Portal guldu uz-ярим ўтказгичли Қ
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
К И Р И Ш
қуёш элементлари (қЭ), батареялари ва фотоэлектрик қурилмалар хақидаги бугунги тушунчалар тарихан 40 йиллар олдин пайдо бўлиб, сўнгги 10-15 йил давомида улар энергия манбаъи сифатида халқ хўжалигига ва оддий кишилар турмушига кириб келди. Бу қурилмаларнинг ишлаш моҳияти ярим ўтказгичли материалларда қуёш нурланишининг ютилиши ва унинг натижасида ҳосил бўлган заряд жуфтликларининг ярим ўтказгичда ҳосил қилинган потенциал тусиқларда ажратилиши ва ташқи электр занжирига узатилиш жараёнларига асосланган. Дастлабки даврдаги фундаментал тадқиқотлар натижасида қуёш нурланиши спектрининг тўлиқ ютилишини таъминлаш материал хусусиятига боғликлиги аниқланди. Материал ҳажмида ютилган нурланишнинг заряд жуфтликлари ҳосил қилиши ва уларни ажратиш жараёни ярим ўтказгичли материал ичида ҳосил қилинган потенциал тўсиқ (р-п ўтиш) ва материал хусусиятларига боғликлиги аниқланди. Бу эса қуёш элементлари параметрларини оптималлаш имкониятини яратди. Амалий тадқиқотлар эса оптимал параметрга эга бўлган қЭ конструкцияларини лойиҳалаш, тайёрлаш, улар хусусиятларини ўрганиш, қЭ, батареялари ва фотоэлектрик қурилмалар технологиясини ишлаб чиқиш ва улар асосида ҳар хил конструкцияли, турли шароитда ишлайдиган, ҳар хил қувватли истеъмолчиларга мўлжалланган электр манбаълари тизимини ишлаб чиқаришни амалга оширишга бағишланди. Ҳозиргги замон қЭ қайси шаритда ишлатилишига қараб (коинотда, Ер шароитида, туғридан-туғри тушаётган қуёш нурланишига, зичлаштирилган қуёш нурланишига, экстремал ҳол учун ва бошқалар) қараб турли хил ярим ўтказгичли материалдан ишлаб чиқарилади. Ҳозирги даврда ишлаб чиқарилаётган ва инсон эҳтиёжи учун электр манбаъи сифатида қўлланилаётган қЭ аксарияти кремний материалидан тайёрланмоқда. Бунга асосий сабаб, ҳозирги замон халқ хўжалиги эҳтиёжи учун кўп қўлланиладиган микроэлектрон асбобларнинг асоси кремнийлигидир. Иккинчидан, кремний элементар ярим ўтказгич бўлиб, унинг Ер таркибида 30 %га яқинини ташкил қилиши, ҳамда технологиясининг ривожланганлигидадир. Юқорида айтилганлардан келиб чиққан ҳолда биз ушбу ўкув қўлланмада, кремний асосидаги қЭ, батареяларининг ҳозирги замон технологиясига асосий аҳамиятни қаратдик. Ушбу китоб олий ўқув юртларининг бакалавр, магистр ва аспирантлари учун мўлжалланган ўзбек тилидаги биринчи қулланма бўлганлиги туфайли унда кўрилган масалаларда айрим камчиликларга йўл қўйилган бўлиши мумкин. Шу боис ўз мулоҳазалари ва тауклифларингизни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз. 700095, Тошкент, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ. Академик Мамадолимов А.Т. ёки Mamadalimov@ yahoo.com Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling