Power point дастурида тақдимот яратиш
Download 70.29 Kb.
|
Power Point dasturida taqdimot yaratish 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Показ слайдов
- Эффекты анимации
- Настройка анимации
- Удалить
Анимациялар ҳосил қилиш.
Тақдимот лойиҳалаштириб бўлингандан сўнг тақдимот яратишнинг 2-босқичи, яъни аниматсия самараларини (еффектларини) ҳосил қилиш босқичига ўтилади. Аниматсия самаралари Показ слайдов менюсининг буйруқлари орқали ҳосил қилинади. Показ слайдов менюси буйруқлари ва уларнинг вазифалари қуйидагилар: Эффекты анимации буйруги орқали слайдларга тайёр форматдаги аниматсия самараларини қўллаш мумкин. Бунинг учун Эффекты анимации буйруги орқали очилган ўнг томондаги Эффекты анимации панелидаги тайёр аниматсия самаралари намуналаридан бирини танлаш кифоя. Аниматсия слайдга қандай қўлланилганлигини кўриш учун Эффекты анимации ойнасининг Просмотр буйругини босиб кўриш лозим. Шуни эслатиб ўтиш керакки, слайдга аниматсия самараларини қўллаётганда албатта керакли слайд белгиланган бўлиши лозим. Настройка анимации буйруги. Доимо Эффекты анимации буйруги орқали ўрнатилган аниматсия самаралари фойдаланувчи дидига мос келмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда албатта Настройка анимации буйругидан фойдаланган маъқул. Бу буйруқ орқали слайднинг ҳар бир элементига алоҳида аниматсия самараларини қўллаш мумкин. Буйруқ босилганда ўнг томонда Настройка анимации панели очилади. Жорий слайднинг керакли элементи ёки элементлари белгиланиб, Добавить эффект буйруги босилади. Натижада навбатдаги меню буйруқлари очилади. Бу буйруқлар орқали танланган элементнинг пайдо бўлаётган, пайдо бўлгандан кейинги, ёъқолаётган ҳолдаги аниматсия самараларини ўрнатиш мумкин. Аниматсия самараларини ўрнатаётганда албатта тартиб билан, яъни дастлаб элементнинг кириб келиши, охирида элементнинг чиқиб кетиш параметрларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Яратилган аниматсиялар Настройка анимации ойнасида рўйҳатга олиб борилади: Агар бирор аниматсия нотўгъри ўрнатилган бўлса, уни белгилаб ойнадаги Изменить буйругини босиш орқали аниматсияни ўзгартириш, нотўгъри ўрнатилган бўлса, Удалить буйругини босиш орқали аниматсияни ўчириш мумкин. Агар аниматсиялар ўрнини алмаштириш лозим бўлса, Порядок стрелкаларининг кераклисини босиш лозим. Бундан ташқари Настройка анимации ойнасидаги Начало ва Скорость буйруқлари орқали элементнинг келиш параметри ва тезлигини ўзгартириш мумкин: Download 70.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling