Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
Септуагинта (Янги
Аҳд ва Эски Аҳдни тушунишга ёрдам берувчи юнон таржималари)да “жаннат боғи” маъно- сида, Янги Аҳдда жаннат сўзи маъносида қўл- ланилган. 2 Бугунги кунда инглиз тилида диний барқа- рор бирикмалар таомлар номини хам акс этти- риши мумкин. Жумладан, Angel cake – фаришта бисквити. Қаттиқ эзилган тухум оқи билан тайёр- ланган, жуда енгил кекс тури. Даставвал, АҚШда 1880 йилларда angel’s food cake ёки angel food cake номи билан аталган. They distributed olives, potato salad, and angel’s –food cake (Улар зай- тун, картошка салати ва енгил кекс тарқатдилар). Angel hair – спагетти каби ингичка, жуда мазали макарон тури. У итальянча capelli d’angelo сўзи- ни тўғридан-тўғри таржима қилиш орқали кириб келган 3 . Аngel’s on horseback – чўчқа гўшти ўралган моллюскали, гриллда пишириладиган, тез тайёр бўлувчи таом 4 . Devil’s food cake – “Иблис таоми”. Шоколадга тўйинтирилган пирог. Ушбу ибора даст- лаб 1905 йилда қўлланилган бўлиб, асосан аме- риканча инглиз тилида фойдаланилади. Devil’s 1 https://ru.wikipedia.org/wiki/ Имена_и_эпитеты_Бога_в_ иудаизме 2 The Barnhart concise dictionary of etymology. New York: Harper Collins Publishers. 1995.-p.405-539 3 Ewart Neil. Everyday phrases. London: Cassel; New York. 1994. – Р. 7. 4 Ewart Neil. Everyday phrases. London: Cassel; New York. 1994. – Р. 8. on horseback – бу таом чўчқа гўштига турли инг- редиентлар, қуритилган меваларни ўраб тайёр- ланадиган таом. Ушбу жумла angel’s on horseback ибораси билан синоним бўла олади. Булардан фарқли равишда, инглиз тилида Инжил асосида шаклланган айрим диний барқарор бирикмалар тўлалигича ушбу миллатнинг дин билан боғлиқ тушунчаларини ўзида акс эттиради. Биз уларни қуйидаги мисолларда кўришимиз мумкин. The spirits in prison – “Ҳибсдаги қалблар”, “зан- жирбанд руҳлар” маъносини билдирувчи ушбу иборада spirits – “Нуҳ хутбасини рад этган”, “ва- фот этган инсон қалби”га ишора қилади. Entertained angel unawares – ушбу иборанинг тўлиқ шакли Be not forgetful to entertain strangers: for thereby some have entertained angels unawares (Ўзгаларни хушнуд қилишдан бебаҳра қолманг, гарчи баъзилар нотаниш фаришталарнинг ҳам кўнглини олган). 5 Angel сўзи инсонларнинг энг эзгу хислатлари- ни, энг ижобий фазилатларини ўзида акс эттирув- чи бирикмаларда намоён бўлади. Angel eyes – гўзал кўзлар, angelic – фаришта- сифат, an angelic expression of countenance – фа- ришта юз ифодаси, to behave angelically – ўзини фариштадек тутмоқ, angelize – фаришталарга қиёслаш, angel-like – фариштасифат, аngelas – муқаддас маконга ибодат қилиш; host of angels – самовий кучлар, а little angel – болажон, an angel of mercy – кенг қалб эгаси, be an angel – меҳрибон бўлмоқ, angelic sweetness – бетакрор гўзаллик 6 . Инглиз тилшунослигида devil сўзи асосида шаклланган диний барқарор бирикмалар ўзга компонентлар асосида ташкил топган турғун би- рикмаларга нисбатан анча кўп. Жумладан: Evil speaking, Deuce the devil, devil dodger, devil’s-bed- post, devil’s dung, devil’s dust каби. Devil-dodger – руҳоний. Черков ибодатларини ҳам, мавсумий зиёфатларни ҳам канда қилмай- диган шахс. Devil’s books – карта ўйини жамланмаси. Ушбу бирикманинг келиб чиқиши Пресвитериан черко- ви билан боғлиқ бўлиб, King’s book бирикмаси би- лан зид маъно касб этади. Devil’s dung – ҳомила дориси. Devil’s dust - Йоркшаянинг ишлаб чиқариш ҳу- дудидаги қайта ишлаб чиқариш учун йиртилган 5 Худойназарова Ў. А. Инглиз ва ўзбек тилларида мифо- ним компонентли фразеологизмларнинг лингвокультуро- логик тадқиқи: Филол. фанлари бўйича фалсафа доктори дисс. автореферати. – Термиз. 2022. 6 Черкасова А. П. Концепт “Ангел” и его реализация в тексте: Автореферат диссертации канд. фил. наук. – Вол- гоград, 2005. – С.17. 45 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics эски кийим парчаларини билдиради. Ушбу бирик- ма shoddy сўзи билан ҳам ифодаланади. Devil’s-may-care – бепарво, бемулоҳаза. Devil’s teeth – ошиқ ўйини. Дин билан боғлиқ тушунчаларни тадқиқ қи- лишга қизиқиш барча даврларда муҳим саналган. Хусусан, Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling