Платёжные системы Узбекистана


Республикамиз тижорат банкларининг фоизли даромадлари таркибига 9 та асосий даромад тури киритилган


Download 170.26 Kb.
bet4/7
Sana12.03.2023
Hajmi170.26 Kb.
#1262440
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15 мавзу Тижорат банкларининг молиявий натижалари

Республикамиз тижорат банкларининг фоизли даромадлари таркибига 9 та асосий даромад тури киритилган:

  • Банкнинг Марказий банкдаги ҳисобварақлари бўйича олинган даромадлар.
  • Банкнинг бошқа банклардаги ҳисобварақлари бўйича олинган даромадлар.
  • Сотиб олинган векселлар бўйича олинган даромадлар.
  • Инвестиция бўйича олинган даромадлар.
  • Қимматли қоғозларни сотиб олиш – сотиш ҳисобварақлари бўйича олинган даромадлар.
  • Мижозларнинг мажбуриятлари бўйича олинган даромадлар
  • Мижозларнинг мажбуриятлари бўйича банкнинг қопланмаган акцептлари бўйича олинган даромадлар.
  • Ссудалар ва лизинг операцияларидан олинган даромадлар.
  • РЕПО операцияларидан олинган даромадлар.

Соф фоизли даромад суммаси фоизли даромадлар суммасидан айириб ташлаш йўли билан аниқланади.

Соф фоизли даромад суммаси фоизли даромадлар суммасидан айириб ташлаш йўли билан аниқланади.

Соф % даромад =

% даромад суммаси - % харажат суммаси.

Тижорат банкларининг харажатлари

Тижорат банкларининг харажатлари ўзининг иқтисодий мазмунига кўра икки йирик гуруҳга бўлинади:

Ўзбекистон Республикаси банк амалиётида тижорат банкларининг харажатлари уч йирик гуруҳга ажратилади:

  • Фоизли харажатлар
  • Фоизсиз харажатлар
  • Операцион харажатлар.

Фоизли харажатлар ўз ичига 8 та харажат турини олган:

  • Жорий депозитлар бўйича фоизли харажатлар
  • Жамғарма депозитлари бўйича фоизли харажатлар
  • Муддатли депозитлар бўйича фоизли харажатлар
  • Марказий банкка тўлов ҳисоьварақлари бўйича фоизли харажатлар
  • Бошқа банкларга тўлов ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар
  • Марказий банкдан олинган ссудалар бўйича фоизли харажатлар
  • Банкларо кредитлар бўйича фоизли харажатлар
  • Бошқа фоизли харажатлар.

Республикамиз тижорат банкларининг фоизсиз харажатлари ўз ичига 5 харажат турини олади:

  • Комиссион харажатлар
  • Хорижий валюталардаги операциялардан кўрилган зарарлар
  • Қимматли қоғозларни сотиб олиш – сотиш ҳисобварақлари бўйича кўрилган зарарлар
  • Инвестициялардан кўрилган зарарлар
  • Бошқа фоизсиз харажатлар.

Download 170.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling