Populyatsiyaning asosiy hususiyatlari nimadan iborat? Ekologik tahdidlarning qanday turlarini bilasiz?
Download 73,58 Kb.
|
ekologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1 javob Популяциянинг асосий хусусиятлари
- 2 javob Экологик танглик
- Иссиқхона самараси.
- Озон қатламининг сийракланиши
- Чучук сув муаммоси.
- Пестицидлардан фойдаланиш муаммоси
- 3 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг атроф-муҳит муҳофазасида тутган ўрни
- Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш ҳаракатини ташкил қилишда Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқининг хизматлари айниқса катта бўлмоқда. 1923
- Табиат ва табиий ресурсларини муҳофаза қилиш Халқаро Иттифо
Populyatsiyaning asosiy hususiyatlari nimadan iborat? Ekologik tahdidlarning qanday turlarini bilasiz? Tabiat va tabiiy resurslarni muhofaza qilish Xalqaro Ittifoqi ning atrof-muhit muhofazasida tutgan o‘rni to‘g‘risida ma’lumot bering? Biosferada moddalarning aylanishi to‘g‘risida ma’lumot bering? Ekologik omillar qanday guruhlanadi? Ekologik ekspertiza qaysi maqsadda o‘tkaziladi? Biogeotsenoz so‘ziga ta’rif bering? Biosferada insonning faoliyati qanday? 1 javob Популяциянинг асосий хусусиятлари Табиатда турлар, одатда, бир-бирларидан маълум тарзда ҳимояланган популяциялар тўпламидан иборатдир. Экологик нуқтаи назардан популяция тирик организмлар ҳар қандай туркумининг асосий элементи тарзида қаралади. Биология фанида ҳар қандай индивидлар йиғиндиси популяция деб тушинилади. Экологик нуқтаи назардан эса, маълум яшаш жойида ўз мавжудлигини чекланмаган узоқ муддат давомида таъминлай олиш ва эркин чатишиш қобилиятига эга бўлган турнинг индивидлари гуруҳига популяция дейилади. Демак, популяция гуруҳга бирлашган индивидлар ёки организмлар бўлиб, улар бир-бирлари, ўзлари яшайдиган муҳит билан доимо алоқада бўладилар. Популяциялар алоҳида ажралган ҳолда яшамайдилар. Бир тур популяциялари бошқалари билан ўзаро таъсирлашади, яъни улар билан биотик туркумлар-яхлит тизимларни ҳосил қилади. Ҳар бир туркумда қандайдир популяция муҳим роль ўйнайди. У маълум экологик ниша ташкил этади ва бошқа турларнинг популяциялари билан ҳамкорликда унинг барқарор ҳаётий фаолиятини таъминлайди. 2 javob Экологик танглик – халқаро ҳамжамият, давлат ва жамият томонидан глобал, маҳаллий ва регионал миқёсдаги экологик муаммолар ечимини топишнинг қийинлашувидир. Ушбу қийинчилик иқтисодий, сиёсий, ижтимоий имкониятларнинг йўқлигидан ёки етишмаслигидан ҳам келиб чиқиши мумкин. Экологик таҳдидлар уч гуруҳга бўлинади: 1 Умумбашарий (глобал). 2 Минтақавий (регионал). 3 Маҳаллий (локал). Дунё бўйича кузатиладиган табиий, табиий антропоген ёки соф антропоген ҳодисалар умумбашарий муаммолар деб қаралади. Ана шундай умумбашарий муаммоларга баъзи бир мисолар келтириш мумкин: Иссиқхона самараси. Атмосфера таркибида иссиқхона газларининг (карбонат ангидриди, метан, азот чала оксиди ва шу кабиларнинг) кўпайиши натижасида ер юзи исиб, иқлим ўзгариб бормоқда. Бу тўғрида иқлим ва уни ўзгариши бўлимида батафсил маълумотлар келтирилади. Озон қатламининг сийракланиши. Озон қатлами атмосферанинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади, у иқлимга ва ер юзасидаги барча тирик организмларни нурланишдан сақлаб туради. Озон қуёш нурлари таъсирида кислород, азод оксиди ва бошқа газлар иштирокида ҳосил бўлади. Озон кучли ультрабинафша нурларни ютиб қолиб, ер юзидаги тирик организмларни ҳимоя қилади. Ультрабинафша нурларнинг ортиши тирик организмларга салбий таъсир этади. Ультрабинафша нурлар таъсирида нурланиш одамларда терининг куйишига олиб келади. Бугунги кунда тери раки билан касалланиш ушбу нурлар таъсирида келиб чиқаётганлиги аниқланган Ҳозирги даврда хлорфторметанлар (фреонлар)дан кенг фойдаланиш туфайли ҳамда азотли ўғитлар, авиация газлари, атом бомбаларини портлатишлар атмосферада етарли миқдорда озон тўпланишига имкон бермаяпти. Шунинг учун маиший турмушда совуткичларда ишлатиладиган фреондан фойдаланишни қисқартириш ва яқин йилларда уни ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиш кўзда тутилган. Чучук сув муаммоси. Чучук сувнинг биосферадаги роли жуда катта. Гидросферада чучук сув миқдори жуда оз бўлиб, у 2,8% ташкил этади. Чучук сув заҳираси асосан қутблардаги музликлардир. Жамиятнинг ривожланиши билан аҳолининг чучук сувга бўлган талаби ортиб бормоқда. Бизнинг асримизда чучук сувдан фойдаланиш 7 марта ортган. Йилига 3-3,5 км3 сув сарфланмоқда. XXI асрга бориб ушбу кўрсаткич 1,5-2 марта ортиш имконига эга. Дарёларнинг умумий йиллик оқими ер юзи бўйича 50 минг км3. Аммо бундай фойдаланишда чучук сув етишмаслиги аниқ. Қурғоқчил минтақаларда дарёлардан тўлиқ фойдаланилганда уларнинг суви етмай қолмоқда. 1980 йилларда бундай ҳолат Африка, Австралия, Италия, Испания, Мексика давлатлари, Нил, Сирдарё, Амударё ва баъзи бир бошқа дарёларда кузатила бошланди. Дарёларнинг саноат ва маиший заҳарли моддалар билан ифлосланиши ўсиб бормоқда. Саноат йилига 160 км3 саноат оқова сувларини дарёларга ташлайди. Бу кўрсаткич дарёларнинг умумий сув миқдорининг 10%, баъзи ривожланган мамлакатларда 30% ташкил этади. Дарё тоза сувларида йилдан йилга ҳар хил эриган моддалар, заҳарли кимёвий моддалар ва бактерияларнинг миқдори ортиб бормоқда. Пестицидлардан фойдаланиш муаммоси. Ушбу заҳарли модалар гуруҳи бегона ўтлар, зараркунанда ҳашаротлар ва бошқа ҳайвонлар, ўсимликларда касалликларни келтириб чиқарувчи микроорганизмларга қарши курашда фойдаланилади. Пестицидлардан қишлоқ хўжалигида, ўрмончиликда, авиация ёрдамида сепиш кенг кўламда атроф-муҳитни ифлосланишига олиб келади. Ҳар йили дунё бўйича ҳосилдорликни ошириш мақсадида 131 млн. тонна минерал ўғит ва қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши курашиш учун 1 млн. тонна пестицидлар ишлатилади. Яқин йилларгача Ўзбекистон ҳудудида агроландшафтларнинг ҳар бир гектарига ишлатиладиган пестицидларнинг ўртача миқдори 54 кг атрофида бўлган. Бу кўрсаткич Россияда 1-2 кг, АҚШ да 2-3 кг ташкил этган. Пестицидлар атмосферада узоқ масофаларга тарқалиши, шунингдек, сув орқали дала, дарё, кўллардан ўтиб дунё океанларида тўпланади. Энг хафвли жойи шундаки улар экологик озиқ занжирига қўшилиб, тупроқдан ва сувдан ўсимликларга, ундан ҳайвонларга ва қушларга ниҳоят озиқ ва сув билан одам организмига ўтади. Пестицидларнинг тирик табиатда ва одамга кўрсатаётган зарари жиддий, шу билан бирга улар ташқи муҳит омилларига нисбатан барқарор моддалар ҳисобланади. Тирик табиатдаги ўсимлик ва ҳайвон турлари сонининг қисқариши муаммоси. Ер юзидаги ҳаётни таъминлашда ўсимликлар дунёси, айниқса, ўрмонларнинг аҳамияти беқиёсдир. Ҳозирги вақтда ер юзи қуруқлигининг 25% ўрмонлар ташкил этади. Улар шимолий ярим шарда ва тропик минтақаларда тарқалган. Бироқ ҳозирги кунда ўрмонларнинг ҳолатини яхши деб бўлмайди. Чунки, ҳар йили 3 млрд. м3 ҳажмда ўрмонлар қирқилмоқда. Маълумотларга кўра бу кўрсаткич яқин йиллар орасида 1,5 мартага ортиши мумкин. Инсониятни, айниқса, тропик ва субтропик ўрмонлар муаммоси ташвишга солмоқда. У ерларда йилига дунё миқёсидаги қирқилиши керак бўлган ўрмонларнинг ярмидан кўпи кесиб ташланмоқда. 160 млн. гектар тропик ўрмонлар вайрон бўлган, атига йилига 11 млн. гектар майдон тикланмоқда. Флоранинг камайиб кетиши “Қизил китоб” яратилишига сабаб бўлди (4-жадвал). 3 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг атроф-муҳит муҳофазасида тутган ўрни Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришган дастлабки йиллардан бошлаб, атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ бўлган кўпгина Халқаро Конвенцияларда иштирок этишни бошлади. У 1993 йилдан бошлаб 1985 йил Венада (Австрия) қабул қилинган “Озон қатламини муҳофаза қилиш” ва 1992 йил Нью-Йоркда (АҚШ) қабул қилинган “Иқлим ўзгариши тўғрисида”ги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Конвенциясида, 1995 йилдан бошлаб 1989 йил Базельда (Швейцария) қабул қилинган “Зарарли чиқиндиларни бир мамлакат чегарасидан бошқасига олиб ўтмаслик тўғрисида”ги, 1992 йил Риоде-Жайнейрода (Бразилия) қабул қилинган “Биологик хилма-хиллик”, 1994 йил Парижда (Франция) қабул қилинган “Чўлланишга қарши кураш” Конвенцияларида қатнашиб келмоқда. Табиий ресурслар тезкорлик билан ўзлаштирилиб, улардан ажралаётган чиқиндилар миқдори тобора кўпаяётган ҳозирги шароитда табиат муҳофазаси билан дунё миқёсида иш кўрувчи ташкилотларнинг мавжуд бўлиши муҳимдир. Бундай ташкилотлар кўпчилик бўлиб, уларнинг энг йириклари Атроф-муҳит дастурига ихтисослашган ташкилоти (ЮНЕП), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фан, техника ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти (ЮНЕСКО) ва Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқи (МСОП) ҳисобланади. Улардан олдинги иккитаси бевосита Бирлашган Миллатлар Ташкилотига тегишлидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг ихтисослашган Сессия ва қўмиталарида табиат муҳофазаси билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиб боради. Унинг 1972 йилдаги Стокгольм конференциясида 1973 йилдан бошлаб Атроф-муҳит дастурига ихтисослашган ташкилоти (ЮНЕП)ни тузиш ҳақида қарор қабул қилинди. ЮНЕПнинг асосий вазифаси – атроф-муҳит ҳолати ҳамда биосферадаги ўзгаришларни кузатиб бориш бўлиб, унинг штабквартираси Кениянинг Найроби шаҳрида жойлашган. У дунё бўйича атрофмуҳитдаги ўзгаришлар ҳақида маълумотларни тўплаб бориш билан бирга бу борадаги давлатлараро муносабатларни мувофиқлаштириб туради, уларга кераклича ёрдам кўрсатади ва зарур ҳолларда қарор қабул қилиб, у ёки бу давлатга кўрсатма беради ҳамда унинг бажарилишини назорат қилади. Табиий муҳитдаги ўзгаришларни кузатиб бориш мақсадида ЮНЕП кўпгина давлатлар ҳудудида биосфера қўриқхоналарини ташкил қилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фан, техника ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти – ЮНЕСКО табиат муҳофазаси тўғрисидаги маълумотларни тарқатади, атроф-муҳит ҳолатини ўрганиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш йўлларини ташвиқот қилади. 1962 йил ЮНЕСКО нинг Парижда чақирилган Ҳукуматлараро конференциясида биосфера ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан унумли фойдаланиш дастури қабул қилиниб, унга “Инсон ва биосфера” (МАБ) дастури номи берилди. 1977 йилда ЮНЕП ва ЮНЕСКО ҳамкорлигида Тбилиси шаҳрида чақирилган Ҳукуматлараро конференцияда ҳар бир давлатда аҳолининг миллий хусусияти ва жамиятининг ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда табиат муҳофазаси тўғрисида таълим беришни жорий қилиш стратегияси белгиланди. Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш ҳаракатини ташкил қилишда Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқининг хизматлари айниқса катта бўлмоқда. 1923 йилда “Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро жамияти” сифатида иш бошлаган бу ташкилот ЮНЕСКО тавсиясига кўра 1948 йилда Париж яқинидаги Фонтенбло шаҳарчасида Иттифоқ статуси билан қайта тузилди. Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқи ўзига кўпгина мамлакатлардаги давлат ва миллий жамоатчилик ташкилотлари ҳамда Халқаро ташкилотларни бирлаштирган. 1980 йил ҳолатида унинг аъзолигига 51 та давлат, 28 та ҳукуматлараро ташкилотлар ва 400 та нодавлат кирган эди. Ҳозирги вақтда бу ракамлар анча катталашган. Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқи нинг штаб-квартираси Швейцариянинг Морж шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг олий органи ҳар 3 йилда бир марта чақириладиган Бош Ассамблеядир. 1978 йил Ашғабодда бўлиб ўтган XIV Бош Ассамблеяда оламшумул аҳамиятга молик бўлган ҳужжат – Бутундунё табиатни муҳофаза қилиш стратегияси қабул қилинди. Бу ҳужжатда табиат муҳофазаси тўғрисидаги билимларни кенг тарқатиш, табиатни муҳофаза қилиш курсини мактабгача тарбия ёшидан бошлаб, олий ўқув юртларигача ўқитиш тавсия этилади. МСОП фаолиятининг асосий йўналишларидан бири Ер юзидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишдир. Унинг доимий ишлайдиган 6 та Комиссиялари мавжуд. Улар камёб ўсимлик ва ҳайвон турларини муҳофаза қилиш, миллий боғларни муҳофаза қилиш, ландшафтларни муҳофаза қилиш, табиат муҳофазаси бўйича таълим ишини ташкил қилиш, табиат муҳофазаси қонунчилигини таъминлаш ва табиат муҳофазасида маъмурий масалалар билан шуғулланиш Комиссияларидир. Бу Комиссиялар давлатлараро анжуманлар ўтказиб, турли масалаларни муҳокама қилади ва тегишли қарорлар қабул қилади. Бу қарорларнинг бажарилиши гарчи у ёки бу давлат учун хуқуқий жиҳатдан мажбурий бўлмасада, лекин улар бажарилмай қолмайди. Ана шундай қарорлар асосида Россияда 1976 йилда “Стерк операцияси” ўтказиш бошланди. Шунингдек Ҳиндистонда “Йўлбарс операцияси”, яна бошқа ҳудудларда қоплон, ягуар, буғу, Пржевальск отлари, денгиз тошбақаси, тимсоҳлар, китлар ва шу сингари бошқа ҳайвонларнинг камёб турларини муҳофаза қилиш бўйича турли тадбирлар ўтказилмокда. Табиат ва табиий ресурсларини муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқининг яна бир оламшумул аҳамиятга молик иши – камайиб кетаётган ва қирилиб битиш хавфига тушган ўсимлик ва ҳайвон турлари бўйича “Қизил китоб”ни ташкил қилишидир. Бу фикр ўз вақтида Комиссиянинг раиси машҳур зоолог Питер Скотт томонидан кўтариб чиқилган эди. Ер юзидаги барча камёб турларни ўз ичига қамраб олган бу китоб 5 том (сут эмизувчилар, қушлар, сувда ва қуруқда яшовчилар, судралиб юрувчилар, балиқлар, юқори ўсимликлар) дан иборат бўлиб, унинг биринчи томи 1963 йилда босилиб чиқди. Бутунжаҳон миқёсида бундай китобнинг чиқиши давлатлар ва республикаларнинг ҳудудий “Қизил китоб”лари ташкил қилинишга жиддий туртки бўлди. Шунга кўра Ўзбекистон Республикасининг икки томдан иборат “Қизил китоби” 1983 ва 1984 йилларда нашрдан чиқди. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича Иттифоқ томонидан бажарилган ишларда Иттифоқнинг вице-президентлари лавозимида фаол фаолият кўрсатган таниқли рус олимлари Г.П.Дементьев ва А.Г.Банниковларнинг хизматлари катта бўлди. Табиат муҳофазаси билан шуғулланувчи юқорида келтирилган йирик ташкилотлардан ташқари яна бир қатор каттаю-кичик ташкилотлар ҳам борки, уларнинг фаолиятида ҳам табиат муҳофазаси масаласи кенг ўрин тутади. Буларга мисол қилиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бутунжаҳон метеорологик ташкилоти, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари билан шуғулланувчи ташкилот, Атроф-муҳит масаласи билан шуғулланувчи Илмий Қўмита, шунингдек турли тизимдаги Халқаро бирлашмалар: Сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш Халқаро Кенгаши, Қушларни муҳофаза қилиш Халқаро Кенгаши, Овчилик бўйича Халқаро мувофиқлаштирувчи Кенгаш ва бошқаларни келтириш мумкин. Табиат муҳофазаси билан шуғулланувчи Халқаро Ташкилот ва Фондлар айниқса кейинги пайтларда кўпайиб бормокда. Европа хавфсизлиги ва ҳамкорлиги Ташкилоти (OSCE), Европа иқтисодий Комиссияси, Атом энергияси бўйича Халқаро Агентлик, Жаҳон банки, Халқаро ЭКОСАН Жамғармаси, Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Фонди (WWF) ва бошқа кўпгина ташкилотлар бу хайрли ишда ўзларининг ҳиссаларини қўшмоқдалар. Ташқи муҳитни муҳофаза қилиш ва биосферадаги ноқулай экологик ҳолатнинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1978 йилдан бошлаб ҳар йилнинг 5 июнь кунини “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни” деб эълон қилди. 4 Download 73,58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling