Платёжные системы Узбекистана


Республикамиз тижорат банкларининг операцион харажатлари ўз ичига 7 та харажат турини олади


Download 170.26 Kb.
bet5/7
Sana12.03.2023
Hajmi170.26 Kb.
#1262440
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15 мавзу Тижорат банкларининг молиявий натижалари

Республикамиз тижорат банкларининг операцион харажатлари ўз ичига 7 та харажат турини олади:

  • Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар
  • Ижара тўловлари
  • Сафар ва транспорт харажатлари
  • Маъмурий харажатлар
  • Хайр-эҳсонлар
  • Амортизация харажатлари
  • Солиқлар, суғурта ва бошқа харажатлар.

Тижорат банкларнинг фойдаси ва уни ҳисоблаш

Тижорат банкларида, фоизли даромадлардан фоизли харажатлар суммаси айириб ташлангандан сўнг, соф фоизли даромад ҳосил бўлади. Соф фоизли даромад суммасига фоизсиз даромад суммасини қўшиб, олинган натижадан фоизсиз харажатлар суммаси айириб ташланса, у ҳолда солиқ тўлангунга қадар бўлган ялпи фойда юзага келади.

Солиқ тўлангунга қадар бўлган ялпи фойда суммасидан кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган заҳира ажратмалари суммасини айириб ташласак, у ҳолда солиқ тугагунга қадар бўлган соф фойда суммаси юзага келади.

Тижорат банкларининг солиқ тўлангунга қадар бўлган соф фойда суммасидан фойда солиғи суммасини айириб ташласак, у ҳолда банкнинг соф фойдаси ҳосил бўлади. Юзага келган соф фойда ҳисобидан, акционерлар умумий йиғилишининг қарорига асосан, дивидендлар тўланади. Соф фойданинг дивидендлар тўлангандан кейин қолган қисми тақсимланмаган фойда дейилади.

Тижорат банкларининг солиқ тўлангунга қадар бўлган соф фойда суммасидан фойда солиғи суммасини айириб ташласак, у ҳолда банкнинг соф фойдаси ҳосил бўлади. Юзага келган соф фойда ҳисобидан, акционерлар умумий йиғилишининг қарорига асосан, дивидендлар тўланади. Соф фойданинг дивидендлар тўлангандан кейин қолган қисми тақсимланмаган фойда дейилади.

Соф фойданинг ҳажми пасайишига йўл қўймаслик тижорат банклари учун катта амалий аҳамият касб этади. Бунинг боиси шундаки, соф фойда ҳисобидан дивидендлар тўланади. Унинг етарли даражада бўлмаслиги банкларининг оддий акцияларига тўланадиган дивидендлар миқдорини кам бўлиб қолишига сабаб бўлади. Бу эса оддий акцияларнинг бозор баҳосини пасайишига сабаб бўлади. Бунинг натижасида айрим акционерларнинг бошқа банкларга ўтиб кетиши юз бериши мумкин. Бу эса, банк устав капиталининг камайишига ва шунинг асосида банкнинг тўловга қобиллик даражасининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин.


Download 170.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling