчида бошқа бир ҳиссиётни 
– меҳмон мезбоннинг яқин кишиси эканлиги ва 
унинг келишидан жуда хурсанд бўлганлигини ан-
глатади. Демак, кўпнуқта ва ундов бир-биридан 
фарқ қилувчи стилистик оттенкаларга эга.

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling