Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Philological research: language, literature, education


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

Philological research: language, literature, education
2022; 5-6(5-6)
Qabul qilingan sana: 08.11.2022
Nashr etilgan sana: 28.11.2022
ISNN: 2181-1741 (Print); ISNN: 2181-1725
“МАЪНАВИЯТ” УМУМИЙ СЕМАЛИ ЛЕКСЕМАЛАРНИНГ
СЕМАНТИК ВА КОНЦЕПТУАЛ ТАРКИБИ
Юлдашев Фаррух Ҳақбердиевич, 
Навоий давлат педагогика институти Ўзбек тилшунослиги кафедраси катта ўқитувчиси,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори
“Маънавият” лексик-семантик категория-
сининг концептуал моҳияти ушбу категорияга 
тегишли бўлган барча маънавий тушунчалар 
йиғиндиси бўлиб, ўзаро семантик боғлиқ бўл-
ган ахлоқий тушунчалар тўпламидир. “Маъна-
вият” лексик-семантик категориясининг махсус 
ва изоҳли луғатлардаги маъновий таркиби қад-
рият билан боғлиқ маънавиятни ҳам, дин билан 
боғлиқ маънавиятни, жамият билан боғлиқ маъ-
навиятини ҳам боғлаб турадиган, умумий интег-
рал хусусиятга эга бўлган “маънавият умумий 
сема” атамаси билан юритилади. Бироқ дин, 
қадрият, маънавият билан боғлиқ лексемалар-
нинг дифференсиал хусусияти мавжуд бўлади. 
Ушбу боғлиқлик асосида ўрганиш “маънавият” 
умумий семали атов бирликларнинг маъно қий-
матини очишга ёрдам беради. Бундай коммуни-
катив алоқада маъновий гуруҳ лексемаларига 
дифференциал ва интеграл семалар асосида 
ёндашув муҳим аҳамият касб этади. Диффе-
ренциал таҳлилда лексик категория таркиби-
даги лексемалар семаларини бир-бирига қа-
рама-қарши қўйиш орқали изоҳлаш маъно ком-
понентлар таркибини ёритади. Хусусан, лексик 
парадигма таркибига берилган таъриф умумий 
бўлади. Бироқ парадигма таркибини бир-би-
ридан фарқлаб турадиган хусусий томонлар 
бўладики, улар бир-биридан маълум семалар 
асосида фарқланади. Бунга қуйидаги омиллар 
сабаб бўлиши мумкин.
1. “Маънавият” лексемасига яқин бўлган лек-
семаларни фарқламасдан қўллаш. Хусусан, ти-
лимизда “маънавият-маданият”, “фазилат” ва 
“қобилият” ҳамда “сабр” лексемаси билан бир па-
радигматик қаторда турадиган “чидам”, “бардош”, 
“ирода”, “қатъият” лексемаларини “қориштириб” 
қўллаш кузатилади. Тўғри, бу тушунчалар бутун-
лай бир-биридан маъновий узилган эмас. Улар 
бир-бирини тўлдириб, алоқадорликда, маълум 
парадигмада туради. Фақат бирликлар ўртасида-
ги маълум семемалар уларнинг сезиларли фарқ-
ларини юзага келтиради.
2. “Маънавият” терминига оид изоҳлар соҳа-
ларда фарқли равишда изоҳланади. Хусусан, 


47
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
диний матнларда
1
, дунёвий матнларда
2
ҳар хил 
изоҳларга йўл қўйилиши фарқларни юзага келти-
риши кузатилади. Албатта, “маънавият” атамаси-
нинг келиб чиқиши дин ва унга боғлиқ жараёнлар-
да пайдо бўлгани
3
маълум, бироқ бугунги кунда 
бу изоҳлар диний ва дунёвий маънавият изоҳини 
келтириб чиқармайди.
3. Бугунги кундаги махсус луғатларда “маъ-
навият” лексемасига берилган таърифларнинг 
турли маъноларда қўлланиши “қадрият” билан 
боғлиқ маънавият, “дин” билан боғлиқ маънавият, 
“жамият маънавияти” каби изоҳларнинг пайдо бў-
лишига олиб келди. Аслида “маънавият” катего-
риясининг семантик ва концептуал таркиби “маъ-
навият” умумий семали атов бирликларнинг ўза-
ро алоқасида намоён бўлади. Қуйида “маданият” 
ва “маънавият” лексемаларнинг дифференциал 
ва интеграл семалари асосида уларнинг семан-
тик ва концептуал таркиби ёритилган. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling