Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


ижод- корнинг индивидуал услуби билан боғлиқ


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

ижод-
корнинг индивидуал услуби билан боғлиқ бў-
лиши мумкин. Усмон Азим шеъриятидан олинган 
мана бу: 
Замин билан осмон – сену менман
Саҳар билан оқшом – сену менман.
Еру осмон аро бир ишқ бордир – 
Ишқдан бунёд ҳижрон – сену менман.
Куздаги икки япроқ – сену менман,
Баргдаги митти фироқ – сену менман. 
Жоним, фироқ аро бир севги бор,
Фироқда қолган чироқ – сену менман
мисраларда эга ва кесим ўртасига тиренинг 
қўлланилиши индивидуал услубга хосликни кўр-
сатади. Чунки бу каби ҳолатларга шоирнинг бо-
шқа шеърларида ҳам дуч келамиз ва тире ўзи-
да соф эмоционал юк ташиётганини кузатамиз. 
Шеърий парчада тире ритмни таъминлаш, муҳим 
детални таъкидлаш, фикрни якунлаш йўли билан 
экспрессивликни таъминлаган. Тире кўмагида 
ифодаланаётган пауза қатъият ва ишонч бароба-
рида ўзидан кейинги жумланинг бир хил маромда 
талаффуз этилишини ҳам таъмин этган.
Умуман, бадиий матнларда тиренинг қўлла-
ниш частотаси персонажлар нутқининг берилиши 
билан боғлиқ. Диалог шаклидаги гаплар одатда 
тире орқали бериб борилади. Бу эса матнни их-
чам ҳолатга олиб келади, унинг қўлланиши ту-
файли матнда кенг тафсилотга ўрин қолмайди. 
Тире суҳбат икки киши ўртасида бўлаётганини 
маълум қилиб туради:
– Ишла. – Нима учун? – Югур! – Нимага?
– Телевизор керак! – Машина! – Буюм... 
Бир йилки, боқмадим тўйиб дунёга, 
Севгилим, унутдим майсалар бўйин (У.Азим, 
Буюмлар ҳақида баллада) каби.
Тиренинг сўз, бирикма ва гап шаклидаги тил 
бирликлари ўртасида тенгликни ифодалаш ху-
сусияти уни 
бошқа тиниш белгилари билан 
таққослаб ўрганишни тақозо этади. Масалан, 
кўчирма гапли қўшма гапларда 
қўштирноқ тире 
билан вазифадошлик қилиши мумкин. Кетма-кет 
келганда қўштирноқ, янги қатордан берилганда 
тире ишлатилади.
1
Масалан: Район ижроия қў-
митасининг ўша вақтдаги раиси бир куни Қа-
ландаровни чақиртириб, “Бўстон” колхозининг 
аҳволини гапириб берди, сўзининг охирида: “Мен 
урушга кетаётибман, агар рози бўлсангиз, шу 
колхозни сизга топшириб, хотиржам бўлиб кет-
сам”, деди. (А.Қаҳҳор, Синчалак) Мана шу гапни: 
Район ижроия қўмитасининг ўша вақтдаги раи-
си бир куни Қаландаровни чақиртириб, “Бўстон” 
колхозининг аҳволини гапириб берди, сўзининг 
охирида: 
– Мен урушга кетаётибман, агар рози бўл-
сангиз, шу колхозни сизга топшириб, хотиржам 
бўлиб кетсам, – деди тарзида шакллантириш ҳам 
мумкин. Бундан матнда ҳеч қандай стилистик ўз-
гариш содир бўлмайди. Икки тиниш белгисининг 
аҳамияти бир хил бўлади.
Аммо кўчирма гапларнинг берилиш тартиби 
мана шу ўринда услуб жиҳатдан фарқланади. 
Унинг бадиий матнларда берилишида тире фаол 
бўлса, илмий матнда асосан қўштирноқ ишлати-
лади.
Тире 
қавс билан ҳам вазифадош бўлиши мум-
кин. Масалан, айрим кириш бўлаклар ҳар икки то-
мондан тире билан ажратилади: Аммо... – Мирзо 
Улуғбек қўлларини кўксида қовуштириб, шогир-
дига синовчан тикилди. – Аммо эсингда бўлсин: 
кўп хатарли юмуш бу! Аммо бу орада (фалакнинг 
ўйинини қаранг!) ўз устози мавлоно Муҳиддин-
нинг қизи Хуршидабонуга ишқи тушиб қолди. 
(О.Ёқубов, Улуғбек хазинаси) Бу каби ҳолатлар-
да уларнинг бири ўрнида иккинчисини қўллаш 
мумкин бўлса-да, бу алмашинишларда стилистик 
фарқланишлар сезилмайди. Аммо ҳар икки ҳолат-
да ҳам таъкидлаш, ажратиб кўрсатиш оттенкаси, 
бинобарин, экспрессивлик мавжуд.
Тире 

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling