Питер Келдер
Download 429 Kb.
|
oko uz birinchi kitob1
Биринчи боб
Ҳар ким узоқ яшашни истайди, Лекин хеч ким қаришни истамайди. --Джонатан Свифт. Бу бир неча йил олдин содир бўлди. Мен паркдаги ўриндиқда кечки газетани ўқиб ўтиргандим. Кекса джентельмен келиб ёнимга ўтирди. Кўринишидан у етмиш ёш атрофида эди. Сийрак оқарган сочлар, осилган елкалар, хасса ва оғир шаққилдоқ юришлар. Ким ўйлабди денг шу дақиқалардан бошлаб менинг хаётим тамоман бутунлай ўзгариб кетишини? Бироз вақтдан сўнг биз гаплашиб қолдик. Менинг суҳбатдошим бир қанча Клером дипломатик кўрпазида хизмат қилган Британия армиясининг захирадаги полковники экан. Хизмат бурчи тақозоси билан бутун умри давомида у ернинг деярли ўйлаш мумкин бўлган ва бўлмаган турли бурчакларда хизмат қилган. Ўша куни ўзини сэр Генри Брэдфорд деб таништирган бу одам менга ўзини тўла саргузаштларга бой хаётининг бир неча ҳикояларини гапириб берди. Бу билан у мени жуда кўнглим хушлади. Ҳайрлашаётиб биз янги учрашув тўғрисида келишдик ва тез орада бизнинг оғайнигарчилигимиз дўстликка айланди. Деярли ҳар куни полковник билан менинг ёки унинг ўйида учрашиб камен олдида ҳар-хил мавзуларда шошмасдан суҳбат қуриб ўтириб қолардик. Сэр Генри жуда қизиқарли одам бўлиб чикди. Кузнинг кечки бир куни биз полковник билан одатдагидай унинг Лондондаги саройининг мехмонхонасида чукур креслоларда ўтирар эдик. Ташқарида ёмғирнинг шивирлаши ҳамда панжара ортидаги машина шиналарининг шувиллаши эшитиларди. Камендаги олов чирсилларди. Полковник жим ўтирарди, лекин мен унинг бу ўтиришида ички (кучланишни) зўриқишни сезардим. Гўёки у менга ўзи учун жуда ҳам зарур бўлган нарсалар тўғрисида гапирмоқчи бўлсада лекин бу сирни очишга журъат қилолмасди. Бизнинг суҳбатимиздаги паузалар олдин ҳам бўлиб турарди. Бундай пайтларда ҳар доим қизиққонлик қилардим лекин шу кунгача туғридан-туғри савол беришга ботинмасдим. Энди бўлса мен шуни сездимки гап қандайдир қадимги сир тўғрисида эмасдай. Полковник мендан жуда ҳам бирор бир маслаҳат сўрамокчи ёки нимадир таклиф қилишни истарди. - Генри менга қулок тутинг, мен аллақачон сизга тинчлик бермаётган нимадир борлигини сездим ва мен тушуниб турибманки гап сиз учун жуда ва жуда хам муҳим иш тўғрисида кетмокда. Лекин мен учун бу аён бўлдики сиз учун бу тинчлик бермаётган масала бўйича менинг фикримни билмоқчисиз. Агар сизни умуман бегона бўлган одам бу сирга бағишлаш тўғримикан деган гумонлар ушлаб турган бўлса шуни билинки сиз менга тўлиқ ишонишингиз мумкин. Менга нимани гапирсангиз биронта тирик жон билмайди. Ҳар холда ўзингиз бу ҳақда кимгадир гапириб беришга буюрмагунизча бу сир очилмайди. Агарда сизга менинг фикрим ёки маслахатим зарур бўлса сиз менга тўла ишонишингиз мумкин чунки мен қўлимдан келган нарсаларни қилишга тайёрман. Бу менинг джентелменлик сўзим . - Биласизми биринчидан бу ерда гап факат сир тўғрисида эмас. Иккинчидан бу менга қандай қилиб калит танлашни билмайман. Учинчидан ушбу сир очиладиган бўлса эхтимол бутун инсоният бутун хаётини ўзгартириб юбориши мумкин. Чунончи шу даражадаги ўзгариш бўлиб энг зўр ҳаёлдан ҳам биз уни хозир тасаввур қилишимиз қийин. Сэр Генри озгина вақт жим бўлиб қолди. –– Ҳарбий хизматнинг охирги бир неча йиллар даврида, - паузадан кейин давом қилдирди у,- мен Ҳиндистоннинг шимолий шарқий тоғли ҳудудларидаги хонодонларда жойлаштирилган қисмга қўмондонлик қилардим. Менинг штабим жойлашган жой орқали Ҳиндистондан унинг ички районларга ва асосий тоғ чўққиси ортидаги адирларига йўналтирувчи йўл ўтарди. Бозор кунларида у ерлардан яъни мамлакатнинг узоқ бурчаклардан бизнинг шаҳаргача халқ оломони оқиб келарди. Улар орасида тоғли ҳудудда йўколаёзган маҳаллий халқ вакиллари ҳам бўларди. Одатда бу одамлар 8-10 кишилик унча катта бўлмаган гирен помар билан келишарди. Баъзида улар орасида ламалар – тоғли руҳонийлар бўларди. Менга айтишларича бу одамлар келадиган қишлоқ ўн икки кишилик масофани ташкил қилардик. Уларнинг хаммаси жуда кучли ва матонатли кўринарди шундан мен хулоса қилдимки бу ёввойи тоғларда юришга ўрганмаган европаликлар учун у томонларга экспедиция ташкил килиш жуда мураккаб ва йўлбошловчисиз умуман амалга ошириб бўлмайдиган масала бўлиб кўринди. Бир томонга бўлган йўлнинг ўзи бир ойдан кам бўлмаган йўлни ташкил қиларди. Мен шаҳримиз аҳолисидан ва тоғлик аҳолисидан бу одамларнинг келадиган жойлари қаерда жойлашган деб савол берардим ва ҳар гал: «Уларнинг ўзларидан сўра», деган жавоб оларди ва шу заҳоти бундай қилмаслиги лозим эканлиги тўғрисида маслаҳат айтиларди. Гап шундаки айтишларига қараганда кимки у одамлар ҳамда улар келган афсона манбаи бўлиб кетган жой тўғрисида жиддий қизиқиб бошласалар эртами кеч сирли равишда йўқ бўлиб кетарди. Охирги 200 йил давомида йўқолиб кетганларнинг хеч биттаси тирик қайтиб келмаган. «Тоғли чопарлар» Лунг-гом –па ёки «шамол ҳаёлпарастлари » - яъни тибет чопарлари ҳамда юк ташувчилари вақти- вақти билан узоқ дараларнинг бирида ёввойи ҳайвонлар томонидан кемирилган янги одам скелетлари тўғрисида гапиришарди. Лекин булар сирли йўқолишлар билан қандайдир боғланганми йўқми номаълум эди. Охирги йигирма йил ичида шундай қилиб шаҳарчадан ўн бештадан кам бўлмаган одам йўколганлиги ҳамда скелетлардан фақат 5-6 таси топилганлиги тўғрисида гапиришарди. Бу йўколганларнинг биронталарининг суяклари бўлиб чикса қолганлари қаерга кетганлиги номаълум эди. Полковник яна бирпас жим қолди ва кейин узоқ тоғли ҳудуддан келган келгиндилар тўғрисида уларни ўраб турган сир тўғрисида гапириб берди. Бу сир ҳақида бошқа ҳудудларда яшовчилар, оғиздан оғизга ёнверига қараб пичирлаб айтаётган афсоналар асосида билиб олишарди. Бу афсонага мувофиқ, ўша томонлардаги ибодатхонада ёшликнинг туганмас манбаи сирларига эга бўлган ламалар (рухонийлар) яшар экан. Айтувчиларнинг ҳикоя қилишича ибодатхонада улар ўзларича ном кўйган «Осмоннинг дебочаси » ёки «Тикланиш дебочаси» экан бу дебоча олдида турганлар учун .ёшлик манбанинг сирлари очилар экан. Афеонада такидлашича «Бу буюк сир-вақт ҳамда касаллик қийинчилик ёки танани ўзгаришига қарамасдан Тикланиш дебочасини очиб беради, ёшликни қайтариб, ҳамда саломатлик ва ҳаёт кучини беради. Ҳаттоки, жуда қадимда,300-400йил илгари шу ибодатхона ламалари узлари билан олиб кетган жуда қари чоллар карвон йўлидаги бу шаҳарчага кўриниши 40 ёшдан катта бўлмаган ёш йигитлар бўлиб қайтиб келганлар ҳақида гапиришарди. Бу ибодатхона ламалари мана бир неча йилдан бери туганмас ёшариш манбаи сирларига эга эдилар. Айтардиларки кимки ибодатхонагача етиб борган бўлса ламалар улардан яширмасдан келгиндиларга бу манба тўғрисида маълумот берилар экан. Қирқдан ошгач полковник Брэдфорд аксарият одамлар каби қарилик юкини сеза бошлади. Йилдан йил у қариликнинг яқинлашаётгани танасининг эса унга бўйсунмаётганлигини сезарди хамда йиллар давомида унга ҳақиқий хизмат қилган тана ва ақл қариликнинг узил кесил ғалабаси олдида бош эгишга мажбур бўлган кунининг тоғ ортида эмасликни сезиб турарди. Хайрон қоладиган жойи йўк эдики, ёшлик манбаи тўғрисидаги ғайри табиий афсона унда тирик қизиқиш уйғотди. Маҳаллий халқларга тегишли бўлган қурқув билан эсланадиган ушбу анъанавий такидга қарамасдан у кимдан мумкин бўлса сўраб суриштирарди турли хил бўлак – бўлак бўлиб кетган маълумотларни солиштириб бўлар оркасида реал мавжуд бўлган нимадир яшириниб турганлиги тўғрисида аник хулосага аста етиб кела бошлади. Сэр Генрининг захирага чиқиш муддати яқинлашган эди. Шунинг учун бозор кунларининг бирида полковник узоқ жойлардаги келгиндилардан яъни тоғлик ламаларнинг биридан ёшлик манбаи сақланаётган жой тўғрисида савол беришга қарор қилди. Лекин у полковника хеч қандай аниқ жавоб бера олмади чунки у биронта ингилизча сўз билмас эди. Полковникни ўзи эса асосий тизманинг жанубига тегишли бўлган тоғчада гапира оларди. Тоғликлар тилини тушунадиган маҳаллий аҳолини таржимон сифатида жалб қилишга уринган полковник ёшлик манбаи тўғрисида гап бошлангач қайрилиб тезда кетишга шошилётганини гувоҳи булди. Ушбу сухбатнинг бўлак-бўлак маълумотларидан ибодатхонанинг қандайдир аниқ манзилини аниқлаш имконияти бўлмади. Лекин суҳбатнинг охирида тоғлик полковникка узоқ тикилиб бир неча аниқ қилиб сўз гапирди, ундан навбатдаги таржимоннинг сочи тикка бўлди. Унинг ранги ўзгариб бўшашди ва бозор ўртасидаги оломон билан аралашиб кетиш умидида жуфтакни ростлашга уринди. Полковник ўз вақтида таржимон енгидан ушлаб олишга улгурди ва ўзига тортиб суради: - Лама нима деди? - У айтмокчи, лама Кы сен тўғрингда …- деди охирида қурқиб кетган таржимон. Полковник тоғликдан лама Кы ким эканлигини сўраш учун орқасига ўгирилган эди. янги антиқа исм билан қуролланган полковник рухланган ҳолда савол жавобларнинг янги серияларни бошлаб юборди. Лекин олдин кўпгина маҳаллий аҳоли ёшлик манбаи тўғрисидаги суҳбатга осонгина жалб қилинаётган бўлса, энди эса (19 боши)…. Олдинги ўлимдан қўрққан таржимондай реакция намойиш этадилар. Ва ниҳоят полковник захирага кетиши керак бўлган кун етиб келди. Бошқа офицер қисм қўмондонлигини қабул қилиб олди ва кейинги кун эрталаб сэр Генри Англия яъни янги тайинланган қирол дипломатик кўринишида гражданлик хизматига тушиш учун жўнаб кетиши керак эди. Кечқурун у шаҳардан чиқишда жойлашган тепаликка қараб кетди. У охирги марта тоғлар ортида қуёшнинг ботишини кўриши ва юлдузли осмон билан якка қолгиси келарди. Қоронғу тушгач сэр Генри ерга ётди. У осмонга узоқ вақт тикилди ва мудраганини сезмай қолди ва бирданига тушида унга тоза ингилиз тилида секин гапирилган овоз эшитилди: Лама Кы-Ньям- бизнинг элчимиз. У ибодатхонага танланганларни олиб келади. У сен ҳақингда билди ва сени доимо эслайди. Вақт ўтишидан қўрқма ва қайтиб кел. Кутилмаган бу ходисадан полковник уйғонди юлдузлар чарақлаб турган эди. Тоғлар билан ўралган водийда адир олдида шаҳар уйқуда эди. Ва шунда ўзим учун қаътий қарор қабул қилдимки, пенсияга чиққач албатта Ҳиндистонга қайтиб, ёшлик манбаини ҳамда “Тикланиш дебочаси”нинг сирини очишим керак,- деб ҳикоясини тугатди полковник. – Шундан бери бу фикр менга хеч ҳам тинчлик бермайди ва менга уни жорий қилиш вақти ниҳоят етиб келганлиги сезмоқдаман. Бу ерда кўриб турганингиздай сиз томондан сақлаш лозим бўлган қўрқинчли сирнинг ўзи йўқ. Биз ахир сиз билан тоғликлар эмас, балки яхши таълим олган джентелменлармиз. Мен фақат бу тўғрисида гапириб бериш хохишим, сиз билан ёшликнинг туганмас манбаини топиш учун бирга сафарга чиқишни таклиф қилиш учун эди. Мени иккиланишим эса сизнинг мистикага жиддий ёндашишингиз мумкинлигига ишончим комил эмаслигидадир. Мени тўғри тушунинг, мен нарсаларни ўз номи билан атайдиган бўлсак бу авантюрада иштирок этишингизни хеч ҳам талаб қилмоқчи эмасман. Шунинг учун сиз томондан берилган сўз тенг ҳисобда сизга хеч қандай масулият юкламайди. Фақат агар вақтингиз бўлса ва бу сизни қизиқтирса мен сиз билан бирга у ёққа боришга хурсанд бўлар эдим. Полковник абсалют ҳақ эди. Ҳақиқаттан ҳам унинг ҳикоясига менинг биринчи реаксиям ҳар қандай рационал фикрловчи одамникидай эди. Албатта мен туганмас ёшлик манбаидек ходисотнинг бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисида ўз фикрини айтиб ўтдим. Мен бунинг нима эканлигини тасаввур қила олмасдим, бу нима бўлиши мумкин. Лекин сэр Генри ҳар доим менга абсалют соғлом фикрловчи одам сифатида таъсурот қолдирар эди ва мен бу ҳикояга тўлик ишониб, унинг ҳаққонийлигига хеч ҳам иккиланишим мумкин эмас эди. Пайтнинг қайсидир дақиқаларида менда полковникка қўшилиб кетиш хохиши пайдо бўлди, лекин барча “ха” ва “қарши” ларни тарозига солиб уларни мансаб поғонасига кўтаришдай мен учун зарур бўлган важга таяниб мен унинг таклифини рад қилдим. Лекин полковникни сафардан қайтармадим. Агар буни қилган тақдиримда ҳам барибир енгилган бўлардим. Сэр Генрини нияти ўзининг ҳар бир қадамини ва қарорини тўла маъсулият билан ўзига олишга ўрганган ҳарбий одамнинг нияти эди. Икки ҳафтадан кейин полковник Брэдфорд сафарга чиқиб кетди. У ҳақда эслаганда баъзида мен бу экспедицияга у билан бирга кетмаганимга афсусланардим. Ички ўнғайсизликлардан қутилиш учун мен ўзимни ёшлик манбаининг мавжуд эмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилардим. - Бўлмаган қандайдир ғаройиб иш,- дердим мен ўзимга ,- одам қариликни енгиши мумкинми? Бу ахир табиий жараёнку ва хеч қачон ва ернинг хеч қаерида вақт орқага кетган эмас. Фақат бунга бўйсуниб чиройли қариш керак. Ахир ҳаётда бор-ку нуроний отахонлар уларнинг қарилиги ҳам чиройли кўринади. Ва ҳаётдан у бера олмаган нарсани талаб қилиш жоиз эмас. Лекин қалбим тўрида бўлган фикр менга тинчлик бермасди. -Балки?! Балки туганмас ёшлик манбаи ҳақиқаттан ҳам бордир? Балки кимдир вақтни орқага қайтара олгандир? Унда нима бўлади? Эй худойим буни тасаввур қилиш қийин! Мен “Тикланиш дебочаси” ни чиройли афсона бўлиб қолмаслигини ва полковник Брэдфорднинг унинг сирини очилишини жуда ҳам хохлардим. ***
Орадан уч йил ўтди. Кундалик ишлар оқимида полковник ва унинг орзулари ҳақидаги фикрлар иккинчи планга ўтиб қолди. Лекин бир куни офисдан уйга қайтгач мен ўзимнинг почта орасида конвертни кўриб қолдим. Бир қарашимдан мен полковник ёзувини таниб қолдим. Сабрсизлик билан мен конвертни очдим ва хатни ўқидим хатнинг текстида ишонч ва дарғазаблик уфуриб турарди. Сэр Генри ёзишича у жуда кўп ачинарли ходисотларга дуч келгани ва уни иши жуда секин юришаётганини лекин унга ниҳоят мақсадгача жуда кам қолгандай кўринарди. Яна озгина ва у сирли “Тикланиш дебочаси” олдида турадигандек эди. На конвертда на хатнинг матнида унинг адресининг аломатларини кўрмадим лекин мен полковникнинг тирик эканлиги фикрини ўзи жуда қувонтирди. Кейинги хат полковникдан кўп ойлар ўтгач келди. Очаётиб мен сездимки қўлларим енгилгина қалтирарди. Хатда ҳақиқаттан ҳам фантастик хабар келган эди. Сэр Генри нафақат ёшлик манбаига етиб келиш насиб қилган эди балки у Европага қайтиб келаётган эди ва “Тикланиш дебочаси” ни ўзи билан олиб келарди! Хатда у менга хабар беришича Лондонга тахминан ярим йилдан кейин етиб келиши айтилган эди. Шундай қилиб полковник билан охирги учрашувимиз беш йилдан ортиқ вақт ўтган мен ўзимга тинмасдан савол берардим: Сэр Генри қандай кўринишга эга: “Тикланиш дебочаси” нинг кўринишини ўзгартирдими? Қари полковник қариш жараёнини “музлатиб” ички вақтни тўхтата олиш имкони бўлдими? У қайтиб келганда бизнинг хайрлашган кунимиздагидай кўринишга эга бўлармикан? Балки у каттароқ кўринишига эга бўлар бир икки йилга лекин беш йилга эмас? Ва ниҳоят мен нафақат бу саволларга балки хатто олдин ўйланишим мумкин бўлмаган кўплаб саволларга жавоб олдим. Бир куни кечқурун якка ўзим камен олдида ўтирганимда ички телефон жиринглади. Мен жавоб бердим ва коньсерж менга айтди:- Сизнинг олдингизга полковник Брэдфорд келди сэр. Кутилмагандан мен сескандим руҳланиб, тўлқинланиб кетдим ва ундадим: Тезда кўтарилсин! Бир неча секунддан кейин менинг апартаментим эшикларининг қўнғироғи жиринглади, лекин... афсуски менинг олдимда умуман нотаниш қомати келишган ёшроқ джентелмен турарди. Менинг хайратимни кўриб у қизиқди? Сиз мени кутмаганмидиз? Йўқ сэр. Тўғрироғи кутгандим, лекин сизни эмас... – ўзимни йўқотиб жавоб бердим мен. Менинг олдимга келиши керак бўлган джентельмен ҳам зинапоядан кўтарилаётган бўлиши керак. Ҳа мен бунданда қувончли кутиб олишни кутгандим, - деди келган одам худди биз у билан эски қадирдондай оҳангда. – А сиз яхшилаб қаранг, наҳотки мен ўзимни таништиришим керак? У мени кўзларимдаги ўнғайсизлик хайрон қолишга, хайрон қолиш эса ҳайратга ўтганини завқланиб кузатарди ва ниҳоят мен тўла енгилиб ҳайратдан қичқириб юбордим: Генри?! Бу сизми?! Бўлиши мумкин эмас!!! У одамнинг юз тузилиши ҳақиқаттан ҳам полковник Брэдфордни эслатарди, лекин мен билган полковникни эмас, балки кўп- кўп йиллар илгари капитан унвонида ўзининг ҳарбий карерасини (хизмат поғонасини) бошлаган одамни! Ҳар ҳолда менинг тушунчамда у ўшанда шундай кўринишида бўлган бўлиши керак эди, яъни узун бўйли, келишган, елкалари кенг. Джентельменнинг устида чиройли ўтирган оч кулранг костюм тагида мустахкам мускуллар сезилиб турарди. Офтобда қорайган юзлари, ён томонлари энди оқара бошлаган қалин қора сочлар. Унинг ўзини эркин тутиши, енгил, юмшоқ ва аниқ ҳаракатлар. Қачонлардир паркда танишган, хасса ушлаган, воқеаларга бой ҳаётдан чарчаган чолдан асар ҳам йўқ эди. - ҳа бу мен, - деди полковник ва қўшимча қилди: - Агар сиз хозирда мени меҳмонхонангизга киритмасангиз мен бир неча йил ичида сизнинг хатти ҳаракатингиз сезиларли ёмон томонга ўзгарган деб ўйлашим мумкин. Ўзимни тута олмадим, хурсанд ҳолда сэр Генрини махкам қучоқладим. У камен томонга юриб креслога ўтиргунча тезда саволлар билан кўмиб ташладим. -Шошманг шошманг, - кулиб эътироз билдирди у, - тўхтанг, чуқур нафас олинг ва эшитинг. Сизга ваъда бераман Пит хаммасини яширмасдан гапириб бераман, фақат тартиб билан! Ва у ўз хикоясини бошлади. ***
Ҳиндистонга келибоқ полковник қачонлардир унинг қисми жойлашган ўша шаҳарга жўнади. Ўтган 20 йил ичида кўп нарса ўзгарган ингилиз қўшинлари у ерда энди йўқ эди. Лекин бозорлар ва бозор кунлари қолган эди. Олдингидай шаҳаргача катта йўлдан одамлар оқими келарди. Олдингидай ёшлик манбаи сирини сақловчи сирли ибодатҳона, кўриниши 40дан ошмаган икки юз ёшлик ламалар,сирли йўқолишлар ҳамда ёввойи дараларда топилган скелетлар ҳақидаги афсоналар рухи ҳамон тоғлар устида учиб юрарди. Йигирма йил ўтгач полковник хамма нарсани бошидан бошланган эди, яъни сўровлар учрашувлар. Бирин кетин у тоғли районларга экспедициялар уюштирарди, лекин хаммаси самарасиз эди. Бир марта у бозорга келиб кетаётган тоғли ламалар кетидан боришга уринди. Лекин бу уриниш бехуда кетди. Ламалар тоғли йўлларни яхши билишарди, жуда кучли эдилар ва шундай юришар эдики олтмиш яшар чолга уларга етиб олиш имконияти хеч ҳам йўқ эди. Улар билан тўғри мулоқот ҳам натижа бермади. Улар ўзларини тушунмаганга олишарди гарчи маҳаллий ҳалқ билан қаттиқ савдолашишар эдилар. Тўғри бунда ҳар бири ўзининг мевасида гапирарди, лекин улар бир бирини жуда яхши тушинар эдилар. Шуларнинг барчасидан полковник хулоса қилдики у нотўғри йўл танлаган экан. Лекин у орқага чекиниш кеч эканлигини тушинарди чунки жуда кўп сўровлардан кейин бутун ўлкага ёшлик манбаини қидаётган оқтанли чол ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Шунинг учун у бошлаган ишини услубий давом қилдирар эди. Шундай дақиқалар бўлардики у хамма нарсани йўқотгандай бўларди. Гарчи “Тикланиш дебочаси” тўғрисидаги афсоналар ортида реал мавжуд ходисот бўлсада, тибетликлар оқтанли келгиндини ўз сирларининг юрагига хеч қачон яқинлаштирмаслар деб ўйларди. Лекин у адир устида охирги кечада кўрган тушини эслар эди. У ўшанда эшитган сўзлар унинг қулоғида аниқ жарангларди. Полковникда бунинг тушдан бошқа нарса эмаслиги тўғрисида тўла ишончи ҳам йўқ эди. Ва сэр Генри нечинчи марта янги куч билан хаммасини бошдан бошлади. Уч йиллик узлуксиз ҳаракатлардан кейин унда кимдир уни кузатаётганлигини сезиб қолди. Бу қизиқ сезги у тўла якка қолиб кетганлиги тўғрисида абсалют ишонган ҳолатда ҳам уни тарк этмасдим. Айнан шу вақтда у менга биринчи хатни ёзган эди. Бир неча кундан кейин шундай воқеа содир бўлдики, у барча ноаниқ ларга барҳам берди. Баҳорнинг бозор куни эди. Эрталаб полковник шаҳар чеккасидаги палаткалар томон навбатдаги марта одамлардан “Тикланиш дебочаси” тўғрисида сўров қилиш учун юрди. Хўкизлар овоз чиқарарди, савдогарлар ҳар ҳил овозларда ниманидир қичқиришарди, олувчилар бўлса идиш товоқ, ип газлама қурол ва бошқа товарларни кўриб палаткалар орасида юришарди. Полковник одамларга қараб бозор бўйлаб секин борарди. Бирдан у орқасидан елкасида кучли ва юмшоқ турткини сезди. У айланиб қаради, лекин ўнг ёнида хеч ким йўқ эди. Лекин йигирма минутлар чамасида унга диққат билан қараётган баланд бўйли ламани кўриб қолди. Нигохлар учрашгач полковник яна бир турткини сезди, лекин у бу гал ичкаридан эди. Бу тушунтириб бўлмайдиган ходиса эди. Худди ламанинг қарашидаги куч кўз орқали сэр генерал танасининг ичига кириб эди у ерда гўё овозсиз юмшоқ урилиш билан портлагандек лама ишора билан полковникни чақирди -Мен сени олиб кетишга келдим,- деди у тоза инглиз тилида. Сэр Генри яқинлашгач. -Кетдик,- деди. -Тўхта, мен ўз нарсаларимдан у бу нарсани олишим керак. -Менда сенинг йўлинга зарур бўлган хамма нарсалар бор. Кетдик сен қайтиб келганда сенинг барча нарсаларинг тўла сақланган ҳолатда бўлади. Меҳмонхона хўжайини бунинг ғамини кўради. Шундай сўзлар билан лама Кы-Ньями- албатта айнан унинг ўзи эди- айланиб секин кета бошлади, полковник оқсоқланиб хассага таянган ҳолда унинг кетидан эргашди. Уларни ўраб турган одамларнинг хеч бири қайрилиб ҳам, изидан ҳам қараб қолмади. Полковникда шундай таъсурот уйғотдики уни қарашлари лама қарашлари билан тўқнашгач, унинг атрофидаги барча одамлар учун у йўқолиб қолгандай яъни улар уни сезмай қолдилар, гўёки лама қарашларидан унинг танасида хосил бўлган портлаш орқали уни оддий одам учун қабул қилиб олиши қийин бўлган экран билан ўраб қўйгандай эди. Полковник шуни сездики у билган барча нарсалар, ўзи кўникган барча муносабатлар, шахснинг ҳаётий тажрибалари ва сотциал аҳамиятга эга бўлган барча унинг таркиби қисмлари (у ўзини шундай хисобларди) бу кўринмас экран ортида бозорнинг ғалағовури ортида қолиб кетгандай эди. А ичида бўлса, қандайдир таянч нуқтасидан айрилган ёрдамга мухтож худди яшашни бошидан бошлаб ўрганиш лозимдай ҳолатдай эди. Худди охирги умидининг ингичка ипидан ушлагандай у итоаткорона лама ортидан борар эди. Улар кун бўйи юрдилар. Кеч тушгач полковник ўзининг деярли чарчамаганлигини ҳайрат билан сезиб қолди. Қоронғулик уларни тор дарага кириш олдидан кутиб олди. -Шу ерда тунаймиз, - эълон қилди Кы. Бу унинг бир кун давомида айтган биринчи сўзлари эди. – ана у баландликда ғор бор. У ерда – егулик ва сув бор. Улар тоғ ёнбағри бўйлаб кўтарилишарди. Ғор унча чуқур бўлмаган лекин ўнғай бўлиб чиқди. Унинг тубида тошда ётоққа ўхшаган жой ўйиб тайёрланган экан. Лама Кы олов ёқиб тирқишдан ўйиб олган қозончада оз-моз арпа қайтатди. Сувни у ғор девор ёнидаги думалоқ ўйиқчадан олди. Полковник еб бўлгач лама Кы ғордан пасга тушиб дара тубидан қандайдир ҳўшбўй ўтлардан териб келди ва уни тош тапчанга ёйиб полковникка ухлаш учун ётишни илтимос қилди. У жойлашгач лама Кы ўзининг қуёшда куйиб кетган улкан шафран-тилла рангдаги қўпол матодан тўқилган плаш билан бекитди. -Сен ингилиз тилида гапиришинг унча ёмон эмас... деди полковник. -Менда ўрганиш учун вақт бор эди, -гапни буриб деди Кы. Ва нафақат ингилизчани гапиришга. -Сен анчадан бери одамларни етаклайсанми?- қизиқди полковник. -Анчадан бери. -Сендан олдин ким лама Кы эди?- -Хечким. -Ҳа лекин мен лама Кынинг сайланганлар учун уч юз йил олдин ҳам келганини ҳам эшитганман. -Келганман. -Демак сенгача кимдир лама Кы-ньям бўлганми? -Нега ундай қарорга келдинг? -Ахир бу ишни шунча йил олдин қилаолмасдингку... -Нега қилаолмасдим? -Лекин сен жуда ҳам ёшсанку. Кўринишидан қирқдан кўп ёш бериб бўлмайди. У юз йил олдин. Агарда ёшлик манбаи... Ва шунга полковник бирданига жимиб қолди. У тушуна бошлаган эди. -Ухла,- деди лама Кы,- эртага сени тонг саҳарда уйғотаман. Шундан кейин у қандайдир машқларни бажаришга киришди. Полковник ламани қоронғуда кўра олмас эди, ухлаётиб у фақат унинг ретмик нафас олишини эшитарди. Эрталаб Кы озгина тоғ дуккакларидан пишириб полковникка едирди ва улар яна йўлга тушди. Полковникнинг лама нега хеч нима емаяпти деган саволига у ламалар йўлда умуман емайдилар деб жавоб берди. Кечқурун ўчаётган олов ёруғлигида полковник ламани яхшилаб кўра олмаган эди. Ва олдинги кунлар давомида эса йўлда у бирон марта ҳам ўзининг қорашўнлик плашини ечмаган эди. Энди эса полковник лама Кыни плашсиз кўриш имкониятига эга бўлди. Унинг оёғида ишлов берилмаган эчки терисидан ишланган юмшоқ этик, енгил пахтадан бўлган иштон ва қандайдир матодан бўлган қизил енгсиз кўйлак бор эди. Текис, оливка рангидаги таранг унинг териси ва лама мускуллик танасининг идеал чизиқлари, полковникка жуда катта таъсурот қолдирди. Ўз плашини елкасидан ошириб олган лама Кы тошлар узра енгил қадам ташлар ва жим борар эди. Полковник хайрон қолиб шуни сездики лама кетидан етиб бориш унчалик қийин эмас эди. Албатта у секин борарди лекин унинг бу юриши сэр Генрининг ўзининг таёқчаси билан енгилгина етиб бориш даражасида эмас эди. У ламадан нима гап эканлигини сўради. -Ёшлик манбаига тоғ оралаб чолларни олиб бориш бу менинг ишим. Ҳозир менинг кучим –сенинг кучинг. Қайтишни ўзинг ҳам эплашинг мумкин. -Қайтиш? Ахир одамлар у ердан қайтмайдилар деяптиларку?! -Одамлар? Сен кўпроқ одамлар нима деяётганини эшит ... Ким қолишни истаса ўшалар қайтмайдилар. Сен эса умуман бошқа дунёга тегишлисан ва шак-шубхасиз қайтишга қарор қиласан. -Мени қўйиб юборишадими? -Қўрқинчли эртаклардан кўп эшитибсанми? Сени ўргатиш учун чақиришган. Кетиш ёки қолиш бу сенинг ишинг. Хеч ким хеч кимни ушламайди, хеч ким хеч кимни айёрлик билан чақиртирмайди ва бу ерга куч билан хайдаб келмайди. Сен изландинг ва етарли даражада қотмалик қилдинг бу сенга ҳақиқаттан ҳам зарур, сен ўзингни ўзгартиришга ва охиригача юришга қарор қилдинг. Бизнинг ишимиз эса сени бу йўлни босиб ўтишга услубларини ўргатишдир... -Услубни ўргатиш? ... сен айтмоқчисанки “Тикланиш дебочаси” бу... -Кўрасан. Хаммаси ўз вақти соати билан. -Қулоқ сол Кы сен мени ўрганишимга ишонасанми? -Нега йўқ деб ўйлайсан? Ёки сен бошқа одамлардай эмасмисан? -Ўзим ўргансам бошқаларга ҳам ўргата оламанми? -Олдин ўрган. Лекин тўғрисини айтсак биз бунга тўла ишонамиз. Шундан кейин кечгача биронта сўз айтилмади. Улар биринчига ўхшаш бўлган ғорда тунашди. Эхтимол чолларни тоғлардан олиб юриш амалиёти юзлаб йиллар мобайнида икир – чикирларигача (ишлов берилгандай эди.)хисобга олингандай эди. Олдинги тунга ўхшаш полковник лама Кы машқларининг ритмик нафас олишда ухлаб қолди. Эрталаб полковник сўради: -Айтчи менга, Кы “тоғли чопарлар” айтиб берган скелетлар кимга тегишли? -Мен қаердан билай? Эхтимол тоғлар ўлдирган одамларгадир. -Ахир уларни ўша бир ҳил дарадан топишардику? -Дара жуда ҳам узун бўлиши мумкин. Балким айнан унда катта леопардлар яшашар. Агар бу одамлар битта жойга юрган бўлсалар уларнинг йўллари ҳам айнан шу дара орқали ўтган. -Улар ёшлик манбаига қараб юрмаганмилар? -Ким билади? Мен ибодатхонага хаммани ҳам олиб бормайман балки улардан биз танлаганларнигина бориши мумкин. -Танлов мезонлари қанақа? -Одамда очофатлик бўлмаслиги керак. Ахир кўпчилик ҳолларда одам ёшартириш билан савдо қилиш учун тикланиш дебочасига интилади. Аллақачон сир бўлмай қолдики “тикланиш дебочаси”ни ҳар ким ўзи билан олиб кетиш ва бошқа одамга узатиш мумкин. -Сиз одамнинг қалб тўрида яширинган ва уни ҳаракатга келтирувчи сабаблари қандай билишингиз мумкин? Лама Кы – ньям индамади, фақат унинг лабларида табассум пайдо бўлди. -Майли, -деди полковник, - сиз одамни очофатлик ҳаракатга келтирганини биласиз. Лекин у ибодатхонагача етиб келди. Унга нима қиласиз? Сиз уни манбага яқинлаштирмайсизми? -Бундай муаммоларни ечими менинг эмас балки лама қароргохидаги узтозларнинг иши. Шахсан менинг ўйлашимча агар очофат одам ибодатхонагача етиб борган бўлса демак бундай зарурат пайдо бўлган. Ўйлайманки бошқалар олгандай у ҳам ҳаммасини олади. Ким кафолат берадики қароргоҳда бўлган вақтларда уни ҳаракатга келтирувчи сабаблар ўзгармайди дер? Лекин биласанми мен очофатнинг манбагача етиб боришигача ишонмайман. Ахир уни хеч ким кузатиб олиб бормайди. -Шундай бўладими сиз... айтайлик ... қароргохга ўзи етиб боришга интилаётган очофатларни тўхтатдингиз дейлик? Лама кулиб юборди: -Албатта, йўқ! Нима учун? Бунинг учун хатоларни кечирмайдиган тоғлар мавжуд. -Очофатлик –хатоми? Албатта. Бутун ҳаёт хатосидир. Яна бир кун йўлда тўла жим ўтди. Кунлар кечалар билан, кечалар кунлар билан алмашарди, улар ғордан ғоргача юрардилар ва тез кунда полковник вақт хисобини йўқотиб қўйди. Лама Кы асосан гапирмасди. Онда – сонда полковник ундан нималар ҳақидадир сўрарди. Лама хурсандлик билан лекин қисқа ва аниқ жавоб берарди. Сэр Генрига яна бир сухбат эсида қолди. Бир кун кечқурун ибодатхонага етиб келишга озгина қолганда полковник сўради: -Кы сен бизнинг саёхатимиз бошида айтдингки сизлар менинг “тикланиш дебочаси”ни эгаллагач унга бошқаларни ҳам ўргатишим мумкинлигига ишонч билдиришларингиз тўғрисида гапирган эдинг. Нега бу сизларни қизиқтирмоқда? Бутун вақт давомида “бизлар”бу кам эканини мен бирон марта сўрамадим. -“Биз” ким эканлигимиз тўғрисида сенга барибир хеч нима айтмайман. Сенга ишонч билдиришимиз сабаби бўлса, шундаки яна бир неча ўн йиллардан кейин буни “катта дунё” деб айтадиган бўлсак, унда тирик қолиш учун ўзи билан ўзи орасида кураш авж олиб кетади. Ўз камчиликларига сансоларликка солиш уларни жуда оғир ахволда солиб қўяди. Ва шунда “Тикланиш дебочаси” бебаҳо ёрдам кўрсатиши мумкин. Сен бу илм хазинасини олувчи у томонидан келган биринчи одамсан. Хеч ким сендан уйинга қайтиб кетгач, атрофингда аломон тўплаб “Тикланиш дебочаси” ўргатасан деб талаб қилмайди. Лекин сендан кимдир ёш қолиш санъатидан ўргатишни сўраса сен бунга йўқ демаслигинг лозим. ***
Ва ниҳоят бир кун –– бу деярли ёзнинг ўртаси эди – улар келдилар. Эрталаб улар йўлга тушгач, икки соатлардан кейин, тоғ дарёси бўйлаб улар келаётган дарасекин кенгая бошлади, кунни яримларида эса тоғликлар очилиб улар тор водийга чиқдилар. Бу жойда дарё кегайиб бир неча ўзанларга бўлиниб бирлашар эди. Унинг ўзанларидан бирида полковник ясси тошлик ярмиси ёнбағрига қўшилган ўн беш йигирма уйлардан ташкил топган қишлоқни кўриб қолди. Қишлоқдан дарё кўпригигача сўқмоқ тушар эди. Дарёнинг нариги бетида сўқмоқ водийни кесиб чиқарди ва тик кўтарилиб тоғ ёнбағрини эгаллаган қалин ўрмонда кўздан ғойиб бўларди. Ундан юқорида, яъни ўрмон ялонғоч қояларга ўз жойини бўшатган ерда ибодатхона деворлари томон бораётган зинапояларни кўриш мумкин эди. Ибодатхона бир қисми текисланган тоғу – тошлардан қилинган бир қисми эса тўғри қояларга ўйилган хоналарда жойлашган эди. Уларнинг қорайиб турган ойналари (дарчалари) тик қоя тошларида жойлашган эди.
Мана бўлди, биз келдик деди полковникка лама Кы. – У ёққа бир ўзинг борасан. Сўқмоқни кўраяпсанми? Ундан ибодатхонага кўтариласан. У ерда сени қабул қилишади. –Сенчи? Сен қаерда яшайсан? Ибодатхонада эмасми? –хайрон бўлди сэр Генри. -Мен ҳамма жойда яшайман, -деди лама Кы – ньям қўллари билан ҳар томондан водийни ўраб турган баланд кўк тоғларга ишора қилиб. Хайрон қолган полковник кўз олдида у шаффоф холатга келиб тоғларнинг крисстал тоза ҳавосида секин аста эриб кетгандай бўлди. Сэр Генри шокка тушиб қолди десак, демак хеч нима демаган бўламиз. Лама Кы-ньямнинг “хайр учрашгунча” дейдиган бу дарадаги эксцентрик услубдан унинг ўзига келгунча камида чорак соат вақт талаб этди. Йўлнинг қолган бўлаги полковник учун кечгача бир кунни эгаллади. Сўқмоқ юқорига жуда тик кўтариларди ва деярли йўлнинг ҳар юз футидан дам олиб тўхташга мажбур бўлади. Ва ниҳоят водий узра ғира-шира қоронғулик қуюқлашгач, полковник ибодатхона девори ёнига келди ва паст ёғоч эшикни тақиллатди. ***
-Шу кундан бошлаб мен бошим билан, кўп ҳолатларда қизиқ ва европалик учун тушунарсиз бўлган оёқ етмас ёввойи тоғлар орасида йўқолган ибодатхонадаги ҳаётга шўнғиб кетдим, - деб ўз ҳикоясини давом этди полковник.- у ерда кўрганларим бу дунёнинг реаллигидан кўра хаёлий ўйлаб топилган хаёлотга ўхшарди. Тибет ламаларининг амалиёти, уларнинг амалиёти, хаёт тарзи, “катта дунё”да юз бераётган барча ходисаларга абсалют бефарқлиги, асирлар давомида ўзгармаган уларнинг митти дунёсининг тўла изолияцияда бўлиши, - буларнинг ҳаммаси ғарб тафаккуридаги одам учун қабул қилишим қийин бўлган ҳам эди. Ибодатхонада унча кам бўлмаган одамлар яшар эдилар, лекин улар орасида на эркак ва на аёллардан қари ёшлиларни учратмади. Қароргохда яшашнинг биринчи кунлардаёқ унга қадимги жаноб лақаби ўрнашди. Ламалар охирги марта бу жойларда сэр Генридай қари одамни кўрмаганига кўп йиллар ўтиб кетган эди. -Баъзилар учун эса одамнинг мен каби ҳаробага айланиб қолишлиги бўлса оламшумул янгилик эди, - ҳикоя қиларди полковник. –Биринчи икки ҳафта давомида мен ўзимни сувдан олинган балиқдай сезардим. Мен кўриб турган ҳамма нарсага хайрон қолардим ва кўп ҳолларда кўзим билан кўрганларга ишонмайдиган даражасигача деярли етиб борардим. Мен тунда ҳақиқий чуқур уйқу билан бемалол ухлаб эрталаб уйғонганимда ўзимни тетик ва жуда яхши дам олгандай сезишим мумкин экан. Кундан кун менинг кучим ошиб борарди ва тез орада ўз таёқчам билан фақат тоғларга саёҳат қилган пайтларда фойдалана бошладим. -Ва кунлардан бир кун эрталаб, -давом қилди полковник, - ҳаётимдаги энг катта мени ларзага солган иккинчи ходиса юз берди. Биринчи шок лама Кынинг ғайри табиий йўқолиши билан боғлиқ эди. Иккинчиси бўлса мана бу. Ўша куни мени биринчи марта қадимги манскриптлар омборхонасига қўйишди. Узун залнинг энг охирида бу ўлкаларда менимча якка бўлган катта тош ойнани кўриб қолдим. Ахир мен шу вақтгача ойнада ўз аксимни кўрмагунимча кўп ойлар бўлиб кетган эди. Мен қизиққонлик билан у томонга йўналдим. Тасаввур қилингга ойнада мен цивилизация одам нуқтаи назардан умуман бўлиши мумкин бўлмаган нарсани кўриб хайрон бўлиб қотиб қолдим. Мен кўзгудаги ўз аксимга қарар эдим, лекин ўзимни эмас мендан камида ўн беш йилга ёшроқ бўлган одамни кўриб турар эдим! Нега йиллар давомида мен хеч нимага қарамасдан ёшлик манбаининг ҳақиқатдан ҳам борлигига ишонар эдим ва олдинда бу реал ҳақиқатнинг жисмоний тасдиғини кўрмоқда эдим! -Шу дақиқалардаги мени ўраб олган қувонч ва руҳиятимнинг кўтарилиши хеч қандай сўз билан тасвирлаб бўлмас эди. Бу кундан кейинги яна бир неча ойларда менинг холатим янада чуқурроқ драматик ўзгаришга олиб келди: Мен елкамдан бутунлай қарилик юкини ташлаб юбордим. Энди мана хеч ким “қадимги жаноб” деб чақирмас эди ва барча ламалар ўз тенгидай муносабатда бўлишар эди бу эса тўғрисини айтсам менга ёқар эди. Шу жойда полковник ҳикояси узилди. Эшик жиринглади мен озгина аччиқ билан эшикни очдим. Булар эр-хотин бўлган менинг дўстларим эди. Мен ҳар доим улар билан суҳбатлашиш имкониятига хурсанд бўлардим, лекин бу гал уларни бу ташрифи менинг аччиғимни келтиргандай эди. Лекин мен ўз ҳис туйғуларимни билдирмасдан жуда ҳушчақчақлик билан уларни сэр Генри билан таништирдим. Биз озгина суҳбатлашдик, шундан кейин полковник ўрнидан туриб деди: -Жаноблар маъзур тутасизлар, лекин мен кетишим керак, чунки кечқурун иш юзасидан учрашувим бор. Эшикни шундай олдида у қайрилиб деди: -Питер агар эътирозингиз бўлмаса, сизни эртага тушликка таклиф этмоқчи эдим. Агар рози бўлсангиз ваъда бераманки “тикланиш дебочаси” тўғрисида бугун ҳикоя қилиб улгурмаган барча нарсани гапириб бераман. Биз учрашув вақти ва жойини келишиб олдик ва полковник кетди мен меҳмонхонага қайтиб киргач дўстимни хотини қизиқиб сўради? -Сизнинг оғайнингизни ёши нечада, Пит? У жудаям кўркам ва жудаям ёш ва захирадаги офицер бўлиши мумкин эмасдек. Яна полковник унвонида бўлиши... -Сиз нима деб ўйлайсиз- унинг ёши нечада? -Кўринишидан унга қирқ ёш ҳам бериб бўлмайди. Лекин у билан бирга суҳбатдан хулоса қилдимки унинг ёши қирқдан кам эмас. -Кам эмаслиги бу аниқ, -деб мен рози бўлгандай суҳбатни бошқа мавзуга ўзгартирдим. Мен полковник “тикланиш дебочаси” нинг ғайри табиий воқеалар тўғрисида ҳар ҳолда полковник унинг ҳаммасини менга гапириб бермагунча қайтариб гапиришни хохламадим. Кейинги кун ресторанда нонушта қилгач полковник билан унинг уйига жўнадик ва у барча тафсилотлар билан менга туганмас ёшлик манбаи тўғрисида унинг барча тафсилотлари билан гапириб берди. ***
-Мен ибодатхонага жойлашгач, менга биринчи навбатда одамда “тўзонлар” деб номланувчи ўн тўққизта энергетик марказлар борлиги тўғрисида тушунтиришди, - ўзининг бўлинган суҳбатини давом қилдирди полковник.
Расм барча тўзонлар инсон барча тизимларни “прона” ёки “эфир кучи” билан таъминланган ҳолда жуда катта тезликда айланади. Агар бир ёки ундан ортиқ тўзонлар функцияси бузилса прона (ҳаёт кучи) оқими сусаяди ёки тўхтаб қолади (блокируется) ва ... умумий ҳолда прона циркуляцияси бузилишини биз “касаллик” ёки “қарилик” деб атаймиз. –––––––––––––––– *1-1.2 расмга қара -Нормал соғлом одамда, - давом қиларди полковник, - тўзонлар ташқи чегаралари танадан анча узоқ чиқиб кетади. Жуда кучли қувватли ва барча муносабатларда ривожланган индивидларда барча тўзонлар ягона зич айланаётган майдон хосиласига бирлашиб шакли жиҳатидан катта энергетик тухумни* эслатади. Оддий одам майдони ҳам тухумни эслатади лекин ундаги майдон зичлиги ҳар ҳил –тўзонлар ўзагидаги майдон зичлиги ён томонлардаги зичликдан** кескин фарқ қилади. Қари, касал 1-1.2 расм ёки кучсиз индивида тўзонлар деярли барча энергияси уларнинг маркази атрофида жамланган бўлади, кўп холларда тўзонлар ташқи чегараси тана чегарасидан* чиқмайди. Соғлик ва ёшликни 1-1.3-расм 1-1.4-расм 1-1.5-расм тикланишининг энг тез ва радикал услуби бу тўзонларга уларнинг нормал энергетик ҳарактеристикасига эриштиришдир. Бунинг учун бешта оддий машқ мавжуд. Тўғрироғи улар олтита, аммо олтинчиси алоҳида, ва у тўғрисида қачондир айрим гапириб бераман. Хозирча ана шу бешта машқларда тўхтаймиз, уларнинг ҳар бири жуда самаралидир, лекин тўла самарадорлик барча бешта машқларни мунтазам бажариш билан эришилади. Моҳияти жиҳатидан булар оддий машқлар эмас ва ламалар уларни бекордан “маросимий ҳаракатлар” деб номламаганлар. Бу ретуал ҳаракатлар эфир тренеровкасининг оддий тизимини ташкил этиб унинг номи “тикланиш дебочаси”. Энди мен “тикланиш дебочаси” нинг барча маросимий ҳаракатлари тўғрисида кетма-кетликда гапириб бераман. Download 429 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling