Практикум по геодезии. М., Недра, 1983, 12-16 бетлар. Ишни бажариш учун қуйидагилар зарур


Топографик карта ва план масштаблари


Download 203.85 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi203.85 Kb.
#1504467
TuriПрактикум
1   2   3   4
Bog'liq
1-лаб МАСШТАБ gkk

Топографик карта ва план масштаблари


План, карта ва профил жойда ўлчанган горизонтал, вертикал узунликларни бир неча марта кичрайтириб қоғозга тушириш орқали чизилади. Узунликни кичрайтириб ёки катталаштириб ифодалашга масштаб дейилади.
Пландаги (картадаги) ŀ кесма узунлигининг шу кесманинг жойдаги узунлиги Ŀ га бўлган нисбати план (карта) масштаби дейилади.
Кичрайтириш даражасини сон, сўз ёки чизиқ билан ифодалаш мумкин. Шунга кўра масштабларни уч шаклда ифодалаш мумкин: сонли, сўзли ва график (чизиқли) масштаблар.
Сурати бир булиб, махражи кичрайтириш даражасини кўрсатувчи оддий каср сонли масштаб дейилади. Масалан пландаги кесма узунлиги ŀ=5см , жойдаги узунлиги Ŀ=100м бўлса, планнинг сонли масштаби бўлади, яъни план чизишда жойда ўлчанган чизиқ узунлиги 2000 марта кичрайтирилиб қоғозга туширилади.
Сонли масштаб махражи кичик сон бўлса, йирик масштаб, катта сон бўлса майда масштаб дейилади. Масалан, 1:10 000 масштаб 1:100 000 масштабга нисбатан йирик, 1:50 000 масштаб эса 1:10 000 масштабга нисбатан майда ҳисобланади.
Кичрайтириш даражасини кўрсатувчи сонли масштаб махражини М десак, , (1)
бўлади. Бундан
(2)
келиб чиқади.
Мисол: 1: 10 000 масштабдаги тографик картадаги ŀ кесма узунлигининг қиймати 5,3 см га тенг. Ушбу кесманинг жойдаги узунлиги Ŀ га тенг бўлган қийматини ҳисобланг.
(2)формуладан фойдаланиб ҳисоблаймиз
L=M l=10 000 •5.3cм=53000см=530м.
Топографик карталар учун қуйидаги стандарт сонли масштаблар қабул қилинган: 1:1 000 000, 1:500 000, 1:300000, 1:200 000, 1:100 000, 1:50 000, 1:25 000, 1:10000.
Топографик планлариинг асосий масштаблари эса 1:5000, 1:2000, 1:1000 ва 1:500 ни ташкил этади.
Инженерлик геодезияси ишларида 1:5000, 1:2000, 1:1000, 1:500 ва 1:200 масштаблар кўпроқ қўлланади.



Download 203.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling