Podshipniklar. Sirpanish podshipniklari va ularni hisoblash asoslari


Download 134 Kb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi134 Kb.
#1569822
  1   2   3
Bog'liq
Podshipniklar. Sirpanish podshipniklari va ularni hisoblash asoslari

Podshipniklar. Sirpanish podshipniklari va ularni hisoblash asoslari

Режа:


        1. Умумий маълумотлар.


        2. Сирпаниш подшипник (СП)-ларни ишлаш шароити ва

қўлланиаладиган материаллар.

        1. СП -ларда ишқаланиш.

        2. Суюқликда ишқаланиш шартлари ва ҳисоби.

        3. СП ҳисоби.

1. Подшипниклар айланадиган ўқлар ҳамда валларнинг цапфалар-ига ўрнатилиб таянч вазифасини ўтайдиган машинанинг асосий қисмларидан биридир. Машинанинг ишлаш қобилияти ва чидамлилиги подшипник-ларнинг сифатига кўп жихатдан боғлиқ. Тўғри танланган, ҳисобланган ва аниқ ўрнатилган подшипниклар берилган юкланиш-ларни қабул қилиши ва ишқаланишга сарфланадиган қувватни иложи борича камайтириши зарур.


Вал ёки ўқнинг цапфалари айланиб подшипникларда ишқаланади
Ва бу ишқаланишнинг турига кўра, подшипниклар сирпаниш билан думалаш подшипникларига бўлинади.
Умуман подшипниклар юкланишни қабул қилишига кўра: радиал -радиал юкланишни, тирак -ўқ бўйлаб йўналган юкланишни ва радиал-тирак -бир вақтда радиал ва ўқ бўйлаб йўналган юкланишни қабул қиладиган турларига бўлинади.

Сирпаниш подшипникларининг ҳозирги замон машинасозлигида ишлатилиши камайган, (улар ўрнига қатор афзалликлари бўлган думалаш подшипниклари ишлатилмоқда). Шундай бўлсада, сирпаниш подшипникларидан қуйидаги холларда фойдаланилади:


а) тез айланувчи валларда;
б) вал ва ўқларни жойлаштиришда катта аниқлик талаб қилинса;
в) диаметри катта бўлган валларда;
г) валларни цапфаларига думалаш подшипникларни ўрнатиб бўлмаса (масалан: тирсакли вал);
д) зарбли кучлар таъсир қиладиган ва катта тебраниш бўлганда.
2. Подшипниклар цапфаларга ўрнатиш шаклига кўра цилиндр-симон, конуссимон ҳамда, шарсимон бўлиши мумкин (19.3-расм).
Конуссимон подшипниклар (19.3 –расм в) валнинг марказий ҳолати аниқлигини созлаб туриш ва подшипниклар ейилиши натижасида ҳосил бўлган тирқишни камайтириш учун ишлатилади. Бунда валга конуссимон втулка ўрнатилиб, унинг холати гайка ёрдамида растлаб турилади.
Шарсимон подшипниклар (19.3 –расм е) валлар ўз ўқларига нисба-тан мувозанатни йўқотган холларда ишлатилади. Улар ўзини-ўзи рост-лаш хусусиятига эга бўлиб, асосан, шарнир сифатида стерженли механизмларда қўлланилади.
СП тузилишига кўра ажраладиган (корпусли) (12.1–расм, а) ва ажралмайдиган (корпуссиз) (12.1 б –расм) бўлади.
Ажраладиган подшипник (12.1–расм, а) 1-корпус ва 2қопқоқдан иборат бўлиб, ўзаро резьбали бирикма ёрдамида маҳкамланади.

расм.
СП-нинг корпус ва қопқоққа қўйиладиган энг муҳим ички қисми -икки паллали - 3, 4 ичқўйма (вкладиш)лардир. Подшипник қопқоғи-даги 5 -тешикча орқали мойланиб, мойни яхши тақсимлаш учун ичқўй-мада 6 -ариқчалар мўлжалланган.
Ажралмайдиган подшипниклар тузилиши кўра нисбатан содда ва арзондир, лекин йиғиш қийинроқ. Бунда у умумий корпус- 1 га ўрнатириб асосий элементи 2 - втулкадир (12.1 –расм, б).
Ичқўймаларнинг қалинлиги- δ қуйидагича аниқланади:
δ = ( 0,035…0,05 )d + 2,5 ,
бу ерда d –цапфанинг диаметри.
Цапфа подшипникда айланганда ишқаланиб қизийди. Подшипник-нинг нормал ишлаши учун, ҳосил бўлаётган иссиқлик миқдори мавжуд имко-ниятлар ( корпус, вал, мой) воситасида чиқарилаётган иссиқлик миқдоридан ортиқ бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, подшипникнинг қизи-ши рухсат этилган даражадан ортади, мойнинг қовушқоқлиги камайиб ейилиш жараёни ҳосил бўлиши мумкин. Ейилиш миқдори ошиб кетса, подшипник ва цапфа орасида тирқиш катталашади, подшипникнинг ишлаши ёмонла-шиб, тебраниш ҳосил бўлади, товуш чиқа бошлайди ва натижада подшип-ник ишга яроқсиз холга келади.
Подшипник ичқўймаси ва втулкаларнинг материаллари вал сиртига мослашувчан, ишқаланиш коэффициенти кичик, иссиқликни яхши ўтказадиган, ейилишга чидамли ва ўзида мойни сақлай олиш хусусиятига эга бўлиши керак. Бунда ичқўйма ва втулкани ейилишга чидамлилиги вал цапфасининг чидамлилигидан кам бўлиши керак. Чунки, валнинг тузилиши ва массаси оғир бўлгани учун таннархи қиммат, алмаштириш эса қийин.
Валлар, асосан, пўлат материаллардан тайёрланади, унинг ишчи юзасига термик ишлов берилиб, сўнгра углерод ёки азот билан тўйинти-рилиб, қаттиқлиги HRC 55...60 га етказилади.
Подшипник ичқўймаси ва втулкалар қуйидаги антифрикцион материаллардан тайёрланади:

Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling