Portal guldu uz-ярим ўтказгичли Қ
қУЁШ ЭЛЕМЕНТИНИНГ ФОЙДАЛИ ИШ КОЭФФИЦИЕНТИ
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
3. қУЁШ ЭЛЕМЕНТИНИНГ ФОЙДАЛИ ИШ КОЭФФИЦИЕНТИ
3.1. қуёш элементининг фойдали иш коэффициенти тушунчаси ва уни ўлчаш усуллари. қуёш элементи ва қуёш батареясининг фойдали иш коэффициентини (Ф.И.К.) аниқлаш учун тушаётган оптик нурланиш энергиясининг миқдорини ва элемент ёки батарея ишлаб чиқарган электр энергиясининг миқдорини билиш зарур. Ф.И.К.ни аниқлаш учун қуйида келтирилган масалаларни ечиш керак бўлади. 1. қуёш нурланиши атмосфера ҳолатига ва унинг вақт давомида тез ўзгаришига олиб келганлиги учун, унинг спектрал таркибини ва қувватини аниқ ўлчаш керак . 2. Биринчи пунктни ҳисобга олган ҳолда аниқ қуёш характеристикасини қайтара оладиган имитаторлар (қуёшдан тарқалаётган оптик нурларига ўхшаш нурлар пайдо қила оладиган қурилмалар) ясаш илмий техник муаммо бўлиб, ҳалигача тўлиқ ечилмаган. 31 3. Имитаторларда таққослаш учун ишлатиладиган параметрлари вақт давомида стабил ўзгармайдиган керакли спектрал сезгирликка ва диапазонга эга бўлган қЭ ишлаб чиқиш учун материалнинг оптик ва электрофизик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда танлаш лозим. 4. қуёш элементлари ва батареяларининг электрик параметрларини ўлчаш давомида ўлчов асбобларининг кетма-кетлик қаршилигининг таъсирини ҳисобга олиш зарур. Хулоса килиб айтганда, қуёш элементлари ва батареяларининг Ф.И.К.ни аниқлаш бу мураккаб комплекс масала бўлиб, уни алоҳида ўрганиш лозим бўлади. қуёш элементларининг асосий ўлчанадиган параметри бу оптик нурланиш тушиш давомида юкланма уланганида ўлчанадиган вольт-ампер характеристикасидир ва унинг ёрдамида қуйида келтирилган параметрлар топилади; 1. қЭ ишлаб чиқараётган қувват P қ U opt I opt ни ҳисоблаш мумкин, 2. Салт юриш кучланишининг ўлчанган (U xx ) қийматига асосан ЯЎ материал ман қилинган соҳасининг тузилмада ишлатиш самарадорлигини аниқлаш мумкин, 3. Элементнинг қисқа туташув токи ва тўлдириш коэффициенти (I кз ва ξ ) асосида тузилмадаги оптик ва фотоэлектрик йуқотишлар ҳакида маълумот олиш мумкин, 4. қуёш элементи Ф.И.К.ни η қ I кз U хх 100%/E пад S формуладан аниқлаш мумкин (S-КЭ юзаси, см 2 ларда олинади). қуёш элементи фойдали иш коэффициентини аниқланиш даражаси элементга тушаётган оптик нурланишнинг энергиясини аниқлашга боғлик булади. Элементга тушаётган нурланиш энергиясини ўлчаш усулларидан бири олдиндан даражаланган эталон қЭ ёрдамида ўлчашдир. Эталон учун мулжалланган қЭ ни градуировка қилиш учун қисқа туташув токи I кз нинг абсолют қийматини топиш керак. Бунинг учун мутлақ спектрал сезгирликни стандарт атмосферадан ташқари учун ёки Ер шароити учун нурланиш спектрига қайта ҳисоблаш керак. қуёш элементи, батареяси параметрини ўлчашни лаборатория шаритида, Ер ва коинот шароитларида ўлчаш усуллари мавжуд. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling