Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

Чуқур тил орқа-бўғиз: q-‘(taqsir-ta’sir), x-h 
(xam-ham), /γ/ фонемасининг бўғиз жуфти йўқ.
Тил олди-тил орқа: d-g(dir-gir), t-k(tôr-kôr), 
қолган тил олди ундошлари тил орқа жуфтларига 
эга эмас.
Тил олди-тил ўрта: l-y(lôl-yôl), қолган тил 
олди ундошлари тил ўрта жуфтларига эга эмас.
Ҳосил бўлиш усулига кўра ундошларнинг 
фарқланиши тожик тили консонантизм тизими-
нинг ажралмас ва муҳим белгиси ҳисобланади. 
Тожик тили консонантизм тизими ҳосил бўлиш 
усулига кўра зич(портловчилар)(b, p, m, d, t, n, j, 
č, g, k, ‘), роғ(сирғалувчилар)(v, f, z, s, ž, ŝ, l, y, γ, 
x, h) ва титроқ(r) фонемаларга бўлинади. Ушбу 
фонемалар ҳосил бўлиш усули бўйича бир белги 
билан фарқланувчи қуйидаги фонологик оппози-
цияларга эга:
Зич-роғ: b-v(bôra-vôra), p-f(panj-fanj), d-z(dôr-
zôr), t-s(tir-sir), q-x (qôr-xôr), ‘-h(qa’r-qahr), n-l(nôm-
lôm), /g/, /k/, /γ/ фонемалари ўз жуфтларига эга 
эмас ва бу жараёнга қатнаша олмайди. 
Тожик тилида барча роғ ундошлари икки то-
вуш аъзосининг бир-бирига етиши натижасида 
вужудга келади. Лекин икки аъзо бир-бирига тегди 
дегани бу товуш ҳосил бўлди дегани эмас, улар 
бир-биридан ажралганда товуш ҳосил бўлади. 
Ушбу ҳолат барча зич ундошларда бир хил ву-
жудга келмайди баъзиларида товуш аъзолари 
бирданига ажралиб кетади ва уларни портловчи 
ундошлар (b, p, d, t, g, k, q, ‘, m, n) дейишади, баъ-
зиларининг ажралиш жараёни секинроқ амалга 
ошади ва бундай ундошлар африкат ундошлар 
(j, č) деб аталади. 
Портловчи-африкат: d-j(dam’-jam’), t- č(tun- 
čun).
Бир манбали-икки манбали: z-ž(bezan-
bežan), s-ŝ(sir-ŝir). 
Портловчи сонант-титроқ:n-r(nôm-rôm).
Сирғалувчи сонант-титроқ:l-r(lôy-rôy). 
Резонаторларнинг иштирокига кўра тожик ти-
лидаги ундошлар иккига бўлинади назал(m, n) ва 
назалмас(қолган барча ундошлар).
Назал-назалмас: m-b(mômô-bôbô), n-d(nahr-
dahr). 
Шовқин ва сонорнинг иштирокига кўра тожик 
тили консонантизм тизимининг икки фарқланувчи 
белгиси асосланган: нисбий ва ҳамнисбий. 
Нисбий фарқланувчи белгисига кўра тожик 
тили ундошлари икки гуруҳ шовқинлилар(b, p, v, 
f, d, t, z, s, ž, ŝ, j, č, g, k, x, q, ‘, h) ва шовқинсиз(-
сонор)лар (m, n, l, r, y,)га бўлинади. Шовқинли ва 
сонорларнинг фарқи шундаки синтагматик ўрин-
ларда сонорлар барча фонемалар билан кела 
олади лекин шовқинлилар бундай имкониятга эга 
эмаслар
1

Ҳамнисбий фарқланувчи белгисига кўра тожик 
тили ундошлари жарангли(b, v, d, z, ž, j, g, γ) ва жа-
рангсиз(p, f, t, s, ŝ, č, k, x, q, ‘, h)га бўлинади
2
. Фақат 
шовқиндан ташкил топган ундошлар жарангсиз 
дейилади, шовқин ва товушдан иборат ундошлар 
жарангли дейилади. Тожик тилидаги ундош фо-
немалар жарангли-жарангсиз белгисига кўра сак-
кизта оппозицияга эга:b-p(bôr-pôr), v-f(vôm-fôm), 
d-t(dôr-tôr), z-s(zar-sar), ž-ŝ(žôla- ŝôla), j-č(jôy-čôy), 
g-k(gard-kard), γ-x(γam-xam). /y/, /‘/, /h/ фонемала-
рининг жарангли жуфти бўлмаганлиги сабабли 
оппозицияга кириша олмайда. 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки тожик тили кон-
сонантизм тизимида бир фонологик белги билан 
фарқланувчи 39 та оппозиция бор. Тилдаги фоне-
малар аслида икки ва кўп фонологик белги билан 
фарқланганда тиниқ кўринади. Тожик тилидаги 
ундош товушлар жарангли-жарангсиз белгисига 
кўра саккизта оппозицияга эга. Тожик тилидаги y, ‘, 
h фонемаларининг жарангли жуфти бўлмаганлиги 
сабабли оппозицияга кириша олмайда. /q/ фоне-
маси аслида тожик тилига хос бўлмасада, лекин 
кўп асрлик фойдаланишдан сўнг ўзига фонологик 
оппозициялар яратаган.
Resume: This article considers the problem of classification of consonantisms and vocalisms in the Tajik 
language. Also, the question of the phonological properties of these phonemes is considered.

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling