Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сирқирайман…
салқин тун…/ Мен дераза очга-
ним чорбоғ, / Сокин ухлар тун кўрпасида. / Майин қўшиқ ёйилар ҳар ён, / Эсиб ўтган ел шарпасида (1.57). Бу парча “Тун” шеъридан олинган. Шеър яна жим қолиш билан тугалланади: Кўзларимда эриб кетди тун, / Ёйилмоқда ёрқин жувон кун… (1.58). 7. Тасвирдаги баъзи деталлар шоира учун аҳа- миятсиз бўлиб туюлганда ҳам жим қолиш усули- дан фойдаланилади: Ёзибсиз бойликлар… уруш ва яна / Ўзингиз ва менинг унвоним ҳақда (1.134). 8. Диалогик нутқда ўз фикрини охиригача ай- тишга этика йўл қўймаганда (камтарликни ифо- далашда): Чўпон дейди: “Ҳар юз совлиқдан / Юз ўттиз беш оламиз қўзи…” (1.150). 9. Кучли руҳий ҳолат таъсирида фикрни охи- ригача давом эттиришнинг иложи бўлмаганда жим қолинади: Сирқирайман… ҳижрон илонин / Янчишга заиф одам. / Шунинг-чун, ишқ, бахт, ҳижрон доғи / Жуфт яшар борки олам… (1.227). Шундай қилиб, жим қолиш усули ёрдамида му- аллиф ва ўқувчи ўртасида ўзига хос тарзда боғла- ниш пайдо бўлади. Бу усул кўмагида фақатгина экспрессив-эмоционал маънолар, оттенкалар берилиб қолмасдан, муаллиф ёки қаҳрамоннинг руҳий изтироблари ҳам берилади. Айрим гаплардан англашиладиган стилистик оттенкалар фақат кўпнуқта туфайли юзага чиқа- ди, деган хулосага келишга шошилиш керак эмас. Бу семантик-стилистик маъноларнинг юзага кели- шига гап таркибидаги бошқа бирликлар ҳам саба- бчи бўлади. Масалан: Гўзал бир йигит эшикни қоқди. Сочига бит- та-иккита оқ оралаган хотин чиқиб очди. – Келинг, келинг... Марҳамат. (А.Қаҳҳор, Қайғулар) Миллий менталитетга хос бўлган эшикдан кел- ган меҳмонни очиқ кўнгиллик билан кутиб олиш га- пда келинг сўзининг такрорланиши ва марҳамат сўзлари орқали ифодаланган. Кейинги келинг сў- зидан сўнг кўпнуқтанинг қўйилиши эса бу маънони яна қўшимча стилистик оттенка билан тўлдирган. Кутиб олаётган одам аёл киши, меҳмон эса шун- чаки таниш эканлигидан келиб чиқадиган одоб этикаси бир қадар расмийликни тақозо этади. Ке- линг дан кейинги кўпнуқта, марҳамат дан кейин- ги нуқта ўқувчига айнан ана шу маънони ҳис этиш- га ёрдамлашади. Уларнинг ундов белгиси билан алмаштирилиши ўқувчида бошқа бир ҳиссиётни – меҳмон мезбоннинг яқин кишиси эканлиги ва унинг келишидан жуда хурсанд бўлганлигини ан- глатади. Демак, кўпнуқта ва ундов бир-биридан фарқ қилувчи стилистик оттенкаларга эга. Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling