- Муаллифи Тошкентлик олим т.ф.д. Отақузиев Т.А. Кимѐ саноатининг қолдиғи фосфогипсни цемент таркибига киритиш хисобига пишириш температураси 200-250 оС камаяди. Бу технология бўйича кимѐ корхоналарининг кўп тоннажли чиқиндиси- фосфогипс қайта ишланиб юқори маркали цемент ва кислота олинади. Шу институт олими М. Искандарова томонидан эса фосфогипс ва бошқа чиқиндилардан фойдаланиб махсус цементларнинг сульфат- сульфоалюминат механизми бўйича қотувчи янги турларини яратиш борасида катта изланишлар амалга оширилди.
- Оқ ва бошқа рангли портландцементлар. Улар манзарали буюмлар олишни таъминлайди. Бу цементни ишлаб чиқариш кундан кунга кўпаймоқда, талаб ҳам ошиб бормоқда. Шунинг учун улар устида батафсилроқ тўхтаймиз.
- Портландцемент таркибида темир оксиди бўлганлиги сабабли унинг ранги қўнғирдир. Ҳозирги кунда жамоат ва маиший биноларнинг фасади ва ичи боғловчи моддалар-рангли ва декоратив цементлардан қурилмоқда. Оқ рангли цемент олиш учун таркибида ранг берувчи модда ва оҳактошлардан фойдаланилади. Уни олишнинг бошқа кимѐвий усули ҳам бор. Бу усул билан цемент олинаѐтганда печдан чиққан клинкер махсус оқарув аппаратларига юборилади ва 2-3 минут давомида генератор газига таъсирлантирилади. Совитиш процесси кислородсиз муҳитда ўтказилади. Натижада муҳит таъсирида темир(lll) оксиди темир (II) оксидига айланади ва цемент оқаради
Do'stlaringiz bilan baham: |