Portal guldu uz-ярим ўтказгичли Қ


 АКСЛАНИШНИ КАМАЙТИРУВЧИ қАТЛАМЛАР ОЛИШ


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/52
Sana08.02.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1168671
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   52
5. АКСЛАНИШНИ КАМАЙТИРУВЧИ қАТЛАМЛАР ОЛИШ
ТЕХНОЛОГИЯСИ
5.1. Аксланишни камайтирувчи қатламларнинг хусусиятлари.


74
қуёш элементари самарадорлигини оширишнинг яна бир йўли
элементнинг юза қисмидан бўладиган нур қайтарилиш ҳодисасини
камайтиришдир. Мисол учун сайқалланган кремний пластинаси юзасидан
(0,35-1,1 мкм диапазондаги) тушаётган нурнинг аксланиш коэффициенти
0,45 дан ошиши мумкин. Бу ҳодиса асосан Si ва атмосфера орасида нур
синдириш коэффициентининг номувофиқлигидир, яъни кремний учун n қ
3,6 бўлгани ҳолда, ҳаво учун бу кўрсуткич бирга тенг. Бундай шароитда
тушаётган нурнинг қайтишини камайтириш учун, ярим ўтказгичли
материал устини синдириш кўрсаткичини мувофиқлаштирувчи, ҳар хил
оксид материаллар, билан қоплаш керак бўлади. Бундай материаллардан
қЭ технологиясида ишлатиладиганлари бирмунча
бўлиб, уларга
қуйидагилар мисол бўла олади, SiO, SiO
2
, SnO
2
, TiO
2
,Ta
2
O
5
, ZnS ва
ҳоказолар. Одатда қопланаётган материаллар синдириш кўрсаткичи
қуйидагини тенгсизликни қаноатлантириши керак, яъни n
1
2
бўлиши
керак. Юзага олинаётган аксланишни камайтирувчи қатлам бир ёки икки
қаватли ҳар хил материалдан иборат бўлиши мумкин. У ҳолда
n
1
1k
2k
2
бўлиши керак.
Айрим ҳолларда қуёш элементи юзасидан бўлаётган иссиқликдан
нурланишни оширишга туғри келади. Сайқаллашган Si юзасидан,
киришмалар концентрацияси (1-2) 10
20
см
-3
, бўлганда қЭ да иссиқликдан
мувофиқлаштирувчи қопламасиз иссиқликдан нурланиш кўрсаткичи бор
йуғи 0,19-0,24 га тенг бўлади. Элемент исиб кетмаслиги учун иссиқликдан
нурланиш коэффициентини 0,9 гача ошириш керак бўлади. Бунинг учун
қЭ юзаси икки қатламли оксид билан қопланиб, иккинчи қатлам
иссиқликдан мувофиқлантирувчи бўлиб унинг қалинлиги 40-80 мкм га
бориши ва n қ 1,51га яқин олиниши керак ва тушаётган спектрнинг
ютилиши, юзадаги иссиқликни 30-40
о
С да сақлаш учун, тўлқин узунлиги
3-30 мкм га туғри келиши керак бўлади. Бу ҳодисалар асосан коинотда
ишлатиладиган қЭ ларига кўпроқ тааллуқлидир.
Икки
қаватли 
аксланишни 
камайтирувчи
қатламларни
параметрларини
туғри
танлаш аксланишни камайтиришни
туғри
ҳисоблашга боғлик бўлиб, асосан биринчи қават қатлами параметрларини
туғри танлашни тақозо этади. Мисол учун кўпинча биринчи қават
қатламининг синдириш кўрсаткичини n қ 2,3 га тенг деб олинади ва бу
биринчи қават
қатлами сифатида ZnS материалини олиш билан
боғликдир, яъни иссиқликдан нурланишни камайтириш учун n қ (n
ик
n
Si
)
1/2
қ(1,5 Х 3,7)
1/2
қ2,3 тенглиги келиб чиқади. Албатта ZnS ўрнига олинадиган
бошқа материаллар ҳам мавжуд. Мисол учун Ta, Ti, Ce оксидлари.
Иккинчи қават қатлами материаллари мисолига n қ1,6-1,8 га тенг бўлган
In
2
O
3,
SnO
2,
SiO
х
олиниши мумкин.


75
Кремний асосидаги қЭ ларини бир қатламли эффектив аксланишни
камайтирувчи материал бўлиб, Ta
2
O
5
ҳисобланилади ва унинг ёрдамида
аксланишни 10 % дан камроқ қилиш мумкин. Икки қатламли қопламалар
билан эса аксланишни 2 % камайтириш ҳакида маълумотлар мавжуд.
Кремний асосидаги фотоқабуллагичлар сиртига юпқа аксланишни
камайтирувчи қатламнинг қалинлиги λ/4 га тенг бўлиши керак. Сўнгги
вақтларда кремний тузилмаларида SiO
2
ўрнига нитрид кремнийли Si
3
N
4
олинаяпти ва унинг синдириш кўрсаткичи 2 ±0,1 га тенг. Бу қоплама
юзадан аксланишни камайтирибгина қолмасдан шу билан бирга юзани
пассивация ҳам қилади ва унинг ишончлилигини оширади. Одатда,
сиртига нитрид кремний ўтқазилган фотоқабуллагичларда уларни корпусга
ўрнатишга ҳожат қолмайди. Аксланишни камайтириш усулларидан яна
бири бу юза сиртини текстуралашдир. Бу усулнинг моҳияти шундан
иборатки, юза сиртида аксланишни камайтирувчи рельеф ҳосил қилинади,
яъни сирт маълум кристаллографик йўналишда емириш хусусияти бўлган
эритмалар ёрдамида ишлов берилади.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling