Платёжные системы Узбекистана


Тижорат банки ўзининг харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан молиялаштирадиган ва юридик шахс мақомига эга бўлган кредит муассасасидир


Download 99.57 Kb.
bet2/5
Sana04.04.2023
Hajmi99.57 Kb.
#1324430
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу Тижорат банклари, уларнинг функциялари ва турлари

Тижорат банки ўзининг харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан молиялаштирадиган ва юридик шахс мақомига эга бўлган кредит муассасасидир.

Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик жисмоний ва юридик шахслар банк муассислари бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасида банк муассислари банк акциядорлари таркибидан у рўйхатга олинган кундан бошлаб 1 йил мобайнида чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмас.

Тижорат банкининг бошқарув органлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

Тижорат банкининг бошқарув органлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

* Акциядорларнинг умумий йиғилиши;

* банк Кенгаши;

* Банк Бошқаруви.

Ўзбекистон Республикасида Банк кенгаши аъзолари камида 5 кишидан иборат бўлиши лозим. Акциядорлардан ташқари банк соҳаси олимлари ва мутахассислари ҳам банк Кенгаши аъзолари бўлиши мумкин.

Бошқарув банк Кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилиши олдида ҳисобдордир.

Тижорат банкларига қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланиш қатъиян ман этилади:

Тижорат банкларига қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланиш қатъиян ман этилади:

* ишлаб чиқариш;

* савдо

* суғурта

Тижорат банки ҳам маҳсулот яратади.

Аммо, тижорат банки, саноат корхоналаридан фарқли ўлароқ, номоддий шаклдаги маҳсулотларни яратади. Масалан, кредит маҳсулоти. Банк томонидан берилган кредитни кўз билан кўриб бўлмайди. Чунки, у моддий кўринишга эга эмас. Фақат кредит ҳисобидан сотиб олинган товарни кўз билан кўриш мумкин.

Тижорат банклари қуйидаги 3 функцияни бажаради:

Тижорат банклари қуйидаги 3 функцияни бажаради:

1. Вақтинчалик бўш турган пул маблағларини тўплаш функцияси.

2. Тўпланган пул маблағларини трансформация қилиш функцияси

3. Пул айланмасини ташкил қилиш ва бошқариш функцияси.

1. Вақтинчалик бўш турган пул маблағларини тўплаш функцияси.

Тижорат банклари юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва вақтинчалик бўш турган пул маблағларини жалб қилади.


Download 99.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling