Полимер материаллар ва буюмлар. Пластмассалар. Таркиби, турлари, структураси, асосий хоссалари. Полиэтилен, кўпик пропилен, кўпик
Download 22.52 Kb.
|
11-мавзу. Полимер материаллар ва буюмлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Термореактив смолалар
- Тўлдиргичлар ва бошқарувчи қўшимчалар
Тўлдиргичлар ва бошқарувчи қўшимчалар Полимерли ашёларнинг энг муҳим таркибий қисмларидан бўлиб тўлдиргичлар ҳисобланади. Улар кўпинча термореактив смолалар ва турли хил резиналар асосидаги пластмассалар таркибига киритилади. Тўлдиргичлар ашёнинг чўкишини (ўлчамларида ва ҳажмида камайиши) анча камайтиради (тўлдиргичсиз ашёнинг чўкиши 10-18% ни ташкил этади), бундан ташқари улар ашё ва буюмларнинг қаттиқлигини, мустаҳкамлигини, иссиқга чидамлилигини ва бошқа хоссаларини яхшилайди. Тўлдиргичларнинг киритилиши полимер ашёлардан тайёрланган буюмларнинг нархини пасайтиради, шу билан бирга полимерларнинг сарфланишини 1,5-3 мартагача қискартиради. Термопластларнинг чўкиши 0,8-2% гача ўзгариб туради. Булардан майда ўлчамли буюмлар кенг миқиёсда қолиплаб чиқарилади. Шунинг учун термопластларга одатда тўлдиргичлар қўшилмайди. Полимер ашёнинг механик хоссалари кўпинча тўлдиргичнинг турига боғлиқ (жадвал). Тўлдиргичлар таркиби бўйича органик ва анорганик бўлиши мумкин. Биринчисига линтер (пахта момиқи), ёғоч уни, ёғочни ишлов беришдаги чиқиндилар (қиринди, арра пурраси), ёғоч варақа, целлюлоза ишлаб чиқаришдаги чиқиндилар (лигнин), пластмасса ишлаб чиқаришдаги майин майдаланган чиқиндилар, қоғоз, пахта газмоли ва синтетик толали газмоллар; иккинчисига-толасимон, варақасимон ва газмолли асбест, шиша толали ашёлар (толалар, матолар, тўқилмаган ашёлар), тальк, слюда, чангсимон кварц, каолин, мўмиё, литопон, графит, куюнди ва бошқа тўлдиргичлар киради: Фенолформальдегидли смолалар асосидаги пластмассаларнинг механик хоссалари:
Тузилишлари бўйича органик ва анорганик тўлдиргичлар уч гуруҳга бўлинадилар: а) талқонсимон-ёғоч уни, целлюлоза, слюда, кварц уни, майин туйилган бўр, каолин, тальк ва ҳ.к.); б)толасимон-пахта чиқиндиси, асбестли, шишали ва синтетик толалар; в) варақали-коғоз, матолар, ёғоч варақа, шиша тола чиплаталари. Полимер ашёларга ҳар бир тўлдиргич керакли хоссаларни бериш учун мўлжалаб киритилади. Талқонсимон тўлдиргичлар қаттиқлик ва сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасини оширади; толасимон тўлдиргичлар эгилишдаги мустаҳкамлигини оширади, варақали тўлдиргичлар ишлатилган тақдирда эса, мустаҳкамлик яна ҳам ошади, чунки бундай ашё чузувчи кучланишларни ҳам қабул қилиб олади. Пластмассаларнинг хосслаларини кўпинча киритиладиган қўшимчалар: пластиклаштирувчи, ғоваклик ҳосил қилувчи, қотирувчи ва бошқалар белгилайди. Пластификаторлар макромолекуларнинг бир-бирига нисбатан силжишларини осонлаштиради, натижада полимерларнинг эластиклиги ошади ва пластмассаларга ишлов бериш енгиллашади. Платификаторларнинг миқдори полимерларнинг таркиби ва хоссаларига боғлиқ бўлиб, 5-40% оралиқларда бўлади. Иссиқлик ёки нурлар таъсирида «қариш»ни олдини олиш учун полимерлар барқарорлаштирилади-термо- ёки нурларни барқарорловчи қўшимчалар кириталади. Download 22.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling