Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

тирин шод айлагай…”, “То нафсу ҳавас қасри 

Маъруфов А., Абдураҳмонов Ғ. Ўзбек тилидан қўлланма. 
Ўрта мактабларнинг юқори синфлари учун. – Тошкент: Ўқу-
впеднашр, 1956. – Б. 30.


8
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
барафтод ўлмас…”, “Одами эрсанг…” (2020 йил 
7 февраль). “Zarafshon” да: “Бори элга яхшилиғ 
қил…”, “Умрингни соз айла…”, “Даллес режаси” 
амалда… ми?” (2019 йил 19 февраль, 2018 йил 3 
ноябрь), “Hurriyat”да: “Исмимизни тўғри ёзсак…” 
(2019 йил 15 май) каби.
Айрим ҳолларда кўпнуқта бир матннинг ўзида 
икки хил вазифани адо этаётганини кузатишимиз 
мумкин: …Козимбекка тега кўрма, дадаси ба-
рибир ишдан олинади дейишибди… (А.Қаҳҳор, 
Синчалак). Мисолдаги кўп нуқтанинг бир-биридан 
фарқи бор. Биринчисида гап олдидаги гапнинг 
келтирилмаганига ишора бўлса, иккинчисида фи-
крнинг давоми борлиги, аммо бу ерда айтилмага-
нига ишора бор. Шу маънода биринчиси грамма-
тик, иккинчиси стилистик мазмунга эга.
Маълум бўладики, кўпнуқтанинг стилистик 
имкониятлари асосан бадиий-публицистик матн-
ларда намоён бўлади. Шу боисдан кўпнуқтанинг 
бу вазифасини лингвопоэтик вазифа сифатида 
баҳолаш мумкин. Ўзбек тилида ҳеч бир тиниш 
белгисининг лингвистик имкониятлари бу қадар 
кенг эмас.
Бадиий матнлардаги яна бир ҳолатга эътибо-
римизни қаратамиз. Матнда фикр равон ифода 
этилиб борилаётган бир пайтда фикрдаги жузъий 
тугаллик сабаб синтактик занжирнинг узилиши 
содир бўлади. Оғзаки нутқда бу узилиш пауза – 
тўхтам деб баҳоланади. Ёзма матнда эса бу вази-
фани тиниш белгилари бажаради. Нуқта, вергул, 
ҳатто ундов ва сўроқ белгилари ҳам шу вазифа-
ни бажариши мумкин. Аммо баъзан ижодкорнинг 
бадиий нияти билан боғлиқ тарзда бу синтактик 
занжир атайлаб узиладики, ёзма матнда бу вази-
фани фақат кўпнуқта
 кўрсата олади.
Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, ёзма матнда 
паузани беришнинг бошқа йўллари ҳам бор. Вер-
гул ва тире ҳам бу вазифани адо этиши мумкин. 
Бу икки белги кўпнуқтадан фарқли ўлароқ қисқа 
паузаларни акс эттиради. Семантик-грамматик 
талаблардан келиб чиқиб, уларнинг ўз асосий 
вазифалари бор. Масалан, гап бўлакларининг 
кетма-кетлиги, саналиши, ажратилиши, тенглиги 
каби. Ана шу вазифаларни ифодалаш баробари-
да қисқа муддатли, бир лаҳзали сукутлар ҳам юз 
беради. Бу ерда иштирок этаётган қисқа муддатли 
паузалар ифодалайдиган экспрессивликни микро-
матнларнинг умумий фонида қараш тўғри бўлади. 
Кўпнуқта ифодалайдиган пауза эса давомлидир.
Соҳа тадқиқотчиларидан бири Т.Л.Ваулинанинг 
кўпнуқтага доир қарашлари эътиборга моликдир. 
У ўзининг “Иловали қурилмаларни ташкил этишда 
тиниш белгиларининг экспрессив вазифалари” 
номли мақоласида кўпнуқта юқори даражадаги 
эмоционал босимдан далолат бериб туришини, 
бир маромда кетаётган баённинг бирдан тўхтаб 
қолиши ўз-ўзидан бўлмаслигини таъкидлайди. 
Эмотив ҳолатларнинг кўплигидан келиб чиқиб, 
ушбу тиниш белгиси ёрдамида ифодаланган га-
пларни ижобий ва салбий турларга ажратади.
Шунингдек, у кўпнуқтага хос бўлган стилистик 
хусусиятлар тиреда ҳам мавжуд деб ҳисоблай-
ди ва уларни биргаликда таҳлил қилади. Унинг 
фикрича, мантиқий урғуни ифодалаш тире ва 
кўпнуқтанинг экспрессивлик хусусиятларидан 
биридир. Улар ёрдамида маълум бир воқеликка 
китобхон эътибори қаратилади ёки муаллифнинг 
мақсади шу тарзда ажратиб кўрсатилади. Матн 
қисмларини ўзаро боғлаш ҳам тире ва кўпнуқта-
нинг экспрессивлик хусусиятларидан биридир. 
Бу тиниш белгилари қўлланишининг фаоллашуви 
ҳам уларнинг экспрессивлик ифодалаш хусусияти 
билан боғлиқ.
1
Шунингдек, тире ва кўпнуқта матн бўлинишла-
ри орасидаги паузани ифодалайди, китобхоннинг 
эътиборини матнга тортади. Бу паузаларнинг узун 
ёки қисқа бўлишидан юзага келадиган экспрес-
сивлик эса турлича бўлади.
М.Йўлдошев ҳам кўпнуқта стилистикаси ва по-
этикасига оид “Бадиий матнда тиниш белгилари-
нинг поэтик актуаллашуви” номли мақола эълон 
қилган.
2
Мақолада график образлилик муаммо-
лари таҳлил этилган ва бунда асосий эътибор 
кўп нуқтанинг (
) бадиий матнларда бажаради-
ган стилистик ва поэтик вазифаларига қаратил-
ган ҳамда нутқда қўрқув, қувонч, ҳаяжон, турли 
жисмоний ва ҳиссий оғриқ-изтироблар ва шунга 
ўхшаш аффектив ҳолатларнинг берилишида хиз-
мат қиладиган асосий график белги эканлиги ай-
тилган.
М.Йўлдошев фикрича, нутқнинг эмфатик бўла-
кланиши кўпнуқта орқали ифодаланади. Баъзан 
асар қаҳрамони турли ҳиссий ҳолатлар билан 
боғлиқ ҳолда айтмоқчи бўлган фикрининг аниқ ва 
ўринли ифодаси учун зарур бўлган сўзни қидириб 
қолади. Ана шу сўз излаш жараёнида, табиийки, 
нутқ оқимида узилишлар бўлади, бу узилишлар
паузалар бадиий матнда кўпнуқта воситасида 
таъкидланади. Шу тарзда айни узилишлар поэ-
тик жиҳатдан актуаллашади, яъни тегишли ба-
диий маънолар касб этади. Бундай узилишлар 
матннинг бутунлигини бузгандай, парчалагандай 
кўринади, аммо аксинча, айни узилишлар поэтик 
актуаллашувга кўра матн интеграциясининг ку-
чайишида иштирок этади.

Ваулина Т.Л. Экспрессивная функция знаков препинания 
в организации присоединительных конструкций. https://cy-
berleninka.ru › article› ekspressivnaya-funkts... – С. 141-147.

Йўлдошев М. Бадиий матнда тиниш белгиларининг поэ-
тик актуаллашуви. .


9
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
Аммо стилистик фигура сифатида қараладиган 
жим қолиш – пауза ифодаси бўлганда у, шубҳасиз, 
экспрессивлик учун хизмат қилади. Унинг кўмаги 
билан ёзма матнда инсон руҳияти, ифода бадиия-
ти бир қадар аниқроқ ифода этилади. Шу маънода 
у муаллиф субъективлигининг кўриниши сифати-
да намоён бўлади. М.Йўлдошев буни “матнда йўқ 
гапни поэтик актуаллаштириш”, деб ҳисоблайди. 
Бадиий адабиётда стилистик фигуралардан 
бири сифатида қараладиган жим қолиш усулини 
ёзма матнларда кўпнуқтасиз бериб бўлмайди. 
Таъкидлаш жоизки, ижод жараёнида муаллиф-
нинг ёки қаҳрамоннинг руҳий изтироблари ва ҳо-
латини ифодалайдиган бу усул бирмунча фаол. 
Биз бу ҳақда “Бадиий услуб ва тилнинг ифода 
тасвир воситалари” номли китобимизда имкон 
қадар тўхталганмиз.
1
Бу ерда ундаги айрим ўрин-
ларни такроран келтириб ўтамиз. Масалан:
1. Бу усул ёрдамида ёзувчи ва ўқувчи ўртасида 
мустаҳкам психологик алоқа ўрнатилади, ўқувчи 
беихтиёр ижодкор ҳиссиётларига шерик бўлади:
Ўйларим кезади 

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling