Pietropaolo “Ўзбекистон-Италия”


Download 31.78 Kb.
Sana19.12.2022
Hajmi31.78 Kb.
#1032416
Bog'liq
IONHELLI PIETROPALO


IOMMELLI PIETROPAOLO
Жаноби олийларига

Жаноб PIETROPAOLO
“Ўзбекистон-Италия” ишбилармонлар доирасида миллатлараро иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётган бир вақтда, сиз каби бизнес вакиллари билан биргаликда ишлаш Ўзбекистон тадбиркорлари учун кенг имкониятлар беради.
Ўзбекистон Республикасининг жанубий воҳаси ҳисобланган-Сурхондарё вилояти халқаро бизнес учун қулай стратегик жойлашувга эга бўлиб, воҳа-Тожикистон, Туркманистон ҳамда Афғонистон қисман Покистон давлатлари билан чегарадош ҳисобланади.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Сурхон-Саноат Қурилиш” компанияси кенг салоҳиятли ҳамкор ҳисобланиб, компания таркибида 26 та тадбиркорлик субектлари бирлашиб, доимий ишловчиларнинг сони 2500 кишини ташкил қилади.
Компания асосан 4 та тармоқлар бўйича фаолият олиб боради:
-биринчи тармоқ- бу халқаро стандартга эга қурилиш тармоғи (бу тармоқ бўйича 9 та қурилиш кохоналари мавжуд булиб, йиллик курилиш хажми 100 млн АКШ долларини ташкил этади).
-иккинчи тармок -ишлаб чиқариш йўналиши бўлиб, замонавий технологиялар асосида ДСП (Ўрта Осиёда ягона бўлган лойиҳа), гранит (габбро), инерт махсулотлари, сифатли темир бетон махсулотлари, газоблок ва бошқа қурилиш материаллари ҳамда турли ассортиментдаги мебел махсулотлари ишлаб чиқариш;
-учинчи тармок-Тиббиёт йўналиши бўлиб, Тиббиёт маркази, клиника, тиббиёт диагностикаси мавжуд;
-туртинчи тармок- Аграр ва бошқа тармоқлар.
Сурхон Саноат Қурилиш ” компанияси воҳадаги энг иқтисодий ривожланган барқарор молиявий ва халқаро майдонларда илғор тажрибага эга бўлган компаниядир.
Умид қиламизки, бевосита сизнинг молиявий кўмагингиз ҳамкорлик қилишимизга замин бўлади ва компания ўз мажбуриятларини сўзсиз бажара олади.
Муҳтарам PIETROPAOLO жаноблари !
Сизга мамнуният билан билдирамизки, Сурхон Саноат Қурилиш ” компаниясининг келгусидаги мақсадлари учун “қурилиш ва қурилиш техникалари, жиҳозларини ҳарид қилишда молиялаштириш” лойиҳаларига эҳтиёж бўлган 120 млн АҚШ доллари миқдорида молиялаштиришни илтимос қилиб сўраймиз.
Сурхон Саноат Қурилиш ” компанияси сиз билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор ҳамда барча шартларда ҳамкорликни кафолатлайди.
Дўстона, ишбилармонлик доирасидаги шериклик, молиявий кўмак учун олдиндан миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Сизга ҳурмат билан
Сурхон Саноат Қурилиш ”
компанияси бошқарув раиси Б.Т.Қодиров
Download 31.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling