Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
вий муносабат фарқланади.
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “маънавият” умумий семали лексемаларнинг синонимик хусу- сиятларида умумий ва хусусий жиҳатларни кўриш мумкин. Қуйида “Маънавият” лексик-семантик ка- тегориясининг маъновий гуруҳига мансуб бўлган “фазилат” ва “қобилият” лексемаларининг диф- ференциал ва интеграл хусусиятларини аниқлаш орқали унинг семантик таркиби аниқланади. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “фазилат” лексемаси “афзаллик, ижобий хислат; эзгу иш” семалари мавжуд. “Ўзбек тилининг изоҳли луға- ти”да ушбу лексеманинг қуйидаги маънолари бе- рилган. 1. Ижобий хислат яхши хулқ ёки хусусият. 2. Афзаллик, устунлик 4 . Бу маънолар орқали қу- йидаги синтагматик муносабатга киришган ички фазилат, улуғ фазилат, инсон фазилати, би- рикмалари “ижобий” семасига эга, яъни фазилат лексемасининг салбий маъноси мавжуд эмас. У ҳар доим шахс маънавияти билан боғлиқ ҳолда қўлланилади. “Қобилият” лексемаси “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “майл, қизиқиш; мойиллик; содиқлик, тарафдорлик; лаёқат, қобиллик, қодирлик” сема- ларига эга бўлиб, қуйидагича изоҳланган. “Билим, кўникма, малакалардан фарқли ўлароқ, шахснинг муайян фаолият юзасидан лаёқати ва унинг иш уддалай олишидаги субъектив шарт-шароитлар- ни ифодаловчи индивидуал руҳий ва жисмоний 1 “Маънавият” асосий тушунчалар изоҳли луғати. – Тош- кент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2013. –Б. 172. 2 Ўзбек тилинг изоҳли луғати: 80 000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж. II . – Тошкент: Ўз МЭ, 2006. – Б. 565. 3 Эркаев А. Ммаънавият ва тараққиёт. – Тошкент: Маъна- вият, 2009 й. – Б. 8. 4 Ўзбек тилинг изоҳли луғати: 80 000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж. IV. – Тошкент: Ўз МЭ, 2006. – Б. 48 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics хусусиятлари 1 ”, “истеъдод”, “талант” маънолари- га эга. Ушбу лексема “ижобий” ва “салбий” хусу- сиятга эга. Матнда “сўзлаш қобилияти, фикрлаш қобиляти, бирор ишни уддалай олиш қобиляти, даромад бериш қобилияти, бардош бериш қоби- лияти” каби бирикмаларни юзага келтиради. Бу мисоллардан билиш мумкинки, “қобилият” лексе- маси моддий тушунчаларга нисбатан кўпроқ қўл- ланилади. Бироқ “қобилиятли бола” бирикмаси шахсга нисбатан қўлланганда икки лексема фар- қи янада ёрқинлашади. Инсон қобилиятли бўла туриб, бироқ маънавиятсиз бўлиши мумкин. “Фа- зилат” лексемасининг таркиби кенг, у “қобилият” лексемасига оид айрим тушунчаларни ҳам қам- раб олиш хусусиятига эга. “Маънавият” лексик-семантик категорияси- нинг “сабр” маъновий Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling