Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

қаршилантириш ва зидлаш оттенка-
лари стилистик аломатлар сифатида баҳолана-
ди. Берсанг – ейди, урсанг – ўлади. Айтилган 
сўз – отилган ўқ. Алп – отадан, зот – онадан. 
Арслоннинг ўлиги – сичқоннинг тириги. Бир қил-
ган – мадад, Икки қилган – одат. Бола – ёшидан, 
Хотин – бошидан каби 
мақолларда тире грам-
матик вазифани адо этиш ва гап бўлаклари ўр-
тасидаги тенгликни кўрсатиш баробарида ана шу 
семантик-стилистик нозикликларни ҳам англатиб 
туради. 
Аммо Аравани от тортар, Кўланкасин – 
ит. Аҳмоқнинг кулгуси кўп, Дангасанинг – уйқуси. 
Яхшидан от қолар, ёмондан – дод сингари мақо-
лаларда унинг вазифаси стилистика томон жид-
дий ўзгаради: ритмни, ифода маромини сақлаб 
қолган ҳолда гапнинг иккинчи қисмини такрордан 
сақлайди. Гаплардаги тире стилистик вазифа адо 
этиб, тушиб қолган бўлакнинг маъносини билди-
ришни ўз зиммасига олади. Бунинг устига, ихчам-
лик ва қисқаликка эришилади. Улардаги торт-
моқ, кўп, қолар сўзлари 
қисқарувга учрайди. 
Айни пайтда, тире ва алоҳида оҳанг туфайли бу 
яширинган сўзларнинг маъноси тўлиқ ифодала-
нади ёки баённинг бирдан тўхтатиб қўйилиши ҳам 
ўқувчида воқеликнинг давомига қизиқиш уйғони-
шига сабаб бўлади.
Айтилганларга асосланиб, мақолларда тире 
алоҳида стилистик вазифа бажаради, деб ўйлай-
миз. Бу ҳолат публицистикада ҳам кузатилади: 
Ватаним – онам. Бу билан тире тушиб қолган 
бўлаклар англатадиган маъноларни ифодалашни 
ўз зиммасига олади. Теледастурлар ҳақида бе-
риладиган: 21.00 – “Ахборот-24”. 22.00 – Жаҳон 


12
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
бўйлаб каби ёзувларда ҳам тире матнни қисқа ва 
ихчам тарзда бериш воситасига айланган. 
Сўзлашув услубида юз берадиган 
қисқарувни 
ёзма матнга кўчиришда тире воситачи бўлишини 
Тошкент – Бухоро тезюрор поезди мисолида 
кузатамиз. Тошкентдан Бухорога қатнайдиган 
тезюрор поезд нинг маъноси Тошкент ва Бухоро 
сўзлари ўртасида қўлланган тире туфайли тўлиқ 
сақланиб қолган.
Бадиий матнларда тиренинг қўлланишидаги 
фаоллик-нофаоллик, ўринли-ноўринлик 

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling