Power point дастурида тақдимот яратиш
Download 70.29 Kb.
|
Power Point dasturida taqdimot yaratish 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- (Разметка слайда)
- Вставка
- Формат
Power point дастурида тақдимот яратиш Power point дастурида тақдимот яратиш жараёни шартли равишда икки босқичга бўлинади: 1. Тақдимотни лойиҳалаштириш ва маълумотларни киритиш; 2. Тақдимот ва слайдлар аниматсия самараларини ҳосил қилиш. Янги тақдимот яратишдан олдин яратмоқчи бўлган тақдимот ва слайдларимизнинг тузилишини кўз олдимизга келтиришимиз лозим. Бу тақдимот яратишда жуда муҳимдир. Лойиҳалаштириш ва маълумотларни киритиш босқичида дастлаб албатта битта янги бўш тақдимот ҳосил қилиш лозим. Power point дастурини ишга туширганда одатда 1 та бўш слайддан ташкил топган янги тақдимот ҳосил бўлади. Агар бундай бўлмаса, Файл менюсининг Создать буйруги босилади. Натижада қуйидаги янги файл яратиш панели ҳосил бўлади: Бу панелдан Новая презентация буйруги танланади. Шундан сўнг экранда янги бўш слайд ҳосил бўлади. Ўнг томонда эса Слайд макетлари (Разметка слайда) панели пайдо бўлади: Бу панелда 20 дан ортиқ турли хил макет кўринишлари жойлашган. Макетлар ҳар хил объектлардан ташкил топиши мумкин. Масалан, 1 та слайд матн ва расм, матн ва график, матн ва расм, матн, жадвал ва аниматсияли объект ва ҳоказолардан ташкил топиши мумкин. Умуман олганда слайдга матн, расм (картина) графиклардан ташқари турли хил объектлар, масалан, жадвал, диаграммаларнинг турли кўринишлари, сурат, аниматсияли объектлар, аудио ва видео маълумотлар ва бошқа маълумотларни жойлаштириш мумкин. Ҳар доим Вставка менюсининг Создать слайд буйруги орқали тақдимотга янги бўш слайд қўшиш мумкин. Слайд макетлари панелидан жорий слайднинг умумий макетини ўзгартиришимиз мумкин. Бунинг учун керакли слайд танланиб, Слайд макетлари панелидан керакли кўринишдаги макет танланади. Ҳосил қилинган бўш слайд маълумотлар билан тўлдирилади. Бунинг учун намунавий ёзув майдончаси устида сичқончанинг чап тугмаси бир марта босилади. Натижада намунавий ёзув ёъқолиб, унинг ўрнида маълумот ёзиш учун курсор пайдо бўлади. Керакли маълумот киритилиб энтер тугмаси босилади. Бошқа маълумотлар ҳам киритилиб бўлингандан сўнг слайдга бирор рангдаги фон бериш ҳам мумкин. Бунинг учун Формат менюсининг Фон буйруги босилади. Шу тариқа бошқа слайдлар ҳам яратиб чиқилади. Шуни таъкидлаш керакки, барча слайдларга бирданига фон бериш ҳам мумкин. Бунинг учун Фон буйруги орқали очилган ойнадан ранг танлангач, Применить буйругини эмас, Применить ко всем буйругини босиш лозим. Слайдларга бундай фон бериш ўрнига тайёр ранг ва безакли шаблонларни қўллаш ҳам мумкин. Бунинг учун Формат менюсининг Оформление слайда буйруги босилади. Натижада экраннинг ўнг томонида Шаблоны оформления панели очилади. Бу ерда фон учун турли тайёр безакдаги шаблонлар мавжуд. Уларнинг ихтиёрийси танланганда шаблон автоматик равишда слайдларга қўлланилади. Download 70.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling