Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
Angel – 1300 йиллар атрофида angel, aungel
(g-ж товуши сифатида талаффуз қилинган) сўзла- ри Қадимги инглиз тилидаги engel ва лотин тили- даги angelus сўзлари қўшилмасидан ҳосил бўлган (г товушини берувчи g ёрдамида ҳосил қилинган) angel, angles сўзлари ўрнида қўлланилган. Ўрта асрлар инглиз тилидаги angel, aungel сўзлари қа- димги инглиз тилидаги engel ва қадимги француз тилидаги angele, angel, aungel сўзларининг қў- шилмасидир. Лотин тилида angelus, грек тилида angelos сўз- ларининг барчаси “хабарчи” маъносини билдира- ди. Angelos сўзи қадимги грек қироллигидаги хат ташувчилар учун ишлатилган angaros сўзига ало- қадор бўлиши мумкин. Қадимги инглиз тилидаги engel лотинча angelus сўзидан олинган. Биргина angel сўзи немис тилининг ўзида турлича кўри- нишда қўлланилган. Ғарбий герман тили бу сўзни лотин тилидан аngel, engel сифатида ўзлаштир- ган бўлса, энг қадимги давр немис тилида angil, engil, Шимолий герман тилида engill сифатида ўзлаштирилди. “Фариштасифат”, “гўзал” маъно- ларини билдирувчи angelic сифати 1385 йилда қадимги француз тилидаги angelique, лотин тили- даги angelicus, грек тилидаги angelikos сўзлари- дан ўзлаштирилган 1 . Devil n. 1. Шайтон. 1295 йилдан олдин devel сифатида, ундан олдинроқ, эҳтимол, 1200 йил- дан олдин deovel тарзида ишлатилган. 1200 йиллардан олдин devel (кўпликда devels) шакли- да қўлланилган, деган фикрлар ҳам мавжуд. Қа- димги инглиз тилидан шаклланган Ўрта асрлар инглиз тилида (1000 йилликдан олдин) deoful сифатида ишлатилган. Биз бунинг ёрқин наму- насини 725 йилда ёзилган “Беовульф”да ёвуз руҳларни deofla деб номланганида ҳам кўри- шимиз мумкин. Бу сўз турли даврларда ҳар хил қўлланилган. Жумладан, 800 йил олдин diobul шаклида ва кейинги даврларда diabul, diavol шаклида ишлатилган. Яҳудийлар ва христиан- лар нутқида “туҳматчи”, “айбловчи” маънолари- ни билдирувчи devil, satan сўзлари III-VII асрлар лотин тилида diabolus, грек тилида (Янги Аҳд) diabolos дея қўлланилган. Diaballein сўзи “туҳ- мат қилмоқ”, “ҳужум”, “ирғитмоқ” (dia – “бўйлаб, ёқалаб”, ballein – “ташламоқ” маъноларини бил- диради). Юнонча diabolos сўзи Қадимги Аҳдда satan сўзининг яҳудийча таржимасидан ўзлаш- тирилган. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling