Portlan sementning kimyoviy analizi Reja: Portlan sement haqida umumiy tushuncha


Печнинг кальцинирования зонаси. Харорат 700-1100оС атрофида. Оҳактош диссоциацияга учрайди: СаCO3 = CaO + CO2 (- 425 ккал). Бу жараѐнда иссиқликнинг 28-32% ти сарф бўлади


Download 91.1 Kb.
bet3/5
Sana24.12.2022
Hajmi91.1 Kb.
#1056354
1   2   3   4   5
Bog'liq
Презентация1

Печнинг кальцинирования зонаси. Харорат 700-1100оС атрофида. Оҳактош диссоциацияга учрайди: СаCO3 = CaO + CO2 (- 425 ккал). Бу жараѐнда иссиқликнинг 28-32% ти сарф бўлади.

Экзотермик реакциялар зонаси. Харорат 900-1300оС . Бу вақтда хосил бўлади:

  • CaO + Al2O3 = CaO Al2O3
  • CaO Al2O3 + 2CaO = 3CaO Al2O3 2CaO + SiO2 ® 2CaO SiO2
  • 2 CaO + Fe2O3 = 2CaO Fe2O3
  • 2 CaO Fe2O3+ 2CaO Al2O3 = 4CaO Al2O3 Fe2O3

Портландцемент коррозияси деб цементдан ясалган буюмларнинг сув ва минераллашган махсулотлар - сув, туз эритмаси, кислота ва органик бирикмалар таъсирида емирилиб ўз шаклини қисман ѐки бутунлайин йўқотишига айтилади

Портландцемент асосида олинадиган махсус цементлар тури кўп: .

  • Тез қотувчан портландцемент. Қотишнинг дастлабки 3 суткаси давомида мустахкамлигининг жадал ортиб бориши билан ажралиб туради. Унда алит миқдори 50-53 % ва уч кальцийли алюминат миқдори 8-10% дан кам бўлмаслиги керак. Туйиш даражасини катталаштириш (солиштирма юзаси 3500-4500 см2/г га еткунча туйилади) ва турли қўшилма (15% миқдорда актив минерал қўшилмалар ѐки 20% гача миқдорда донадор домна шлаки) лар қўшиш орқали ҳам қотувчанликни тезлаштириш мумкин. Бундай цемент 1 суткадан кейин сиқилишга мустахкамлигини 200-250 кг/см2 га, 3 суткадан кейин эса 300-400 кг/см2 га етказади. Саноат шароитида улар 400- ва 500-ли маркаларида чиқарилади ва сотилади. .

Сульфатга чидамли портландцемент

  • Уларда алит (47-50%) ва белит (29%) миқдори 76 % дан кам бўлмаслиги керак. Уч кальцийли алюминат миқдори кўпи билан 5% ва уч кальцийли алюминат билан турт кальцийли алюмоферрит йиғиндиси 22-24% дир. Сульфатли эритмаларга чидамлиликни гидравлик қўшилма (масалан,донадор домна шлаги 10-20%) лар миқдорини ошириб ҳам эришиш мумкин. Сульфатга чидамли портландцемент маркаси 400 бўлиб, унинг минерал қўшилмалилари маркаси 400 ва 500 бўлади.

Тампонажли портландцемент

  • Портландцемент клинкерини гипс ва қўшилмалар билан бирга майин қилиб майдалаш йўли билан олинади. Нефт қудуқларини тампонлашга ишлатилади. Уларнинг таркибидаги уч кальцийли алюминат миқдори 4-5 % гача камайиши ва белит миқдори 45 % га етказилиши зарур. Қотишни секинлаштириш мақсадида казеин, бор кислотаси, сульфат спирт бардаси қўшилади. Икки турли тампонажли цементлар мавжуд: совуқ ва қайноқ скваженлар учун. Совуқ скважен цементлари 22 градусли шароитда текширилади. Улар қорилганда 2 соатдан олдин қотмасликлари ва 10 соат ичида бутунлай қотиб улгуришлари зарур. Уларнинг эгилишга оид мустахкамлиги 48 соатдан сўнг 2,7 МПа дан кам бўлмаслиги керак.

Download 91.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling