Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
ҲОЗИРГИ ТОЖИК ТИЛИ КОНСОНАНТИЗМ ТИЗИМИНИНГ
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
ҲОЗИРГИ ТОЖИК ТИЛИ КОНСОНАНТИЗМ ТИЗИМИНИНГ
ФОНОЛОГИК ТАҲЛИЛИ Ҳомитов Диловар Лутфуллозода, Термиз давлат университети тожик филологияси ва шарқ тиллари кафедраси таянч докторанти Тил ижтимоий ҳодиса ва у доимо ҳаракатда бўлганлиги боис, тиллар шаклланиб ўзгаравера- ди. Баъзи тиллар фойдаланишда пассив бўлиб йўқолишгача боради ва айрим тиллар эса шакл- ланиб бир лаҳжадан мустақил бир тилга айла- нади. Худди шундай, тилнинг товуш сатҳида ҳам баъзи фонемалар вақтлар ўтиб фойдаланишдан чиқса, баъзи аллафонлар мустақил фонемага айланади. Шундай экан, ҳозирги тожик тили ҳам ўзининг мустақил шаклланиш йўли ва қонун-қои- даларига эга. Бугунги кунда тожик тилининг фоно- логиясини ўрганиш тожик тилшунослигининг дол- зарб масалаларидан ҳисобланади. Чунки тил ўз ички қонунлари асосида ривожланиб ўзгаради ва бу ўзгаришларнинг олдини олиб бўлмайди 1 . Янги алифболар ўша шаклланган янги фонемаларни ўзида акс эттириб, фойдаланишдан қолган фо- немаларни чиқариб ташлайди. Шу тариқа ҳар за- монда алифболар янгиланиб тилга яқинлашади. Қанчалик ёзувни тилга яқинлаштирсак ҳам вақт ўтиши билан тил ривожланади ва ёзув эса ўзгар- маслиги сабабли ёзув ва тил ўртасидаги масофа узоқлашаверади. Академик Б.Ғафуров таъкидлаганидек “... Мар- казий Осиёнинг икки буюк давлати Хўқанд хонлиги ва Бухоро амирлиги 1864-1868 йиллар ичида рус- ларга мағлуб бўлишди 2 ”. Табиийки, ҳар бир ҳоким миллат ўз тили ва маданиятини ҳукмронлик қила- ётган ерларида сингдиради. Ҳукмрон тилдан янги сўзлар жадал ўзлаштирилади. ХХ асрнинг охирги ўн йиллигигача рус тили тожикларнинг иккинчи ти- лига айланган эди. Бунинг натижасида тожик тили ҳам баъзи ўзгаришларни бошидан кечирди. Садриддин Айний ҳам ҳозирги тожик адабий тилининг бойиши ва ўзгаришига ўз ҳиссасини қўш- ган, яъни ёзувчи қишлоқларда юриб, шева ва лаҳ- жалардан кўпчиликка тушунарли бўлган сўзларни адабий тилга киритади. “У бутун тожик халқининг 1 .نارهت– .یسراف تایبدا و نابز همانشهوژپ// .یسراف طخ تشزگرس .م.یتارب ص 109 .1389. 2 Ғафуров Б. Тоҷикон. 2-қисм. –Душанбе, 2008. – 330 с. классик тили ва лаҳжаларидан фойдаланиб, энг сараларини тилга киритган” 3 дейди Ш.Рустамов. Юқоридаги сабаблар ва тожикларнинг ХХ асрда 1928-1940-йиллар лотин алифбоси ва 1941 йил рус алифбосига асосланган кирилл ёзуви (1953 4 , 1972 5 , 1998 6 , 2011 7 ва 2021 8 йиллар беш марота- ба ўзгартиришлар киритилган) ҳам классик форс ва ҳозирги тожик адабий тилларини бир-биридан узоқлаштирди. Бугунги кунда оғзаки тилдан оммавий тарзда мажлисларда, конференция ва радиоларда фой- даланилади. Бунда эса сўзларни тўғри талаффуз этиш катта рол ўйнайди. Ҳар бир тилнинг энг асосий вазифаларидан бири бу фонемалар сонини аниқлаш ва улар- нинг фонологик низомлар асосида муносабати- ни аниқлаш ҳисобланади. Бу масаланинг ечими фонемани нутқ товушларидан, фонемани унинг турли вариантларидан фарқлай олишдадир. Ал- батта, агар қайсидир тил фонемаларини ўрганиш керак бўлса, аввало уни бошқа фонемалардан ажратиб, унинг мустақиллигини таъминлаш керак. Тожик тили фонемалари ҳам кўпгина дунё тил- лари каби унлилар ва ундошларга бўлиб ўргани- лади. Ҳозирги тожик тилининг охирги бир аср- лик тарихий тараққиётида тилшунослар унинг фонемалари устида кўп баҳс олиб борди- лар. Баъзи бир тилшунослар тожик тили фо- немаларини ўттизта 9 деса, баъзилари ўттиз 3 Рустамов Ш. Забони адабии ҳозираи тоҷик. – Душанбе, 1982. – С. 9. 4 Қоидаҳои асосии орфографияи забони тоҷикӣ. – Стали- нобод, 1953. – 17 с. 5 Қоидаҳои асосии имлои забони адабии тоҷик. – Душан- бе: Ирфон, 1972. – 32 с. 6 Имлои забони тоҷикӣ. – Душанбе: Ирфон, 1999. – 36 с. 7 Қоидаҳои имлои забони тоҷикӣ. – Душанбе: Шарқи озод, 2011. – 48 с. 8 Қоидаҳои имлои забони тоҷикӣ ва Аломатҳои китобати забони тоҷикӣ. – Душанбе: Хирадмандон, 2021. –64 с. 9 Хаскашев Т.Н. Фонетикаи забони адабии ҳозираи тоҷик. – Душанбе, 1983. – С. 49. 73 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics битта 1 деб айтишган, учинчи гуруҳдаги тилшунос- лар фонемалар сонини ўттиз иккита 2 деб таъкид- лашган. Тожик тилидаги фонемаларни белгилаш учун қуйидаги транскрипциядан фойдаланилди 3 . Тожик тилида ундошларнинг тиниқ сезилади- ган ўрни унлидан олдин келадиган ўрни ҳисобла- нади. Тожик тили ундошлари 24 фонемани таш- кил этади: b, p, m, n, v, f, d, t, z, s, ž, š, č, j, l, r, y, k, g, γ, х, q, ‘, h 4 . 1956 йилда олий ўқув юртлари учун ёзилган дарсликда 25 та ундош фонема борлиги кўрса- тилган 5 . Бугунги кундаги ундошлардан фарқли жиҳати шуки, унда /щ/, /ц/ тожик тилидаги фоне- малар қаторига киритилган. Шунингдек, тожик тилида бор ва баҳсли ундошлардан саналган /‘/ фонемаси киритилмаган. Д.Н.Каримова ўзининг номзодлик диссертатци- ясида Тожик тили ундошлари уч асосий хусусия- тига кўра ўрганилишини таъкидлайди: 1) артикуляция ўрнига кўра; 2) артикуляция усулига кўра; 3) товушнинг иштирокига кўра. 6 Т.Н.Хаскашевнинг “Фонетикаи забони ада- бии ҳозираи тоҷик” китобида “Тожик тилидаги ундошлар ўзининг тўрт асосий хусусияти билан фарқланади: а) фаол аъзоларининг иштирокига кўра (ёки махраж); б) ҳосил бўлиш усулига кўра; в) резонаторларнинг иштирокига кўра; г) товуш пайчаларининг иштирокига кўра 7 ” деб келтиради. Ўз навбатида, фаол аъзоларнинг иштирокига кўра: тожик тилида ундошларнинг ҳосил бўлиши 1 Бузургзода Л., Ниёзмуҳаммадов Б. Грамматикаи забони тоҷикӣ. – Сталинобод, 1949. – С. 21-22. 2 Бузургзода Л. Фонетикаи забони адабии тоҷик. Сталино- бод: ‒ Ленинград, 1940. – С. 39-41; Забони адабии хозираи тоҷик, қ. 1, лексикология, фонетика, морфология (китоби дарсӣ барои факультетҳои филологияи мактабҳои олӣ). – Душанбе, 1973. – С. 92-93. 3 Бу ҳақида қаранг: Расторгуева В.С. Основы иранского языкознания. Новоиранские языки: западная группа, прика- спийские языки. – М.: Наука, 1982. – С. 97-98. 4 Грамматикаи забони адабии ҳозираи тоҷик. – Душанбе: Дониш, 1985. – С. 21; Хаскашев Т.Н. Фонетикаи забони ада- бии ҳозираи тоҷик. – Душанбе, 1983. – С. 64, Маҷитова С. Забони адабии муосири тоҷик (фонетика(савтиёт)). ‒ Са- марқанд: Нашри ДДС, 2020. ‒ С. 76. 5 Ниёмуҳаммадов Б., Ниёзӣ Ш.Н., Тоҷиев Д.Т. Граммати- каи забони тоҷикӣ (фонетика ва морфология). ‒ Сталино- бод: Наш.дав. Тоҷ. – 232 с. 6 Каримова Д.Н. Сопоставительный анализ систем вока- лизма и консонантизма в таджикском и английском языках: Дисс. ...канд. филол.наук. ‒ Душанбе, 2002. ‒ С. 121. 7 Хаскашев Т.Н. Фонетикаи забони адабии точик: Китоби дарсии донишчуёни мактабдои олй. – Душанбе: Маориф, 1989. – С. 75. учун лаблар, тил, чуқур тил орқа ва бўғиз кўпроқ хизмат қилганлиги сабабли улар фаол аъзолар ҳисобланади. Лекин Ш.Рустамовнинг “Ҳозирги тожик адабий тили” номли китобида ундошларни ҳосил қилувчи фаол аъзоларга учта орган: тил, бўғиз, лабларни 8 киритилган. Ш.Рустамов чуқур тил орқани фаол органларга қўшмаган. Тилшу- нослар /q/, /γ/, /х/ фонемаларини ҳосил қилишда фаол иштирок этадиган орган бўйича бир фикр- да эмаслар. Бир гуруҳ тилшуносларнинг фикри- ча, бу ундошлар ҳосил бўлишида бўғиз фаол деб айтишади. Бошқа бир гуруҳ олимлар бу фонема- ларнинг ҳосил бўлишида чуқур тил орқани фаол орган ҳисоблайдилар. Бу масаланинг жавоби экс- периментал тажрибаларни талаб қилади. Бу масала ечимида Т.Н.Хаскашевнинг фикр- лари ҳақиқатга яқинроқ ва уни шундай шарҳлай- дилар: ”Биринчидан, ушбу фонемаларнинг ҳосил бўлишида чуқур тил орқа бўғизга нисбаттан кўпроқ ҳаракатдадир, бўғиз ҳарактланиши қийинроқдир, чунки у эркин эмас, қалинлиги, ҳажми ва шакли унга ҳаракатланишига имконият бермайди. Чуқур тил орқа эса ҳолати, вазни ва ҳажмига кўра ҳа- ракатланишга имконияти кўпроқ. Иккинчи далил эса бу юқоридаги ундошларни талаффуз этиш пайтида тилни максимал даражада ташқарига чиқариб ҳам, яъни одатий жойини ўзгартириб ҳам талаффуз этиш мумкин” 9 . Шунинг учун /q/, /γ/, /х/ фонемаларининг ҳосил бўлишида бўғизни фаол иштирокчи деб бўлмайди ва чуқур тил орқа эса фаол иштирокчидир. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, фаол аъ- золарининг иштирокига кўра ундошлар тўрт гуруҳ- га бўлинади: а) лаб: /b/, /p/, /m/, /v/ ва /f/. Ушбу гуруҳ ўз на- вбатида яна икки гуруҳга бўлинади: лаб-лаб (b, p, m) ва лаб тиш (v, f). б) тил ундошлари: тожик тилининг катта кон- сонантизм гуруҳини ташкил этади. Унда 14 ундош мавжуд: /d/, /t/, /n/, /z/, /s/, /l/, /ž/, /š/, /č/, /j/, /r/, /y/, /g/, /k/. Тожик тилида ундошларни бир-биридан фарқлаш учун тилнинг уч қисми: тил олди, тил орқа, тил ўртасини ҳисобга олиш керак. Тилниг бу қисмлари ундошларни учга бўлади: 1) тил олди ундошлари: /d/, /t/, /z/, /s/, /ž/, /š/, /č/, /j/, /r/, /l/, /n/ 2) тил ўрта ундоши: /y/ 3) тил орқа ундошлари: /g/ ва /k/ 10 . 8 Рустамов Ш. Забони адабии ҳозираи тоҷик. – Душанбе, 1982. – С. 89. 9 Хаскашев Т.Н. Фонетикаи забони адабии ҳозираи тоҷик. – Душанбе, 1983. – С. 64. 10 Рустамов Ш. Забони адабии ҳозираи тоҷик. – Душанбе, 1982. – С. 89. 74 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics в) чуқур тил орқа: уч фонемани (γ, х, q) ўз ичига олади. г) бўғиз фонемасига /‘/ ва /h/ товуши киради. Юқоридаги ундошларни гуруҳлашда фақат фаол аъзолар ҳисобга олинган лекин товуш ҳо- сил бўлиши учун фаол бўлмаган пассив органлар иштироки ҳам керак. б) Ҳосил бўлиш ўрнига кўра. Тожик тили ундо- шлари ўзининг шовқини билан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Ундош шовқинлари ўпкадан чиқа- ётган ҳавонинг турли нутқ органларига урилиши натижасида ҳосил бўлади. Бу тўсиқлар товуш органларининг уч хил ҳамкорлигида пайдо бўла- ди:1) бир-бирига тегишидан, 2) бир-бирига яқин- лашишидан 3) органларнинг тебранишидан. Ушбу уч хил тўсиқни келтирувчи омилларга кўра тожик тили ундошлари уч гуруҳга бўлинади: 1) зич(портловчи) ундошлар: /b/, /p/, /m/, /d/, /t/, /n/, /č/, /j/, /g/, /k/, /q/, /‘/; 2) роғ(сирғалувчи) ундошлар: /v/, /f/, /z/, /s/, /ž/, /š/, /l/, /y/, /γ/, /х/, /h/; 3) титроқ ундоши: /r/ 1 . в) резонаторларнинг иштирокига кўра ундо- шлар иккига бўлинади: 1) бурун ундошлари: m ва n 2) оғиз ундошлариЖ .и.б ..б. .м.б .а.б .в.б .е.б .я.б .ы.б .ž.б .š.б .о.б .č.б .д.б .к.б .н.б .л.б .п.б .γ.ю. г) Товуш найчаларининг иштирокига кўра то- жик тили ундошлари: 1) жарангли: Ж .и.б .м.б .в.б .я.б .ž.б .о.б .п.б .γ.б .ь.б .т.б .д.б .к.б .н. 2) жарангсиз: Ж .з.б .а.б .е.б .ы.б .š.б .č.б .л.б .х.б .й.б .р.б .э.ю. Тожик тилидаги консонантларининг сифатла- рини ўрганиб, қуйидаги жадвалда жойлаштириш мақсадга мувофиқ деб топилди (1-жадвал): 1 Хаскашев Т.Н. Забони адабии тоҷик. Китоби дарсии до- нишҷўёни мактаби олӣ. –Душанбе: Маориф, 1989. – С. 83. Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling