Полимер материаллар ва буюмлар. Пластмассалар. Таркиби, турлари, структураси, асосий хоссалари. Полиэтилен, кўпик пропилен, кўпик


Полиэтилен [-Ч2-Ч2]н, полипропилен


Download 22.52 Kb.
bet2/3
Sana19.06.2023
Hajmi22.52 Kb.
#1620805
1   2   3
Bog'liq
11-мавзу. Полимер материаллар ва буюмлар

Полиэтилен [-Ч22]н, полипропилен [-Ч3Ч-Ч]н ва полиизобутилен [-Ч2C(Ч3)2-]н полимерлар полиолефинлар гуруҳига киради. Булар учун асосий хом ашё бўлиб асосан нефтга термик ва каталитик ишлов бериш жараёнларида ҳосил бўладиган этилен, пропилен ва изобутилен газлари хизмат қилади. Полиэтилен органик эритувчиларда паст эрувчанлик, кислоталар, ишқорлар ва тузлар таъсирига турғунлик, юқори сувга турғунлик ва механик мустаҳкамлик каби ўзига хос хусусиятларга эгадир. Полиэтиленнинг камчиликларига паст иссиқга чидамлилиги, елимларга нисбатан адгезиясининг пастлиги, кемирувчилардан зарарланиши ва қариши киради.
Поливинилхлорид асосидаги пластик массалардан таркибига пластификаторлар киритилмайдиган қаттиқ (винипласт) ҳамда мулойим, пластификаторлар киритиладиган (пластикат) ашёлар ишлаб чиқарилади. Хлорнинг миқдори кўп бўлганлиги сабабли поливинилхлорид ёнмайди, 1300-1700С ҳароратларда поливинилхлоридни парчаланиши, яъни хлорли водородни ажралиб чиқиб бориши кузатилади.
Қурилиш ашёларини ишлаб чиқаришда поливинилхлорид кенг ишлатилади., буларга турли хилдаги линолеумлар, тахтачалар, гидроизоляцияловчи ва декоратив безак пардалар ва қувурлар киради.
Поливинилацетат-сирка кислотаси ва ацетиленни синтезлаш натижасида винилацетат СН2-СНОСОСН3 полимери олинади. Эластиклиги, нурга ва ёруғликка турувчанлиги, рангсизлиги ва яхши адгезияга эга бўлганлиги учун поливинилацетат лаклар, буёқлар ва елимлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Уни сувли эмульсия кўринишида полимерцементли бетонлар, намга чидамли гулқоғозлар ишлаб чиқаришда қўллайдилар.
Полиакрилатлар - акрил ва метакрил кислоталар ва улар ҳосилаларининг полимери. Метакрил полимерлар акрил полимерларига нисбатан иссиқга ва сувга, юқори кимёвий таъсирларга чидамлидир. Полиакрилатлар тиниқ ва ультрабинафша нурларни ўтказиш хусусиятига эгадирлар. Қурилишда кўпинча метакрил кислотасининг полимери бўлган полиметилметакрилат (органик шиша) ишлаб чиқарилади. Полиметилметакрилат ўзидан 99% қуёш нурини ўтказади., шунинг учун ҳам, у силикатли шишалардан анча юқори туради. Органик шишанинг оддий шишадан афзаллиги унинг мўртилигининг пастлиги, ишлов беришга яхши берилишидир. Полиметилакрилат биноларни ойнавандлаш учун, айниқса иситгичларда, сузиш ҳавзаларида ва шунингдек буёқлар, эмульсиялар, лаклар ва шунга ўхшашларда қўлланилади. Юқори босим ва ҳароратда (140-1500С) каучук билан тўлдирувчилар (бўр, каолин, куюнди) аралашмасини олтингугурт билан ишлов берганда ва айрим бошқарувчи қўшимчалар қўшилганда вулканизациялаштирилган каучук ва резина олинади. Каучуклар герметиклар, гидроизоляцион ашёлар, линолеумлар, поллар учун тахтачалар, мастикалар ва елимлар ишлаб чиқаришда қўлланилади.Саноатда кўп миқдорда поликонденсацион поли мерлар ишлаб чиқарилмокда. Булардан фенольальдегидли, фуранли, эпоксидли, кремнийорганикли полимерлар, полиэфирлар қурилишда кенг тарқалган термореактив полимерлар бўлиб ҳисобланадилар. Таққослаш мақсадида 1 жадвалда термопласт ва термореактопласт полимерларнинг хоссалари келтирилган.
Ишлаб чиқариш технологиясини ва таркибини ўзгартириб туриб полимерларнинг ва улар асосидаги қурилиш ашё ва буюмларининг хоссаларини ўзгартириш мумкин, яъни:

Полимер ашёларнинг асосий хоссалари:





Ашё


Ўртача зичлик,
кг/м3

Чўзилишдаги мустаҳкамлик
чегараси, МПа

Қўлланиш ҳароратининг чегараси, 0С

И
1
2
3
4


Download 22.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling