Плевра сили, сил менингити, сил полисерозити
Download 122 Kb.
|
8-sil plevriti meningiti.doc
Туберкулез менингити
Туберкулез менингити – миянинг юмшоқ пардасининг яллиғланиши силнинг иккиламчи асоратларидан бўлиб хисобланади кўпинча (90-95%) сил менингити Ўпкасида ёки бошқа аъзоларида фаол кўринишдаги сил мавжуд бўлганда пайдо бўлади. Аммо охирги пайтларда сил менингити бошқа аъзоларда сил жараёни бўлмаганда хам кўп учрамоқда. Болалар орасида сил менингити кўпинча сил бронхоадинити ёки брламчи сил комплекси бўлганида ривожланади. Ўсмирларда ва катталарда эса менингит ўпканинг ёки бошқа аъзоларнинг тарқалган сили асорати бўлиб хисобланади. Сил менингитининг пайдо бўлиши ва ривожланиши учун организмда мия юмшоқ пардасида гиперэргик яллиғланиш чақирувчи 3 та шариот – организмнинг носпецифик сенсиблзация (ўта сезгирлик) холати, махаллий сенсиблизация ва сил бацилемияси мавжуд бўлиши керак. Сил менингити келиб чиқишини изохловчи иккита назария мавжуд: гемотоген ва ликвироген. Гематоген назария бўйича менингит ривожланиши икки босқичга бўлинади. Биринчи босқичда бирламчи сил инфекциясига организмда умумий сезгирлик пайдо бўлади. бу жараён кўп миқдордаги бацллимея билан бирга кечганлиги туфайли гемтоэнцефал қаршилиги бузулади ва инфекция миянинг юмшоқ пардасини ўрамларига ўтади. Иккинчи босқичда сил таёқчалари қон томир орқали мия суюқлигига ўтиб сўнг мия асосига чўкади ва мия асосини қопловчи юмшоқ пардада специфик яллиғланиш жараёнини чақиради, яъни силнинг базилляр менингитидир. Ликвороген назариянинг муаллифлари Америка фтизиатрлари Рич ва Маккордок бўлиб, уларнинг фикрича менингит мияда ёки миянинг юмшоқ пардасида жойлашган казеозли сил ўчоқларидан ривожланади. Бу ўчоқлар силнинг бирламчи тарқалиш даврида пайдо бўлади. сил таёқчалари Рич ўчоқларидан тўғридан-тўғри мия суюқлигига ўтиб тарқалади ва мия юмшоқ пардасида специфик яллиғланиш чақиради. Менингит ривожланишидан илгари организмнинг реактивлиги ва сезгирлиги ўзгаради, буда беморлар билан контактда бўлиш, грипп, қизамиқ, кўк йўтал ва зотилжам каби ўткир юқумли касалликларни ўтказиш, физик ва рухий жарохат олиш, кортикостероид гормонлар билан узоқ вақт даволаниш каби омиллар маълум ахамиятга эга. Даволанмаган, ўткир кечган сил менингити асосий ўзгаришлар мия асосида рўй беради. Жарохат кўриш нервларининг кесишган қисмидан олдинга – миянинг пешона бўлаги ва орқага – узунчоқ миягача тарқалади. Специфик яллиғланиш жараёнинг оралиқ мияда жойлашиб гипофизнинг жарохатлаши мухум вегетатив марказлар фаолиятини бузади. Мия пардасида сероз-фибриноз яллиғланишдан ташқари сил бўртмачаларининг мавжудлиги аниқланади. Мия ва унинг юмшоқ пардаси қон томирларида эндопериваскулит типидаги ўзгаришлар рўй беради. Қон томирлар деворида некроз, тромбоз ва қон чиқиши каби ўзгаришлар бўлади. специфик яллиғланиш орқа мияга ва унинг пардаларига ўтиши мумкин. Кўпинча ёш болаларда яққол кўриниб турувчи гидроцефалия аниқланади. Замоновий силга қарши дорилар билан даволанган сил менингитини патологоанатомик ўзгаришлари юқорида кўрсатилган ўзгаришлардан кўп жихатидан фарқланади. Мия тубидаги ўзгаришлар анча чегараланган бўлади. яллиғланишнинг экссудатив компоненти яққол бўлмай, пролефератив ўзгаришлар устунлик қилади. Кўпинча патологик ўзгаришлар бутунлай сўрилиб кетади. Сил менингитини клиник белгилари унинг патологоанатомик хилига қараб турлича бўлади. хар хил клиник белгиларнинг устунлигига қараб сил менингитини уч турга бўлинади: базиляр менингит, менингоэнцефалит ва спинал менингит. Сил менингитини кечиши уч даврга бўлинади: продромал давр, таъсирчанлик даври ва парез-параличлар даври. Сил менингитининг энг кўп учравчи тури базиляр туридир. Кўпчилик беморларда касаллик аста-секин бошланади. Касалликнинг продромал даврида холсизланиш, тез чарчаш, иштаханинг йўқолиши, тасирчанлик, атроф мухутга бефарқлик, кўп ухлаш, йиғлоқилик, ёруғликдан ёки шовқиндан кучайувчи ўқтин-ўқтин бош оғриши, тана хароратининг субфебрел даражагача кўтарилиши, сабабсиз қусиш, ич тутилиши каби белгилар пайдо бўлади. касалликнинг бошида брадикардия кузатилади. Бу давр бир тўрт хафта давом этади ва камдан-кам ташхисни тўғри қўйилади. Марказий нерв системасининг тасирчанлик даврида (8-14 кунлари) продромал давридаги белгилар кучаяди. Беморнинг тана харорати 38-39 оС гача ва ундан хам юқорига кўтарилади, бош оғриғи кучайиб доимий бўлиб қолади ва кўпинча пешона хамда энса қисмида сезилади. Қусуш бошланади, иштаханинг пасайиши уни бутунлай йўқолишига олиб келади, умумий холсизлик ва ухлаш кўпаяди, онг пасаяди, ич юриши тўхтайди, аммо қоринда шиш бўлмайди. Ёруғликдан қўрқиш, шовқин-суронни ёқтирмаслик пайдо бўлади. беморни текширилганда тери сезгирлигининг ошганлигини, брадикардия тахикардияга алмашганини, артериал босим ошганини, турғун холда қизил дермографизмни ва юзда, кўкракда ўз ўзидан пайдо бўлиб йўқолувчи қизил доғларни (Туруссо доғлари) кузатилади. Касалликнинг биринчи хафтаси охирида жуда яққол бўлмаган менингиал белгилар – энса мушакларининг регидлиги, Кернинг ва Брудзинский белгилари пайдо бўлади. Касалликнинг иккинчи хафтаси ўрталарига бориб менингиал белгилар яққол аниқланади. Қорин мушаклари таранглашиб, қорин қайиқсимон кўринишга эга бўлиб қолади, бемор “сапчишга тайёр ит” ёки “босишга тайёр милтиқ тепкиси” кўринишидаги холатда ётади. Сил менингити кечишини иккинчи даврида бош мия нервларининг жараохатланиши белгилари пайдо бўлади. кўпинча кўзни харакатлантирувчи (III) ва узоқлаштирувчи (VI) нервлар жарохатланади. III жуфт нерв жарохатланганида бир кўзни юмилиб қолишини (питоз), кўз қорачиғининг торайиб ёки кенгайиб кетишини (анизокария), ғилайликни аниқлаш мумкин. Узоқлаштирувчи (VI) нерв жарохатланганда кўзни ичкарига ғилайлиги юз беради. Кўз тубини текширлса қон талаш, кейинчалик кўрув нервининг (II) неврити аниқланади. Бунда бемор нарсаларни аниқ кўрмаётганини кўз олди хиралашаётганини “қоронғулик” борлигини айтади, оғир холларда бемор бутунлай кўрмай қолиши мумкин. Уч шохли (V) невр камдан-кам жарохатланади. Кўпинча юз нерви (VII) жарохатланади. Бунда беморда юз тузулишининг носмметриклиги кузатилади, жарохатланган томонининг бурун-лаб бурмаси тексланади, лабнинг бурчаги пастга осилиб тушади ва кўз ёриғи кенгаяди. Эшитиш нерви (VIII) хам жарохатланиб бемор гаранг бўлиб қолиши мумкин. Вестибуляр функцияларини бузулиши натижасида бош айланиши, қадам ташлашнинг турғунсизлиги, “йиқилаётган”ни сезиш каби белгилар намаён бўлади. Сил жараёни мияча ва узунчоқ мияга ўтса (иккинчи даврнинг охири ва учунчи даврининг бошлари) бульбар нервлари (IX, X, XI, XII жуфтлар – тил-ютқин, адашган, тил ва тил ости) жарохатланади. Натижада ютиш қийинлашади, овоз йўқолади, хиқичоқ тутиш бошланади, нафас ва томир уриш ритми бузилади ва х.к. Бемор хушидан кетиб бефарқлик бошланади. Иккинчи даврнинг охирларида бемор калласини орқага ташлаган, кўзлари юмиқ, оёқлари букулган ва қорин томонга тортилган, қорни орқага тортилган холда ётади. Қорин, пай, тизза ва бошқа рефлекслар йўқолади, баъзан пай рефлекслари кучаяди. Менигитни учунчи даври (касалликнинг 14-24 кунлари) бир хафтача давом этади. Бу даврга менигорэнцефалит белгиларини бўлиши хос бўлиб, яллиғланиш миянинг юмшоқ пардасидан контакт ёки томирлар йўли орқали мия тўқимасига тарқалади ва ўчоқли жарохат белгилари пайдо бўлади. бемор онги йўқолади, тутқаноқлар бўлиши мумкин ва қон томир уриши янада тезлашади. Нафас ритми бузулиб Чейн-Стокс типига ўтади. Тана харотари жуда кўтарилиб 41 оС гача етиши мумкин ёки пасайиб кетади. Сезгирлик йўқолиб, фалажлик бошланади, фалажлик одатда марказий, спастик характерда бўлади. бемор озиб, организм фаолияти жуда пасайиб, трофик ўзгаришлар рўй бериши натижасида трофик яралар пайдо бўлади. Сўнг нафас олиш ва қон томирлар харакати маркази фалажи натижасида бемор ўлади. Орқа мия менингити кам учрайди одатда, миянинг юмшоқ пардаси жарохати белгилари билан бошланади, кейинчалик менингитнинг иккинчи ёки учунчи даврида белда, кўрак ва қоринда белбоғсимон оғриқ пайдо бўлади. бу сил жараёнинг орқа мия тармоқларига ўтганлигидан далолат беради. Оғриқ шунчалик кучли бўладики, хатто оғриқни қолдирувчи наркотик дорилар хам ёрдам бермайди. Нерв толаларининг оғриғи, баъзан орқа мия суюқлиги йўлини бекилиши хисобланади. Касаллик авжланиб борса тос аъзоларининг фаолияти бузилади – сийиш қийинлашади, олдинига ич яхши юрмайди, сўнг бемор сийдикни ва ични ушлай олмайди. Характ бузилади, монопарез, парапарез ёки фалажлик рўй беради. Сил менингитини аниқлашда орқа мия канали пункция қилиниб, орқа мия суюқлигини олиб текшириш катта ахамиятга эга. Орқа мия суюқлигини умуртқа поғанасининг бео қисмига (III- IVбел умиртқалари оралиғи орқали) махсус игна ёрдамида пункция қилиниб олинади. Лумбал пункция қилишни 1890 йилад Квинке томонидан аниқлаган. Баъзан эса энса суяги остига (субоксипитал) пункция қилинади. Сил менингитини биринчи давридаёқ орқа мия суюқлигида ўзгаришлар аниқланади. Орқа мия суюқлиги сил менингитида тиниқ, рангсиз бўлиб юқори босим остида ёки тез томчилар кўринишида оқиб чиқади. Орқа мия босими сув устунинг 300-500 мм.гача етади (мъёрда 50-150мм.гача). орқа мия суюқлигида оқсил 0.8-1.5 г/л ва ундан хам кўп бўлиши мумкин (0.15-0.33 г/л), оқсилнинг кўпайиши асосан глобулинлар хисобига бўлади. буни Панди ва Нонне-Апельд реакциялари тасдиқлайди. Икки уч томчи орқа мия суюқлигига 7.5%ли янги таёрланган карбол кислотаси (1:15) қўшилади (Панди реакцияси), орқа мия суюқлигига тўйинган аммоний сульфат кислотаси (1:1) қўшилади (Нонне-Апелдь реакцияси), бунда лойқаланиш пайдо бўлади. Орқа мия суюқлигида хужайралар сони 0.1-0.3*106 /л ва ундан хам кўпайиб кетгани (мъёрда 0.005*106/л) аниқланади. Касалликнинг бошланиш даврида хужайралар бир хил миқдордаги нейтирофил ва лимфоцитлардан иборат бўлса, кейинчалик лимфоцитлар миқдори кўпаяди. Сил менингитига пробиркада 12-24 соат мобайнида оқсил хисобига фибриноз парданинг пайдо бўлиши жуда хос хисболанади. Суюқликдаги қанд миқдори ва хлоридлар миқдори камайиб кетади (мъёрда 22-29ммоль/л, 120-130ммоль/л). Орқа мия суюқлигида сил таёқчалари мавжудлигини микробиологик экиш усулини қўллаб текшириш зарур. Илгари 40-80% сил менингитига дучор бўлган беморларнинг орқа мия суюқлигида сил таёқчалари аниқланар эди, хозирги вақтда эса бу 10-20%ни ташкил этмоқда. Беморда менигоэнцефалит ўлганда орқа мия суюқлигидаги хужайралар кўпаймаган холда (0.07-0.1*106/л) лимфоцитар харакерга эга бўлади ва оқсил миқдори хаддан ташқари кўпайиб кетади (4-5 г/л), қанд ва хлоридлар миқдори жуда хам камайиб кетади. Сил менингитининг спинал формасида орқа мия суюқлигининг ранги ксантахромия – сариқ ёки сарғимтир ранглилиги кузатилади. Бу орқа миянинг юмшоқ ва тўр пардаларининг ёпишиб кетиши ва суюқликнинг туриб қолиши натижаси хисобланада ва орқа мия каналидаги босим унчалик юқори бўлмагани учун суюқлик оқиб чиқади. Умуртқа поғанасининг бел қисмида қилинган пукцияда олинган суюқлик сарғимтир бўлса ва унда оқсил моддаси хаддан ташқари кўп бўлса, энса суяги остидан қилинган пункцияси ёрдамида олинган суюқлик рангсиз бўлади ва оқсил моддалари кам бўлади. хужайралар миқдори унчалик кўп бўлмайди (0.06-0.08*106/л). Суюқликдаги қанд ва хлоридлар миқдори камайиб кетади. Касалликнинг бошланғич сурункали даврида лейкоцитлар миқдори 10-20*109/л гача кўпайиб кетади, лимфоцитлар камаяди, моноцитлар, таёқча ядроли нейтрофиллар хам кўпаяди, ЭЧТ ошади, туберкулинга бўлган реакция касалликнинг бошланғич даврида пасайган бўлиб, кейинчалик манфий (анергия) бўлиб қолади. Сил менингитини аниқлашда кўз остини текшириш маълум ахамиятга эга, бунда кўз ости қон томирлари қобиғида сил бўртмалари аниқланади, кўрув нерви дискида қонталашнинг мавжудлиги, мия тўқималари орасида суюқлик борлигини тасдиқлайди, баъзан кўриш нервининг неврити кузатилади. Сил менингитини пневмония, дизентерия каби хар хил ўткир касалликларда мия пардасининг тасирчанлиги натижасида пайдо бўлувчи менингизимдан фарқлашга тўғри келади, бунда мия пардасининг тасирчанлиги натижасида, унда тезда ўтиб кетувчи шиш (эдима) – мия тўқималари орасига оқсил, электролит ва сувнинг ортиқча тўпланиши юз беради. Бунда бемор бош оғришига шикоят қилади, қусуш ва менингиал белгилар кузатилади. Лумбал пункцияда орқа мия суюқлиги катта босим билан чиқади, аммо унинг хоссалари ўзгармайди. Беморнинг ахволи тезда яхшиланиб менингизим холати йўқолади, бундай холатда менингитни фақат пункциядан сўнг мустасно қилинади. Менингококк, пневмококк ва стафилококк микроблари томонидан чақирилувчи мия пардасининг йирингли яллиғланиши (йирнгли менингит) инфекциянинг қон орқали ёки контакт йўл билан тарқалиши натижасида ривожланади (ички қулоқ яллиғланганида, мастоидитда, калла суяги жарохатланганида, ўпка абсцессида). Морфологик ўзгариш асосан миянинг юмшоқ ва тўрсимон пардаларида юз беради, баъзан эса мия тўқимасида хам бўлади. патологоанатомик жараён кўпинча мия асоси қисмида, мия ярим шарлари юзасида ва орқа мия пардаларида жойлашади. Миянинг юмшоқ пардаси хирралашади, қон томирлари кенгаяди ва мия тўқималари орасига суюқлик йиғилиб шиш ривожланди. Мия асосидаги бўшлиқларга, мия бўлаклари оралиғига йиринг тўпланади. Сил менингитини йирингли менингитдан фарқлашда қуйдагиларга ахамият бериш зарур: йирингли менингит бирда, жуда ўткир бошланади; яллиғланиш жараёни асосан мия яримшарлари юмшоқ парадсини жарохатлайди; одатда миядан чиқувчи нервлар жарохатланмайди; менингококк менингитида кўпчилик беморлар лабига, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларига учуқ тошиб кетади; мия суйуқлиги йирингли характерга эга бўлиб, нейтрофил хужайралар кўп (4-8*106/л) бўлади, оқсил кўпаяди, қанд миқдори мъёрида ёки бироз камаяди. Менингококк ва пневмококк микроблари аниқланади; қон тахлилида лейкоцитлар сони хаддан ташқари кўпаяди, ЭЧТ жуда юқори бўлади. Агар касаллик ўз вақтида аниқланиб даволанса бемор тезда 8-12 кун ичида тузалиб кетади. Ташхисни аниқлашда асосан орқа мия суюқлиги анализига таянилади. Беморда тана хароратининг кўтарилиши ва сабабсиз қайт қилиш, иштаханинг йўқолиши, тоқатсизланиш, ахволининг тезда оғирлашиши, тиришиш, бош оғриғи бўлганида йирингли менингитни тахмин қилиш зарур ва лумбал пункция ўтказиш зарур. Сил менингитига дучор бўлаган беморларни даволаш сил шифохонасининг махсус бўлимида ёки хоналарида ўтказилади, хона тинч ва ярим қоронғулаштирилган бўлиши мақсадга мувофиқдир. Беморга изониазид, рифампицин, стрептомицин берилади. Витаманлар бериш зарур. Сил менингити оғир кечаётганида антибактериал дорилар билан бир қаторда кортикосетроид гормонлар берилади. Бемор жуда оғир бўлган холларда стрептомициннинг кальций хлор комплекси 10-15 марта эндолумбал усулда юборилади. Бунда бола бир ёшгача бўлса, 0.02 г. – 20 000 Бирлик, 1-3 ёшдаги болага 0.03г – 30 000 Бирлик, 4-7 ёшдаги бирлик 0.05г, 8-12 ёшдаги болага 0.075 г, ўсмирлар ва катталарга 0.075 г.дан 0.1 г.гача – 100 000 Бирлик стрептомицин юборилади. Бош мия шишини ва гидроцефалияни олдини олиш учун беморга сийдик хайдовчи дорилар юборилади. Даволашин бошланғич даврида лумбал пункция хафтасига 2 марта (3 хафтагача) сўнг, 1 марта, кейин эса 1 ойда бир марта қилиниб, 15-20 мл орқа мия суюқлиги олиниб ташланади (текширилиб турилади). Бемор шифохона шароитида камида 6 ой даволанади, зарур бўлса 1 йилгача ётади, сўнг махсус санаторийга 4 ойга юборилиб химиотерапия давом эттирилади. Диспансерда 2-3 йил давомида кузатиб турилади. ХУЛОСА Маъруза матнида туберкулёз плеврити ва туберкулёз менингитини патогенизи, ушбу касалликнинг турли аспектларида клиника ва давоси берилган. Назарий билимлар мажмуаси юқори малакали умумий амалиёт шифокори тайёрлашга имкон беради. Download 122 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling